+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Март 2024

“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ”НИНГ ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК МЕХАНИЗМИНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШ ҲАМДА ТИЗИМНИ РАҚАМЛАШТИРИШ

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

                                                                                           Мутахассис минбари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан, маҳаллалар бошқарув ходимларининг сони “солиқчи” ва “ижтимоий ходим” қўшилиши ҳисобига 5 тадан 7 тага кўпайди.

Мамлакатимизда маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини амалга оширувчи мустақил ва халқчил тузилмага айлантирилди.

Маҳалланинг ўзида 60 дан ортиқ масала ҳамда 64 турдаги Маҳалла еттилиги”нинг коллегиал қарорлари асосида кўрсатиладиган ижтимоий ёрдам ва ажратиладиган субсидиялар рўйхати белгиланди.

Ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни “маҳалла еттилиги”га кўриб чиқиш учун ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси тайёрлайди ва киритади.

Мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни бартараф этиш борасида “маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлик механизмлари қуйдагича шакллантирилган.

Ø Аҳоли, жумладан уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш борасида;

Ҳоким ёрдамчиси - Ҳар ойда камида 10 нафар ишсизнинг бандлигини таъминлаш чорасини кўради (субсидия ва кредитлар ажратиш);

Хотин-қизлар фаоли - Ҳар ойда камида 5 нафар хотин-қизларни тадбиркорлик, касаначилик ва ҳунармандчиликка жалб қилади;

Ёшлар етакчиси –“Ёшлар бандлиги дастури” доирасида ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашади.

Ø Жиноят содир этганлар, профилактик ҳисобда турувчилар ва нотинч оилалар билан ишлаш борасида;

Хотин-қизлар фаоли - ҳар ойда бир маротаба жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган ва профилактик ҳисобда турган хотин-қизлар хонадонидаги муаммони ўрганади, тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларини аниқлайди ва профилактика инспекторига хабар беради, низоли оилаларнинг 5 тасини соғлом турмуш тарзига қайтаради;

Профилактика инспектори - Жиноят содир этган шахслар ва профилактик ҳисобда турувчилар билан манзилли ишлашда мутасадди ташкилот ва идоралар вакилларини жалб этади;

Ёшлар етакчиси - Профилактика инспектори билан биргаликда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганлар билан тизимли, индивидуал иш олиб боради.

Ø Уй-жой таъмири ва уй-жойга муҳтож оилалар билан ишлаш борасида;

Маҳалла раиси - маҳаллада “Обод маҳалла”, “Обод кўча”, “Обод хонадон” мезонларини жорий этади, ҳар ойда бир маротаба ҳашар уюштиради, камида 2 та эҳтиёжманд оила хонадонида ҳашар ташкил этади;

Хотин-қизлар фаоли - хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан давлат органлари ва ташкилотларга мурожаат қилади, оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ижтимоий ходим билан биргаликда, ҳар ойда камида10 нафар оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этади.

Ø Хорижга кетганларни қайтариш борасида;

Профилактика инспектори - Узоқ муддатга кетган шахсларнинг рўйхатини шакллантиради ва уларнинг оилалари билан манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида “маҳалла еттилиги”нинг бошқа аъзоларига тақдим этади;

Ёшлар етакчиси - Ҳар ойда камида бир маротаба хориждаги ёш ватандошлар билан мулоқот қилиб, уларни Ватанга қайтариш борасида “маҳалла еттилиги”билан зарур чораларни кўради.

Ø Аҳоли мурожаатлари ва уларни ижобий ҳал этиш борасида

Маҳалла раиси - Давлат органлари вакилларини аҳоли муаммоларини ҳал этишга сафарбар этади, ҳар ойда камида 5 та давлат органлари вакилларини маҳалла Кенгашида ахборотини эшитади;

“маҳалла еттилиги” фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ҳар ҳафтада маҳалладаги “олтилик” ҳисоботини эшитади ва уларни ҳар бири ҳар ойда камида 10 тадан муаммоли масалаларни ҳал этишини назоратга олади.

Ҳудудда қонунчилик ҳужжатлари ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатади, таълим, тиббиёт, спорт, савдо, хизмат кўрсатиш қоидасига риоя этилишини назорат қилади, ҳар ҳафтада 1 маротаба ҳудуддаги ижтимоий соҳалар фаолиятини ўрганади.

Ø Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган оилаларга манзилли ёрдам кўрсатиш борасида

Ижтимоий ходим - оғир аҳволга тушган ва оғир аҳволга тушиш хавфи юқори бўлган шахслар ва оилаларни аниқлайди, уларга комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизмат кўрсатиш ва ёрдамларни ташкил этади;

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва ижтимоий ходим - жисмоний шахсларни тегишли дафтарларга киритиш ва чиқариш ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳужжатларни шакллантириб, “маҳалла еттилиги”нинг бошқа барча аъзоларига кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш учун киритади;

Қарорлар қабул қилинишида очиқлик, ҳаққонийлик, ижтимоий адолат ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун “маҳалла еттилиги”масъул ва жавобгар бўлади.

“маҳалла еттилиги” аъзоларининг иш ҳақини асосий иш жойидан бериш тартиби сақлаб қолинган ҳолда KPI асосида баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб, улар моддий рағбатлантирилиб борилади.

Шунингдек, фармонда “Маҳалла бюджети” тизими амалиётга жорий этилиши ҳам белгиланган.

1.   Маҳалла фаолиятини рақамлаштиришда;

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан алоҳида юритилаётган тарқоқ платформалар ўрнига Маҳалланинг ягона платформасини жорий қилинади бунда;

платформага маҳалла аҳолиси саломатлиги кўрсаткичларини, оилавий шифокор ва ҳамширалар томонидан жойларда кўрсатилаётган патронаж хизматлари маълумотларини киритиш;

“Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” платформаларини ўзаро интеграция қилиш ва бирлаштириш;

Платформани Персоналлаштириш агентлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, таълим вазирликлари базалари билан интеграция қилинади режалаштирилган.

2.   Маҳалла тизими вакиллари фаолиятини рақамлаштириш

Қоғоз шаклидаги ҳужжатларни расмийлаштиришни бекор қилинади бунда;

Ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиси томонидан йиғилишлар, тадбирлар, сўровномалар ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни қоғоз шаклида юритиш талабини бекор қилган ҳолда тўпланаётган, бироқ давлат органида мавжуд маълумотларни (паспорт, туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, никоҳ гувоҳномаси каби) хатловдан ўтказиш, шунингдек, мазкур маълумотларни онлайн-платформага интеграция қилиш орқали автоматик шакллантириш.

Маҳаллаларга бириктирилган солиқ инспекторларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаш (KPI) учун ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Кредит ва субсидия ажратиш жараёнлари рақамли шаклга ўтказилади.

 

Муҳаммаджон МАЪМУРЖОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали АКТ етакчи инспектори.

Прочитано 332 раз Последнее изменение 29 Март 2024