+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Фев 2017

КИБРГА БЕРИЛМАЙЛИК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(7- сон) Бугуннинг гапи

Яна тўйлар, урфга айланаётган

иллатлар хусусида

Ўзбек халқи болажон халқ. Хонадонимизда чақалоқ дунёга келса,беҳад қувонамиз. Фарзандимиз улғайган сари яхши ниятлар билан унга тўй қилиш тараддудига тушамиз, қизларимизга сеп йиғишни бошлаймиз. Бу асрлар давомида шаклланган халқимизнинг ўзига хос анъанасидир. Бироқ... кейинги йилларда ана шу анъаналаримиз қаторига бемаъни урфлар, ўзини кўз-қўз қилишдек иллатлар қўшилаётганлиги бугун бутун миллатимизни ташвишга солаётгани бор гап.

Ана шу янгича "урфлар" тўй қилаётган юртдошларимизни қийин аҳволга солиб қўймоқда.  Юзага келаётган иллатларнинг олдини олиш борасида туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, имом-хатиблар, маҳалла оқсоқоллари, қўйингки, мана шу ишга масъул барча мутасаддилар ҳамкорлигида зарур чоралар қўрилмоқда, кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамай, айрим юртдошларимизни тўғри йўлга солиш қийин кечмоқда. Чунки, айтилаётган ана шу гапларга беписанд қараётганлар, ўша одатларни урфга айлантираётган кимсалар маънавий қашшоқ кишилардир.

Келинг, тўйларимиз билан боғлиқ айрим кўриниш ва жиҳатлар хусусида мулоҳаза қилиб кўрайлик. Тўй аслида йиллар давомида яхши ниятлар, эзгу орзу-ҳаваслар билан орқизиб кутиладиган, қариндошлар, ёру биродарлар жам бўлиб, янги оилани қутлайдиган тадбир. Элга дастурхон ёзиб, никоҳни маълум қилиш Ислом динида ҳам энг гўзал амаллардан бири бўлиб келган.

Тўйларимизнинг дабдаба билан ўтказишга ўрганиб қолдик. Ҳаммасини оби-тобида қилаётган бўлсак-да, бизга яна нимадир камдек туйилаверади. Шу сабабданми, деярли йилдан йилга айрим кишилар томонидан  янги одатлар кашф қилинмоқда. Элимизнинг тўй билан боғлиқ миллий қадриятлари, азалий урф-одатлари, ўзаро меҳр-оқибатини намоён қиладиган тадбирлари бор бўлсин. Бироқ ҳамма нарсанинг меъёр-мезони бўлгани яхши. Дабдаба билан тўй қилиб, ўзини кўз-кўз қилаётганлар исрофга йўл қўяётгани, кибрга берилаётганини мулоҳаза қилиб кўрсалар яхши бўларди?!

Тўйларда "кашф" қилинаётган ўша янги одатларнинг ҳеч бири менталитетимизга, миллий қадриятларимиз, маънавиятимизга мос келмайди.

Келин-куёвнинг тўйдан олдинги муносабатлари, йиққан сеп-сидирғаси муҳрланган клип ёки фотоалбомни тўйга ташриф буюрганларга кўрсатилишидек "янги урф" халқимизнинг қайси одоб-аҳлоқ мезонига тўғри келади? Момоларимиз, боболаримиз жуфтини чимилдиқда кўриб, умри давомида бахтли, тинч ва хотиржам умргузаронлик қилишган, пиру бадавлатлик мақомига эришганлар. Бугун эса айрим юртдошларимиз замонавийликни рўкач қилиб, "оммавий маданият" кўринишларини ҳаётимизга кириб келишига йўл очиб бермоқда. Ахир, хали бир-бири билан никоҳга кирмаган фарзандларининг турли муқомлар қилиб суратга тушишларини қайси ота-она қўллаши мумкин? Очиғи, тўйларда урфга айланаётган бу "янгилик" халқимиз учун уятдан ўзга нарса эмас.  

Ёки келинчакнинг кунлик ижара нархи икки юз мингдан бир миллион сўмгача турадиган хориж кўйлагини кийиши зарурми? Савол туғилади - шунча сарф-харажат, ҳашамат бўлажак оиланинг бахтини тўкис қиладими? Афсуски, бу саволга ҳар доим ҳам ижобий жавоб беролмаймиз. Ундан кўра, келинимиз миллий либосларимиз - атлас, адрасдан тикилган либосларни кийса, янада гўзал бўлмайдими?!

Камдан кам бўлса-да учраётган никоҳдан олдин бўладиган «загс» базмлари ҳам кичикроқ тўйга айланиб кетаётганлигини қуюшқондан чиқиш деса тўғрироқ бўлади. Куёвнинг ота-онаси ўғлининг оила боқишга, рафиқаси истаган нарсани олиб беришга, бўлажак фарзандини  тарбиялай оладиган салоҳиятга эгами, деган саволлар ҳақида ўйлаш ўрнига, эркатой ўғлига бир хил рангдаги ўнлаб  машиналарни никоҳдан ўтиб келиш учун муҳайё қилиб беради. Умуман, келин-куёвнинг қатор-қатор машиналарда сайр қилиб юришининг, қайсидир кафе ёки ошхонага бориб ўйин-кулгу қилинишининг нима кераги бор. Бу ортиқча харажат, ортиқча даҳмаза эмасми? Биз ҳар бир маҳаллада ана шундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича  тарғибот-тушунтириш ишларини  янада кучайтиришимиз зарур. 

Шу ўринда айрим мулоҳазаларни айтиб ўтиш ўринли деб ўйлайман. Тўй ўтказаётган ота-она ҳавас, фарзанди кўнгли учун қилаётган бу каби беъмаъни харажатлар ўрнига уларга ҳаётда зарур бўладиган жиҳозлар ёки маънавиятини оширишга хизмат қиладиган         китоблар совға қилсалар яхши эмасми?!

Хўп майли, тўй бўлиб ҳам ўтди. Энди қиз узатган томон куёв хонадонига бир кунда 3 маҳаллаб маъзар таший бошлайди. Келиннинг онасидан нимага бир кун, икки кун эмас, ҳафталаб мазъар ташияпсиз, деб сўрасангиз, «ҳамма қиляпти, қилмасак уят бўлади, қизимиз ўша хонадонда тинч ўтирсин», деган мулоҳазасиз гапни айтади.  Хўш, бундай бўлмағур одатни бажаришга бизни ким мажбур қиляпти, биз кимдан уялишимиз керак? Очиғи, мулоҳаза қилиб, ўйлаб кўрсак, бу каби одатларни ўзимиз ўйлаб топяпмиз. Бу босар-тусарини билмайдиган, ана шундай иллатларни ўйлаб топаётган баъзи бир маънавиятсиз кишиларга кўр-кўрона эргашишимиз оқибати эмасми?

Айни кунда ёш оилаларимиз ҳаёти билан боғлиқ пайдо бўлаётган баъзи бир "янгича урфлар" ҳам барчамизни ташвишга солиши керак. Айтайлик, янги туғилган чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш. Энг зўр русумдаги автомашинани ўйинчоқлар билан безатиб, видеосуратга тушуриб, дабдаба билан чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш кулгили эмасми? Чақалоғимиз буни ҳатто, англамайди ҳам. Бу бизнинг кибримиз, ўзимизни одамларга кўз-кўз қилишнинг бир кўринишидир. Ахир чиллали гўдагимизни ҳар хил нигоҳлардан, бировларнинг назаридан асрашимиз ҳам тиббиёт, ҳам динимиз, ҳам одоб-аҳлоқларимиз нуқтаи назаридан тўғри бўлмайдими?

Яна бир масала.  Бир парча гўшт бўлган мурғак гўдакни вояга етказиб, тарбия бериб, бир оилани бошқариш даражасига етказган қиз-келинимизнинг ота-онасига набира кўрганда куёв томон келиним авлодим давомчисини дунёга келтирди, деб раҳмат айтиб, суюнчи бериш ўрнига ўғил фарзанд туғилса 100, қиз туғилса 50 доллар талаб қиладиган куёвларимиз, қайноналаримиз қаердан пайдо бўлиб қолмоқда. Ана шундай кимсаларда ор, ғурур деган тушунчалар бормикан? Баъзида бу каби кераксиз талаблар туфайли келиб чиқадиган жанжаллар оқибатда ёш оилалар пароканда бўлаётганлигини ҳеч қачон оқлаб бўлмайди.

Мухтасар айтганда, бу борада олиб борилаётган тарғибот ишларини янада кучайтиришимиз, айниқса, аёлларимиз билан алоҳида иш олиб боришимиз керак. Чунки таҳлилларнинг кўрсатишича, юқоридаги каби иллатларнинг юзага келиши, урфга киришига кўпроқ опа-сингилларимиз йўл очиб бермоқда. Бундан ташқари, оила қуриш остонасида турган йигитларимиз  ўртасида ҳам оилавий ҳаёт, оила бошлиғининг бурч ва масъулияти хусусида мунтазам суҳбатлар ўтказишимиз мақсадга мувофиқдир. Ана шу ишларни ташкил этиш ва тарғибот ишлари самарадорлигини оширишда маҳалла фаоллари, маслаҳатчилар, имомлар, отин аёлларимиз, умуман, кенг жамоатчилик ҳамкорлигини кучайтиришимиз лозим. Бу ишда кўпни кўрган, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган онахонларимизнинг бош-қош бўлишлари муҳимдир.

 

Маъмурахон СОТВОЛДИЕВА,

Марҳамат тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

 

 

Прочитано 2380 раз Последнее изменение 20 Фев 2017