+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА ЗИЁЛИЛАР ФАОЛ БЎЛИШИ КЕРАК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(8- сон) Мутахассис фикри

Бугун глобаллашув шароитида ёшларимиз онгида мустақиллигимизга садоқат, она-Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантириш устувор вазифалардан бири саналади.

Биз ўз олдимизга ҳуқуқий-демократик давлат барпо этишни асосий мақсад қилиб қўяр эканмиз, эртамиз эгалари бўлган ёшлар билимдон, теран тафаккурли, она Ватан, истиқлол ғояларига садоқатли бўлиб камол топишларига эришишимиз лозим. Бунинг учун ёшларимизнинг ҳар бири "Мустақиллик менга, жамиятга нима берди?", деган саволга жавоб бермоғи лозим.

Мустақилликнинг илк йиллари биз учун жуда ҳам машаққатли синов йиллари бўлганлигини  ёшларимиз яхши билишлари керак. Мустақиллик эълон қилинган  даврда республикамизда атиги икки ҳафтага етадиган ғалла захираси қолган эди. Иккинчи томондан "Мар-каз"нинг тазйиқлари авжига чиққан ва ҳориждаги муҳолифлар маломат тошлари отишни бошлаб юборган эдилар. Шукурки, бу муаммолар мамлакатимиз Биринчи  Президентининг қатъий ва оқилона сиёсати туфайли бартараф этилди.

Турли ғоя ва қарашлар гирдобида пароканда бўлган аксарият юртдошларимиз маънавиятини юксалтириш, онг-шуурига истиқлол ғояларини муҳрлаш, мустақиллик неъматини асраб-авайлаш ва мустаҳкамлаш масаласида ҳам истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ қатъий амалий ишлар қилинди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун халқимиз миллий истиқлол ғояси атрофига жипслашди.

Ўтган йигирма беш йил ичида халқимизнинг ана шу бирдамлигини, тинч ва фаровон ҳаётини кўра олмаган турли ғоя ва оқимлар тарафдорлари бизга қарши тинимсиз ғоявий кураш олиб борди. Лекин биринчи юртбошимиз томонидан илгари сурилган "Fояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан" деган фикр асосида халқимиз ёвуз ниятли кучларга қарши чиқилди. Ушбу масала бугунги кунда ҳам долзарблигини асло йўқотгани йўқ. Тўғри, кейинги йилларда шавқатсизлик, буз-ғунчилик, диний-ақидапараст ғоялар билан мамлакатимиз барқарорлигига, ёшларимиз онгига очиқ-ойдин раҳна солаётган кучларнинг йўли тўсилди. Бугунги кунга келиб улар ёвуз мақсадларига эришиш йўлидаги ниқобларини ўзгартириб ҳаракат қилмоқда. Энди улар ахборот-коммуникация тизимлари, хусусан, интернет тармоғи орқали ёшларимиз онгини эгаллашга, захарлашга уринмоқда. "Оммавий маданият" кўринишлари таъсирида миллий қадриятларимиз, маънавиятимизга путур етказишга ҳаракат қилмоқда. Ана шундан келиб чиқиб, айни кунда ёшларимиз маънавиятини юксалтириш, юқоридаги каби ёт ғояларга қарши уларда маънавий иммунитетни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур.

Бу борада жамиятдаги зиёлилар, айниқса, педагоглар зиммасига катта масъулият юкланади. Зиёлиларимиз жамиятнинг илғор вакиллари сифатида ёшларимизни, маънавиятимизни ана шундай хуружлардан асрашда фидойилик кўрсатишлари керак. Қолаверса, мазкур масалада ота-оналар ҳам қатъий бўлишлари, фарзандларининг қаерда, ким билан юрганлигини, нима ишлар билан машғуллигини, қандай ўй-хаёлларда, нималарга интилиб яшаётганлигини доимий назорат қилиб боришлари керак.

Фарзандларимиз тарбияси, маънавияти борасидаги ишлар самарадорлигини оширишда "Оила-маҳалла-таълим муассасаси"  ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади. Ҳар уччала бўғин ёшларни ўз ўрнида назорат қилиб борса, бўш вақтларини мазмунли ташкил эта олса, фарзандларимиз ҳеч қачон турли ёт ғоялар, иллатлар таъсирига тушиб қолмайди.

Шу ўринда айрим ота-оналарнинг бу масалага юзаки ёндашаётганликларини айтиб ўтишимиз керак. Кўпинча педагогларимиз таълим муассасасида ўтказиладиган йиғилишларга айрим ота-оналар умуман келмаслиги, фарзандининг ўқиши билан қизиқмаслигини айтиб, шикоят қиладилар. Сўраб-суриштирилса, ота-оналар ишлари кўплиги, вақти бўлмаганлигини рўкач қиладилар. Тўғри, ўша ота-онанинг ҳақиқатдан ҳам иши кўп бўлиши мумкин. Бироқ, улар фарзанди тарбиясига бу қадар эътиборсиз бўлмасликлари лозим. Ўқитувчи, маҳалла ёшлар билан иш олиб борса-да, оилада олиб бориладиган ишлар етарли бўлмаса ёки оилада маънавий муҳит барқарорлиги таъминланмаса олиб борилган маънавий, тарбиявий ишлар етарли даражада самара бермаслиги мумкин.

Афсуски, ҳозирда юқоридаги каби ота-оналарга нисбатан таъсир кўрсатиш механизми мавжуд эмас, йиғилишга келмаган ота-оналарга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Буни ҳар кимнинг виждонига ҳавола қиламиз. Демак, ана шундай ҳолатларда ота-оналарга таъсир кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш керак.

Умуман, тарбия, маънавият билан боғлиқ масалага юзаки қараш мумкин эмас. Бугун фарзандларимиз тарбиясига, маънавиятини юксалтиришга етарли даражада эътибор қаратмаслигимиз, вақтлар ўтиб тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкинлигини унутмаслигимиз лозим.

Институтимизда 500 нафардан зиёд  профессор-ўқитувчиларнинг барчаси мураббийлик фаолиятига тўла жалб этилган. Улар ўзларига бириктирилган гуруҳлардаги талабалар билан доимий мулоқотда бўлиб, уларнинг яшаш тарзи, ўй-фикрлари қувонч ва ташвишлари, муаммоларини ўрганиб боради. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур тавсия ва маслаҳатлари билан талабаларимизнинг ҳар жиҳатдан етук инсон бўлиб камол топишларига ёрдам берадилар. Шу боис ҳам,  талабаларимиз ўртасида кейинги йилларда жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, турли ёт ғояларга мойиллик ҳолатлари умуман қайд этилгани йўқ.

Демак, тарбия жараёнида тарбиячи ва ёшлар ўртасида самимийлик, ошкоралик, бир-бирини тушуниш ва қадрлаш муҳитини шакллантиришимиз лозим. Бу албатта, талаба ёшлар онгида турли ёт ғояларга қарши иммунитетни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Дилшодбек ЮНУСОВ,

 

АДТИ поликлиник, шошилинч педиатрия ва анестезиология-реанимация кафедраси ассистенти.

Прочитано 2195 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « КИБРГА БЕРИЛМАЙЛИК ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА »