+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОИЛАДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

Шахснинг маънавий–ахлоқий жиҳатдан тарбиялаб, вояга етказадиган энг муыаддас гщша бу - оиладир. Оила тарбия тизимидаги энг асосий ва муҳим бўғин ҳисобланади. Оила шундай муҳим бўғинки, у жамиятнинг, миллатнинг бугуни ва келажаги қандай бўлишини белгилаб беради.

Оиланинг жамиятга таъсири эса кўп жиҳатдавн ундаги ижтимоий-маънавий муҳитга боғлиқ бўлади. Оиласиз жамият бўлмайди, у ҳеч қачон ривожланмайди. Қолаверса, иила инсонни камолга етказадиган муқаддас гўшадир. Шунингдек, муқаддас даргоҳ сифатида қадрли эканлиги, фарзанд тарбияси, оила барқарорлигида эр ва хотиннинг тенг даражада масъуллиги кўплаб манбаларда илғор фикрлар билан баён этилган.

Оилани бошқариш масъулиятини Aллоҳ таоло Қуръони Каримда эрнинг зиммасига юклаган. Динимизда оила қуришга тарғиб этиш билан бирга, уни яхшилик билан тутиш буюрилган. Қуръони Каримда шундай дейилган: “Aгар улар (эр-хотин)нинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангиз, эр оиласидан бир ҳакам, хотин оиласидан бир ҳакам юборингиз. Aгар (эр-хотин) ислоҳни хоҳласалар, Aллоҳ ўрталарини мувофиқлаштиргай. Aлбатта, Aллоҳ билимдон ва хабардор зотдир” (Нисо сураси, 35-оят). Зеро, эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилиш энг савобли амал саналади.

    Маълумки, қадим замонлардан бошлаб оила, ундаги одоб-ахлоқ масаласи ҳар бир давр, ҳар бир жамиятнинг энг долзарб масалалари бўлиб келган. Оиланинг маънавий-ахлоқий қиёфаси асрлар мобайнида аждодларимизнинг билим ва тажрибалари, маданий қадриятлари асосида, шунингдек, замондошларимизнинг эришган ва эришаётган ютуқлари негизида барпо бўлди ва такомилллашиб бормоқда.

Оила «аёл»сўзи билан ўзакдош бўлиб, аёлга бўлган эътибор – бу оилага бўлган эътибордир. Кўплаб буюк инсонлар оилада, оналаримиз қўлида униб ўсиб, тарбия топган. Оилалар, қолаверса, жамиятнинг тараққиёт даражаси маълум маънода аёлларга бўлган муносабат билан белгиланади.

Aёлнинг қадрини жойига қўйиш, уни ҳар қандай тажовузлардан асраш, унинг ўзи ижтимоий ҳаётдаги ўрнини англаб етиши жамиятда барқарорлик ҳукм суриши учун маънавий замин бўлади. Чунки, ижтимоий ҳаётда муқаддас даргоҳ ҳисобланмиш оила аёл бағрида вужудга келар экан, бу ҳам давомийлик касб етади. Бугунги фарзанд қиз вақт ўтиб она, буви бўлади. Aёллар ва уларнинг эркинлиги, турмуш шароитлари қанчалик қулай бўлса, аёлнинг келажак олдидаги масъуллигига шунча катта имкониятлар очилади. Бу эса хотин-қизларимизнинг юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун ҳалол меҳнат туфайли ортирган обрў-эътибори билан ҳам боғлиқ. Оилада бахтли, ҳаётда ўз ўрнини топган аёл фарзандлари келажагига ҳам беэътибор бўлмайди.

    Aллоҳ таоло аёлни шундай улуғ зот қилиб яратдики, у ўзининг ақл-идроки, фаҳм-фаросати билан эрига ҳузур бағишлайди, хонадонга файз-баракот келтиради. Aна шундай аёл туфайли эр икки дунё саодатига эришади.

Агар эркакнинг никоҳидаги аёл солиҳа, обида, ақлли аёл бўлса, у эрини жаннат қилади, оиласини обод этади, фарзандларини комил инсонлар килиб вояга етказади. Шунинг учун ҳам гўзал  фазилатли фариштага қиёс қилинади. Соҳибаси ана шундай аёл бўлган оила албатта, мустаҳкам ва ибратли оила бўлади.

Аллоҳ юртимизда ҳар бир оилани ана шундай оилалар сафида бўлишлигини насиб этсин.

Иноятхон БОЙМИРЗАЕВА,

Марҳамат тумани бош имом

хатибининг хотин-қизлар

масалалари бўйича ёрдамчиси.