+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Сен 2020

Бу йил пахта йиғим-терими мавсуми қандай ўтади?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

"Пахта - 2020"

Мамлакатимизда бу йилги пахта йиғим-терими мавсуми бошланди. Бу йил теримга кимлар жалб қилинади, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайдими, кўнгилли теримчилар учун қандай шароитлар яратилган?

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир УМРЗОҚОВ ЎзА мухбирига бу каби саволларга жавобан қуйидагиларни сўзлаб берди.

- Бу йил пахта йиғим-терими мавсумига янгича ёндашувларни жорий қиляпмиз, - деди Б.Умрзоқов. - Аввало, ёлланма теримчилар билан тегишли шартнома тузилади, ҳеч бир кўнгилли ишчи шартномасиз далага чиқмайди.

Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Савдо-саноат палатаси ўртасида қўшма ҳужжат имзоланди ва унга асосан низом ишлаб чиқилди. Пахта терими мавсумига ҳашар сифатида қаралмайди. Жараёнга шартнома асосида кўнгиллилар жалб қилинади.

Иш берувчи ва ёлланма пахта терувчи ўртасида тенг ҳуқуқли муносабат белгиланган. Бу борада қатор тегишли ташкилот вакиллари муносиб меҳнат шароитларини яратишга эътиборни кучайтиради. Жараёнда касал бўлиб қолиш, шикаст олиш каби ҳолатларнинг олдини олишимиз зарур.

Пахта теримида қатнашадиганлар икки гуруҳга бўлинади. Яшаш жойидаги пахта теримида қатнашувчилар ва бошқа вилоят, туманларга бориб жараёнда иштирок этувчи теримчилар. Барча маълумотлар янги ташкил қилинган terim.uz сайтига жойлаштириб борилади.

Ҳар бир ёлланма ишчилар гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир гуруҳ 50-70 теримчидан иборат бўлади. "Ўз ҳудудимда пахта тераман", деганларга алоҳида молиявий муносабат, "Йўқ, бошқа узоқ вилоятга бориб, тераман", дегувчиларнинг ҳар бирига 500 минг сўмдан молиявий ёрдам берилади. Терган пахтасига эса алоҳида белгиланган нархда пул олади. Пахта теримига сафарбар этилган фуқароларнинг 100 нафарига битта ҳамшира бириктирилади. Уларнинг махсус хонаси бўлиб, барча зарур дори-дармон берилади.

Бошқа ҳудудга борадиган теримчилар учун барча шароит яратилади. Жумладан, ётоқ жой, овқатланиш, ишдан сўнг телевизор кўриб, радио тинглаш, газета ва китоблар мутолаа қилиши учун шароит яратиш масаласи ташкилий томондан ҳал этилмоқда.

Теримчилар ўзи истаган муддатга шартнома тузиши мумкин. Хоҳласа бир ҳафта, хоҳласа 15 кун, хоҳласа бир ой. Ҳеч ким қанчадир муддатга шартнома тузишга мажбурланмайди.

Шартномаларни расмийлаштириш жараёни маҳаллий бандлик марказлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳамда маҳалла вакиллари иштирокида амалга оширилади. Шунингдек, пахтага чиқишидан олдин ҳар бир ишчининг тана ҳарорати ўлчанади. Бу масала санитария-эпидемиология ходимларига топширилади. Булар бизга яқиндан ёрдам беради.

Пахта йиғим-теримида болаларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари поймол этилаётган ёки иш берувчи томонидан ваколати ва мажбуриятига кирмайдиган ишга мажбурланаётган фуқаролар вазирлик томонидан Telegram мессенжерида ишга туширилган "@mehnathuquq" боти ҳамда dm.mehnat.uz га мурожаат этишлари мумкин. Мурожаат қилган шахс сир сақланиши кафолатланади.

Мазкур бот орқали ҳар қандай меҳнат қонунчилиги бузилиш ҳолатлари, жумладан, мавсумда мажбурий меҳнатга йўл қўйилаётгани ёки шу каби салбий ҳодисалар бўйича мурожаат йўллаш мумкин бўлади. Ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар ҳам    таҳлилий-танқидий ўрганилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бизда кўп болали оилалар мавжуд. Баъзи ота-оналар яхши пахта теради, деб 9-10 синф фарзандларини дарсдан сўнг пахта даласига олиб чиқмоқчи бўлиши мумкин. Аммо бу мумкин эмас, ҳаттоки ота-онаси хоҳласа ҳам.

Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади. Бу масалада ортга қайтилмайди. Мамлакатимизда бу йилги мавсумда мажбурий меҳнатга умуман йўл қўймаслик, ихтиёрий меҳнатни рағбатлантириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий мавсум биринчи теримда 1 килограмм пахта учун минг сўм, иккинчи теримда 1 минг 400 сўм ҳақ тўланади.

Яна бир маълумот, баъзи бир ҳудудларда маҳалла ходимлари томонидан 2 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалари бор оилаларга моддий ёрдам пули пахта йиғим-теримида қатнашган фуқароларга берилиши ҳақида ёлғон ташвиқот, яъни "Чиқсанг мана шу ёрдам пулини чиқариб берамиз, чиқмасанг ёрдам пулини узиб қўямиз" деб мажбурлаётган ҳолатлар кузатилаётган экан. Бу нотўғри, албатта. Бундай ҳолларга дуч келган фуқаролар юқоридаги Telegram мессенжерига ва телефон рақамига мурожаат қилиши мумкин.

 Қонунчилигимизда бундай талаб белгиланмаган. Мухтасар айтганда, пахта мавсумига мажбурлаш мумкин эмас.

Кўнгилли равишда пахта тераман деган одамларнинг ҳар бирига олдиндан 500 минг сўмдан берилади. Биз аҳолини мавсумга қўрқитиш эмас, моддий рағбатлантириш механизми орқали жалб этмоқчимиз.

Шаҳноза МАМАТУРОПОВА

 

ёзиб олди.

Прочитано 759 раз Последнее изменение 09 Окт 2020