+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

10 Сен 2020

ЎҚИТИШ - ИККИ БАРОБАР ЎҚИШ, ДЕМАКДИР!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Пойдевори мустаҳкам ҳар қандай иморатнинг умри боқийдир. Бу ўхшатиш қайсидир маънода таълим-тарбия соҳасига ҳам алоқадор. Боиси,  болани бошланғич синфда саводи яхши  чиқса, билимларни   қанчалик  пухта  эгалласа,  юқори  синфларда ўқиши  осон  кечади.

Мактабда тилнинг барча томонлари (талаффузи, фонетикаси, лексикаси, грамматикаси, сўз  ясалиши) ни ўзаро боғлиқ ҳолда ўрганиш она тилини ўргатишдаги  асосий  қоида бўлиб, уни  амалга ошириш ўқувчилар тилни мураккаб, ривожланувчан, ўзаро боғланган муҳим  томонларга эга бўлган ҳодиса  сифатида англаб етишлари учун илмий асос яратади.

Бошланғич синфларда тилнинг ривожланиши ҳақидаги масала махсус  ўрганилмайди, албатта. Тилнинг  лексик-грамматик  томонлари бошланғич  синф ўқувчилари савиясига мос равишда тушунтирилади.

Кичик ёшдаги ўқувчиларнинг тилни ўзлаштириш жараёнини текшириш  шуни  кўрсатадики, тилга илмий қараш асосларини шакллантириш унинг муҳим  боғланишларини  билишга  ёрдам  беради.   

1-2 - синф она тили дарсларида "Бўғин" ва "Бўғин кўчириш" мавзусида болага уқтириш ҳарф бирикмалари билан боғлиқ хатоларни бартараф этиш, бундай сўзларни  тўғри бўғинга бўлиб, тўғри бўғин кўчириш малакаларини сифатли шаклланишини  таъминлайди. Ўқитувчи шу ўринда "нг" ҳарф бирикмасида юқоридаги қоидадан мустасно бўлган баъзи ҳолатларни уқтириб ўтиши ҳам лозим бўлади. Чунки, "н" ҳарфи асос  таркибида, "г" ҳарфи эса қўшимча таркибда бўлган сўзларда "нг" икки  бўғин  таркибида бўлиши мумкин: сенга, синган... Сенга сўзида "сен" - асос, "га" - жўналиш келишиги  қўшимчаси.

Шу ўринда "ш" ҳарф бирикмаси билан боғлиқ бўлган тутуқ белгиси ҳақидаги  имло  қоидасини  уқтириб  кетиш  ҳам  фойдадан  ҳоли  бўлмайди.  Яъни, "с" ва "ҳ" ҳарфлари "ш" ҳарф бирикмасини эмас, икки ҳарфни ифодалаганда, улар орасига "ъ" (тутуқ  белгиси) қўйилади  ва улар икки бўғин таркибида  бўла олиши тушунтирилади. Масалан:  "масъҳаб"сўзи "масъ" - "ҳаб" тарзида.

Она тили дарсларидаги "х" ва "ҳ" товуш-ҳарфи  ҳақидаги мавзуни ёритишда  "хуш" ва "ҳуш" сўзи ва уларнинг иштирокидаги қўшма сўзларни ёзишда  хатога йўл қўйилишининг олдини олиш учун бу сўзларни маъносига  эътибор  бериш, "хуш" ва "ҳуш"сўзининг талаффузда ўхшашлигини ўқувчилар ёшига мос ҳолда тушунтириб ўтиш лозим.

Хулоса қилиб айтганда, ўқитувчи 45 дақиқа давом этадиган дарсни таълимнинг  замонавий  усулларига  ёндашган  ҳолда  ташкиллаштириши  ва  ўтиши, бунда боланинг психологик ва физиологик жиҳатини ҳисобга олиши  бугунги кун талабларидан биридир. Бу эса ўз навбатида, ўқитувчини  изланиш, ўз устида ишлаш, касбга садоқат ва ижодкорликка ундайди. Зеро,  ўқитиш - икки  баробар  ўқиш,  демакдир!

Зиёдахон ТОЖИБОЕВА,

Мунисхон МИРЗАЛИЕВА,

Марҳамат туманидаги 29-умумтаълим мактаби ўқитувчилари.

Прочитано 679 раз