+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Аҳолини рўйҳатга олиш 2023 йилда ўтказилиши белгиланди

Мутахассис минбари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёни ўтказилиши белгиланган эди.

Бироқ, жорий йилда дунёда рўй бераётган коронавирус пандемияси сабабли бир қатор давлатлар аҳолини рўйҳатга олиш муддатларини келгуси йилларга кўчириш чораларини кўрди. Жумладан, мамлакатимизда ҳам ушбу тадбирга тўлақонли тайёргарлик кўриш, сифатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 11 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйҳатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, республикамизда аҳолини рўйҳатга олиш тадбири 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, қарорга асосан синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнаобод туманида амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш 3 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўрилади, 2-босқичда бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади, 3-босқичда эса аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотлари жамланади, электрон базага киритилади, кодлаштириш, назорат, таҳрир қилинади ва  натижалари эълон қилинади.

Давлатимиз раҳбари Фармонига кўра, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Республика комиссиясининг ишчи органи, деб белгиланган.

Х. ҲАМРАҚУЛОВ,

 

Андижон вилояти статистика бошқармаси бўлим бошлиғи. 

2020 йилнинг январ-ноябрь ойларида Шаҳрихон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари бўйича М А Ъ Л У М О Т

Қурилиш ишлари хажми

2020 йилнинг январ-ноябрь ойлари якуни бўйича туманда қурилиш ишлари ҳажми 297948,2 млн. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 103,7 фоизни ташкил этади.

Хизматлар хажми

 2020 йилнинг январ-ноябрь ойлари якуни бўйича туманда хизматлар ҳажми 505971,2 млн. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 100,7 фоизни ташкил этади.

Савдо айланмаси

2020 йилнинг январ-ноябрь ойлари якуни бўйича туманда чакана савдо ҳажми 1655,9 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати якунига нисбатан 100,0 фоизни ташкил этади.

Телефонел: (74) 224-82-95

 

 Шаҳрихон тумани статистика бўлими.

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил декабрь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-МSh shakli” (йиллик). Меҳнат шароитлари аҳволи ва “Ишлаб чиқаришда шикастланганлик” тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот 31 январдан кечиктирмай.

“1-К shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“1-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) з91-29-37, 224-82-93

 

Марҳамат тумани статистика бўлими.

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил декабрь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-МSh shakli” (йиллик). Меҳнат шароитлари аҳволи ва “Ишлаб чиқаришда шикастланганлик” тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот 31 январдан кечиктирмай.

“1-К shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“1-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 761-11-48, 224-82-92

 

Улуғнор тумани статистика бўлими.

2020 йил январь-ноябрь ойларида Андижон вилояти Андижон шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми

2020 йил январь-ноябрь ойлари якуни бўйича шахарни саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 5202,1 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 115,5 фоизни ташкил этди.

Халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш хажми

2020 йил январь-ноябрь ойлари якуни бўйича шахарда 1274,6 млрд.сўмлик Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 106,2 фоизни ташкил этди.

Бажарилган қурилиш ишлари хажми

2020 йил январь-октябр ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 1148,4 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати 100,4 фоизни ташкил этди.

Cавдо айланмаси хажми

2020 йил январь-ноябрь ойлари якуни бўйича жами чакана савдо айланмаси ҳажми 4035,7 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати 97,5 фоизни ташкил этди.

Жами хизматлар хажми

2020 йил январь-ноябрь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 5374,9 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,2 фоизни ташкил этди.

Ташқи савдо айланмаси хажми

2020 йилнинг январь-ноябрь ойлари якуни бўйича ташқи савдо айланма ҳажми 360,0 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,0 фоизга бажарилди. Шу жумладан Экспорт ҳажми 64,7 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 126,0 фоизни ташкил этди. Импорт ҳажми 295,3  млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 97,9  фоизни ташкил этди.

Андижон шаҳар статистика бўлими.

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил декабрь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-МSh shakli” (йиллик) Меҳнат шароитлари аҳволи ва “Ишлаб чиқаришда шикастланганлик” тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот 31 январдан кечиктирмай.

“1-К shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“1-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77, 224-82-48

 

Андижон вилояти статистика бошқармаси.

2020 йил январь-ноябрь ойларида Андижон вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажми

Дастлабки маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида вилоят корхоналари томонидан 32 трлн. 154,8 млрд. сўмлик санаот маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг январь–ноябрь билан таққослаганда 1,7 фоизга ўсди.

Бажарилган қурилиш ишлари хажми

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Андижон вилоятида жами 3 трлн. 872,3 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати, 2019 йилнинг январь-ноябрь ойларига нисбатан 4,8 фоизга ўсди.

Жами хизматлар хажми

2020 йил январь–ноябрь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 10 трлн. 238,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 103,8 фоизни ташкил этди.

Ташқи савдо айлнмаси хажми

2020 йилнинг январь–ноябрь ойлари якуни билан вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 2 млрд. 472,7 минг АҚШ долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,7 фоизга ўсди. Экспорт ҳажми 531,2 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,3 фоизни, импорт ҳажми 1 млрд. 941,2 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,8 фоизни ташкил этди.

Андижон вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати. 

Мерос қолдирувчининг ҳуқуқ ва маъжбуриятлари

Ҳуқуқшунос минбари

 

Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.

 

Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:

юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;

ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;

алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;

меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;

мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди.

 

Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаб турган жойи мероснинг очилиш жойи ҳисобланади. Агар мерос қолдирувчининг охирги яшаб турган жойи номаълум бўлса, мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчмас мулк ёки унинг асосий қисми турган жой, кўчмас мулк бўлмаган тақдирда эса, кўчар мулкнинг асосий қисми турган жой мерос очилган жой деб ҳисобланади.

 

Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин тирик туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.

 

Мерос очилган пайтда тузилиб бўлган юридик шахслар, шунингдек давлат ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳам васият бўйича меросхўр бўлишлари мумкин.

 

Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрнинг илтимосига кўра унга меросга бўлган ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома бериши шарт.

 

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.

 

Васият қилувчи васият бўйича меросхўрнинг зиммасига бир ёки бир неча шахс (васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчилар) фойдасига бирон-бир мажбуриятни (васият мажбуриятини) мерос ҳисобидан бажаришни юклашга ҳақли бўлиб, васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчилар васият мажбурияти бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини оладилар.

 

Шаходатхон ҚОДИРОВА,
Андижон шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус. 

АНДИЖОНДАН ҚИЙМАТИ 6,4 МИЛЛИОН ДОЛЛАРГА ТЕНГ АТИРГУЛ ЭКСПОРТ ҚИЛИНДИ

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда атиргул экспорти қиймати 19,8 миллион АҚШ долларига етказилган.

Ана шу давр мобайнида мамлакатимиздан саккизта хорижий давлатларга жами 13,8 миллиард дона атиргул экспорт қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 миллиард дона ёки 15,8 миллион долларга кўпдир.

Мамлакатимиз ҳудудлари орасида Андижон вилояти энг кўп (умумий экспортнинг 32,3 фоизи) атиргул экспорт қилган ҳудуддир. Андижондан умумий қиймати 6,4 миллион АҚШ долларига тенг 3,8 миллиард дона атиргул экспорт қилинган.

 

 

Зухриддин Умурзоқов

ЁНFИНЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ - ХАВФСИЗЛИК КАФОЛАТИ

   "101" огоҳлантиради!

Вилоятимизда фаолият олиб бораётган "Uz-Koram Co", "Uz-Tong Hong Co", "Uz-Dong Yang Co", "Uz-Dong Von Co" қўшма корхоналари БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича инспектор ва мутахассис ходимлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида мазкур қўшма корхоналар ва Андижон шаҳридаги Қоратут маҳалласи ўрамидаги кўп қаватли аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини    таъминлашга қаратилган қатор тадбирлар амалга оширилди.

Қўшма корхоналарнинг цех, бўлим, участка ва омборларида ишчи-хизматчилар билан тилсиз ёвга қарши кураш, ёнғинларнинг келиб чиқиш сабаблари, оқибатлари ва олдини олиш бўйича профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Тадбирларда  ишчи-хизматчиларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича кенг тушунча ва маълумотлар берилди. Кўнгилли ёнғиндан сақлаш гуруҳлари ва ишчи-хизматчилар иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан маскан раҳбарларига ахборот хатлари,  цех, участка раҳбарларига тақдимномалар киритилди.

Ёнғинлар профилактикаси тадбирларида ёнғин содир бўлиши мумкин бўлган бино-иншоотлардаги  ёнғинга сабаб бўлувчи ҳолатларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди. Носоз электр ускуна ва агрегатлардан фойдаланмаслик бўйича кўрсатмалар берилди. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб этувчи эслатма ва плакатлар тарқатилди.

Ёнғинлар профилактикаси - юз бериши мумкин бўлган офатдан огоҳлантириш, мол-мулкимиз, қолаверса, ҳаётимиз хавфсизлигининг кафолатидир. Шу боис ҳам, профилактик тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган зарур барча ишлар олиб борилмоқда.

Энг муҳими, бу борада бепарволик ва лоқайдлик йўл қўймаслик керак. Шундагина биз келиб чиқиши мумкин бўлган ёнғинларнинг олдини олишимиз, ўзимиз ва яқинларимиз хавфсизлигини таъминлашимиз, мол-мулкимизни асраб қолишимиз мумкин.

 

Гулноза ИСМОИЛОВА,

Муҳаррамхон МЎЙДИНОВА,

қўшма корхоналарнинг БЁХТТЭБ профилактика ва ёнғин назорати бўйича ходималари.

Варак 1 жами 288