+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ БЎЗ ВА УЛУFНОР ТУМАНЛАРИДА ИШ ОЛИБ БОРМОҚДА

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи 12 та кичик гуруҳларга бўлиниб, Бўз ва Улунор туманларида фаолият олиб бормоқда.

Айни кунда Бўз туманидаги 25 та маҳаллада саккизта, Улунор туманидаги 19 та маҳаллада 4 та гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

Бўз туманида қарийб 68 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 28 минг нафардан ортии 18 ёшгача бўлган ёшлардир. Туманда 29 та мактаб, 23 та мактабгача таълим муассасаси, 16 та қишлоқ врачлик пункти, 541 та кичик ва микрокорхона, 421 та фермер хўжалиги мавжуд. Шунингдек, туманда 13 мингдан зиёд хонадон, 18 минг оила бор, 615 кам таъминланган оила мавжуд.

Гуруҳлар томонидан маҳаллаларга чиқиб, уйма-уй юриб, аҳоли билан суҳбат ва мулоқотлар ўтказмоқда, мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда.

 

 

Барно ҲАЙДАРОВА.

АМИР ТЕМУР - БУЮК САРКАРДА

Избоскан туманидаги 28-умумтаълим мактабида буюк давлат арбоби ва саркарда,  соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан "Амир Темур - буюк саркарда" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳибқироннинг ҳаёт йўли, саркардалик фаолияти, дунё илмига қўшган ҳиссаси ҳамда олиб борган одилона сиёсати  ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари, шеър ва бадиий чиқишлар орқали намойиш этилди.  

 Сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида Амир Темур шахси халқимиз учун яна Ватан ва миллат тимсолига айлангани, бунёдкорлик  буюк соҳибқироннинг энг катта ҳаётий ояси бўлганлиги хусусида гапирдилар. "Темур тузуклари"дан намуналар ўқилди.

  - Тарих бу қўҳна дунёда жуда кўп жаҳонгирларни кўрган, - дейди тарих фани ўқитувчиси Санжарбек Маматов. - Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машул бўлган. Унинг "Қай бир жойдан бир ишт олсам, ўрнига ўн ишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим", деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятининг тасдиидир.

Тарих ва адабиёт фани муаллимлари ташкиллаштирган тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб рабатлантирилди.

 

Дилноза РАҲМОНОВА, мазкур мактаб ўқитувчиси.

"Энг намунали "Сардорлар кенгаши" аниқланди

Андижон шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг "Энг намунали шаҳар ва туман "Сардорлар кенгаши" танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

"Сардорлар кенгаши" аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, тенгдошлари билан ишлаш кўникмаларни, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятларини юксалтириш, илор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида олибликни қўлга киритган 16 жамоа белгиланган шартлар асосида ўз иқтидор ва имкониятларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, Жалақудуқ туманининг "Истиқлол фарзандлари" жамоаси 1- ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Танловнинг олиб ва совриндорлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совалари билан тақдирланди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ФАРМОН ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Андижон шаҳридаги "Боишамол" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан  яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўрисида"ги Фармони ижросини назорат-таҳлил тарзда ўрганиш ва унинг натижалари бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиевнинг ахбороти эшитилди.

Халқ депутатлари Андижон вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар "Давлат хизмати маркази", солиқ, банк идоралари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорликни ривожлантиришга ов бўлиб турган тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда, шунингдек, Тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоблар олди.

Рисолатхон НИЁЗОВА,

Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги

 

ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

"СоFлом ва баркамол оила - жамият кўрки"

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган "Соғлом ва баркамол оила - жамият кўрки" деб номланган лойиҳа доирасида ўқувчи ёшларнинг оила, оилавий муносабатлар, оила қадриятлари, соғлом турмуш тарзи борасидаги билим ва дунёқарашини юксалтириш, ўқувчиларнинг оилани эъзозлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлари, ибратли фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида

"СоFлом ва баркамол оила - жамият кўрки"

мавзусида иншолар танлови ўтказилади

Ўтказиш тартиби ва муддати. Танловда вилоятимиздаги барча лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. "Соғлом ва баркамол оила - жамият кўрки" танловига деб кўрсатилган (иштирокчининг исми, фамилияси, ўқиш жойи, манзили аниқ ёзилиши лозим) ҳолда оддий дафтарга ёзилган иншолар жорий йилнинг 1 майига қадар вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига ёки "Иқбол" газетаси таҳририятига топширилади. Тақдим этилган ижодий ишлар танловнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Жорий йилнинг май ойида ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилади.

Ташкилий ишлар ва тақдирлаш. Иншолар танловини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими  бошқармаси томонидан амалга оширилади.

 Танлов ғолиблари газетада эълон қилинади ҳамда   бошқарма ва таҳририят томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

 

Қўшимча маълумот олиш учун телефон: (0374) 223-85-48.

«ДИЛДАН СУҲБАТ» ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТ КУРСИ МАШFУЛОТЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРИНГ!

Муҳтарама опа-сингиллар!

Агар Сиз турли руҳий қийин-чиликлар гирдобига тушиб қолган бўлсангиз ёки  оилада, яқинларингиз билан муносабатда турли   муаммолар сизни қийнаётган бўлса, "Иқбол" газетаси таҳририяти қошида ташкил этилган

«Дилдан суҳбат» Психологик маслаҳат курси машFулотларига ташриф буюринг!

Машғулотлар орқали муаммоларингизга ечим топишингиз мумкин. Сизга малакали психолог мутахассис зарур тавсия ва маслаҳатлар билан ёрдам кўрсатади.

Машғулотлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари соат 10.00 ва 14.00 да бўлиб ўтади

Манзил: Андижон шаҳри,  Навоий шоҳкўчаси, 71-уй.

 

Телефон: 0374 223-85-48, +998(91) 174-17-18.

НАВРЎЗ ШОДИЁНАЛАРИ ДИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

Андижон вилояти Онкология диспансерида Наврўз шодиёналари юқори кўтаринкилик билан нишонланди.

Диспансерда меҳнат қилаётган шифокорлар, ҳамширалар, ходимлар иштирок этган  байрам тадбирида сўз олган шифохона бош врачи Гулжаҳон Ҳакимова, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Сурайё Зияева барча байрам қатнашчиларини Наврўзи олам билан муборакбод этишди.

Бўлимлар томонидан тузалган баҳорий таомларга тўла байрам дастурхони, намойиш этилган бадиий дастур жамоа аъзоларининг дилларига қувонч ва хуш кайфият улашди. 

Наврўз байрами доирасида хотин-қизлар қўмитаси    бошланғич ташкилоти ҳамда касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан "Баҳор маликаси" кўрик-танлови ташкил этилди. Танловда жамоада меҳнат қилаётган 100 нафарга яқин ҳамшираларнинг энг тажрибали ва илғори бўлган 8 нафар ҳамшира иштирок этиб, ўзларининг қай даражада юксак касбий билим ва маҳоратга эга эканликларини намойиш этдилар.

Қизиқарли ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, 6-бўлим ҳамшираси Муштарий Мамазокирова биринчи, 4-бўлим ҳамшираси Хулкарой Эсонова иккинчи, 3- бўлим ҳамшираси Ойдиной Солиева учинчи ўринни қўлга киритди.

Танлов ғолиблари ва барча иштирокчилар маъмуриятнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.     

 

 

Умидахон КАРИМЖОНОВА.

СОFИНЧ

Шукроналик

Осмонга термулиб турган кўзлар милтиллаган энг ёруғ юлдузларни изларди. Табиат тун бағрида. Ой митти юлдузларга алла айтган она сингари ўз меҳрини маъсума нурлари орқали аён қиларди.

Ҳусноранинг юраги энтикиб, ўз онасини кўз олдига келтирди. Унинг меҳрли нигоҳи, иссиқ тафтини эслаб, кўзларидан соғинч ёшлари сизиб чиқди.

Унинг пойтахтга келганига мана уч ой бўлган, бир кун йўқки, онажонини эсламаган бўлса... Лекин у бугун онасини ҳар доимдагидан кўпроқ соғинди. Тўғрироғи, тундаги юлдузларни кўриб, уларга жуда ҳаваси келди.

"Онам ҳозир ёнимда бўлганида, дардимни айтсам, ёрдам берармиди..." деб ўйларди у маҳзун ҳолатда. Отасининг айтган гапларини эса такрор-такрор хаёлидан ўтказарди. У отасининг гапларидан бироз ранжиган бўлса-да, гап қайтариш, рад жавобини айтишга журъати етмаганди. Чунки ота-ота-да!

Эртаси куни Ҳуснора олийгоҳга борар экан, ўша қадрдон мажнунтол тагида кўзларида меҳр билан жилмайиб турган Сардорни кўриб, доимгидек қувона олмади. Fамгин нигоҳда жилмайиб қўйди, холос.

Сардор Ҳуснорага уни ёқтиришини такрор-такрор айтар, ундан ҳам ўз     навбатида бу гапига қувончли жавоб олишни хоҳларди. Ҳусноранинг бу галги ғамгин нигоҳини кўрган Сардор, унинг кўнглини олишга ҳаракат қилди. Аммо қизнинг юрагига қил ҳам сиғмас, отасининг сўзларини ёддан чиқаролмас эди. Ўртадаги соф, самимийлик суви билан йўғрилган муҳаббати нураб бораётганидан қалби изтироб алангасида ёнар эди. Қалбида нозик туйғу, Сардорнинг қувноқ чеҳраси, меҳрли нигоҳлари уни асира қилиб олган, юрагида гўзал ишқ ғунчаси барқ урарди.

Кун ўтган сайин отаси айтган кун келиши уни қўрқувга соларди. Ниҳоят, ўша, ўзининг бўлғуси қайлиғи билан учрашадиган кун келди. Учрашувга чиқишни хоҳламасди. Аммо отасининг: "Қизим, фақат мен айтган йигитга турмушга чиқасан, розилик бериб бўлганмиз, уларнинг оиласи қишлоқда ҳурматга эга" деган сўзлари қатъий оҳангда айтилган эди. Отаси Ҳусноранинг қалбида нима бор, бунга қизиқмасди ҳам.

Қизнинг қалби шу кундан исён кўтара бошлади, аммо отасининг охирги сўзи: "Онанг вафотидан сўнг сени ҳам отанг, ҳам онанг бўлиб вояга етказдим. Гапимни икки қилсанг, мени ранжитган бўласан", дегани унга қаттиқ таъсир қилганди. У осмондаги энг ёруғ юлдузда онасининг меҳр нурини кўргандек, кечалари унга тикилиб, бироз таскин топарди.

Сардор Ҳуснорани тушунолмас, қиз эса юрагидаги дардини ошкор қилолмас эди. Бу ҳолдан қийналган Ҳуснора Сардорга хат-хабар ҳам қолдирмай олийгоҳни ташлаб, қишлоғига қайтди. Отаси қизи қайтиши билан тўй кунини тезлатиб, уни турмушга узатди. Аммо Ҳусноранинг юрагидаги дард фақатгина ўзига аён эди. Қачонки, бирон жойда мажнунтол дарахтини кўрса, ўша меҳрли нигоҳни, нурли чеҳрани эслайверарди. Тунда эса ўша ёруғ юлдузга дилидаги дардларини унсиз сўзларди.

...Орадан бир йил ўтгач, оилада ўғил фарзанд туғилди. Бу митти вужудга Сардор деб исм қўйдилар. Жажжи Сардорнинг юзларида жилваланган нур эса Ҳуснорага оналик бахтини ҳамда тақдирга шукроналик ҳиссини ҳам инъом этганди...

 

Нилуфар АЗИМОВА

ЧЎПОННИНГ ҲИКОЯСИ ЁКИ МЕҲРНИНГ СУРАТИ

Бўлган воқеа

Бу воқеага анча йиллар бўлди. Лекин ҳанузгача ёдимдан чиқаролмайман. 1998 йилнинг ёз ойларида фарғоналик дўстларимиз бизни Фарғона вилоятида жойлашган Ҳайдаркон тоғ тизмаларига дам олишга таклиф этишди. Биз шанба куни тушликдан сўнг керакли анжомлар, озиқ-овқат захирасини олиб, иккита автомашинада саккиз киши тоққа қараб йўл олдик.

Йўл узоқ бўлмаса-да, тиклиги сабабли машиналарни "ҳовуридан" тушириб, тўхтаб-тўхтаб, белгиланган манзилга етиб бордик.

Тун. Борлиқ қоронғулик қўйнида. Ён атрофда ҳеч нарса кўринмасада, тоғдан тушаётган жилға овози, турфа гиёҳларнинг хушбўй ҳиди табиатнинг гўзаллиги ҳақида тасаввурга эга бўлишимизга етарли эди.  Енгилгина кечки овқатдан сўнг, кимдир автомашинада, кимдир ирмоқ бўйида, олиб келинган кўрпачаларни тўшаб уйқуга кетди.

Тонг отди. Тоғ манзараси эрта тонгда биз тасаввур қилгандан ўн чандон гўзалроқ эканлигига амин бўлдик. Айниқса, ғарб томондаги баҳайбат тоғнинг ўрта қисми оппоқ булут билан ўралган, юқори қисми эса қор билан қопланган, тоғ этагида қўй-қўзи-ю, моллар ўтлаб юрар эди. Булутлар худди қўл чўзсанг етгудек яқин туюларди.

Мезбонлардан бири бир чақирим юқорида жойлашган чўпон ўтовидан янги қаймоқ, қатиқ олиб келишга ҳам улгурибди. Нонуштадан сўнг йўл нотекис бўлганлиги учун машинани шу ерда қолдириб, ўтов томонга қараб йўл олдик. Чўпоннинг ити ҳуриб, келганимиздан хабар берди. Бизга пешвоз чиққан чўпон ўтовга чойга таклиф қилди.

Суҳбат давомида унинг ҳар йили юз, икки юз бош қорамолларни шу жойга олиб келишини, бу юмушда унга онаси, турмуш ўртоғи ёрдам беришини, мол боқиб олган хизмат ҳақидан ташқари, соғин сигирлар сути, қатиғи, қаймоғидан даромад кўришини билиб олдик.

- Ўзим Шаҳрихондаги билим юртида ўқиганман. Андижон, Фарғона  ва Наманган вилоятларида груҳдош дўстларим кўп, -  дея сўзини давом эттирди  Қурбон ака. - Шаҳрихон чойхоналарида еган ошимнинг таъмини бошқа бирон жойда туйганим йўқ, - эътироф этди мезбон.

Мен ўзимни қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдим.

- Бирор кор-ҳол бўлиб, моллардан биронтаси нобуд бўлса, эгасига товон пули тўлайсизми?

- Ҳа, албатта, бу ерларда моллар касал бўлмайди. Фақат тоғдан "учиши" мумкин. "Учган" молнинг терисини эгасига кўрсатмагунимча товон пулидан қутулмайман.

- Молларингизни бирортаси шу ерда туғса, бузоғи кимники бўлади?

- Албатта молнинг эгасиники бўлади-да. Кўз тегмасин, ҳамқишлоқларим сахий. Сигирнинг сути, қаймоғини нима қилаяпман, қанча даромад топаяпман, ишлари бўлмайди.

- Ҳар куни бир хил иш, бир хил ҳаётдан зерикмайсизми? Бу ерда эсда қоларли воқеалар ҳам бўладими?

Шу пайт чўпон худди бир қизиқ воқеа эсига тушгандек, бир нуқтага узоқ термулиб қолди. Мен ҳам унинг гапиришини кутдим.

- Бу воқеа адашмасам, тўрт йил аввал бўлди. Молларнинг бири бўғоз, бир-икки ҳафта ичида туғиши керак эди. Мен ундан хавотир олиб, иложи борича ўтовдан узоқлашмасликка ҳаракат қилардим. Аксига олиб, ўша куни молни йўқотиб қўйдим. Орадан беш кун ўтгач, сигир ирғишлаб юрган бузоғини етаклаб келиб қолди.

Мен сигир ва "меҳмон" бузоқчани кўришга қизиқиб, яқинлашдим. Ўртамизда юз метрдан яқинроқ масофа бор эди. Бузоқча бир нимадан чўчигандай ортига бурилди-ю, ўзини тоғ арчалари орасига урди. Уни топиш мақсадида қилган икки соатлик меҳнатим зое кетди. Сигирни ўтовга яқин жойга олиб келиб, қозиққа боғлаб қўйдим. Кун бўйи кутишимга қарамай бузоқча онаси ёнига келмади. Мен дурбин ёрдамида қараб, уни арчазорлар орасида бизга қараб турганини кўрдим. Тағин очликдан ўлиб қолмасин, деб онасини бўшатиб юбордим.

Кунлар ўтган сари бузоқни ушлаш умиди аста-секин сўна бошлади. Вақтлар ўтган сари "тоғлик бузоқ" катта бўла бошлади. Аммо бизга бош бермади.

Кузнинг изғирин шамоллари эса бошлагач, биз ўтовни йиғиштириб, юкларимизни от ва эшакларга ортиб, йўлга тушдик. Молларни ҳайдаб келаяпману, кўзим ортимда. Бузоқ бизни тахминан олти километрча масофага уч юз, тўрт юз метр орқада кузатиб келди. Кейин ортига бурилди-ю, шаҳд билан юқорига чопиб кетди.

Подани ҳайдаб қишлоққа келгач, бўлиб ўтган воқеани сигирнинг эгасига сўзлаб бердим. У қизиқиб тинглагач: "нима ҳам қилардик, насиб қилмабди-да", - деб қўйди.

Ўша йили қиш қаттиқ келди. Тоғдаги бўрилар емиш излаб, ҳатто қишлоқ хонадонлардаги қўйларни бўғизлаб кета бошлади. Мен тоғда қолиб кетган бузоқчани ўйлардим.

Ўлмаган қул баҳорга ҳам етиб келдик. Яна молларни ҳайдаб яйловга қайтдик.

Бир куни қизиқ бўлди. Ташқи кўринишидан кийикни эслатувчи бир бузоқ ўтлаб юрган молларни бир-бир ҳидлар, моллар эса бегонасираб ундан ўзларини олиб қочиб, безовталанарди. Мен шошилгача дурбинни олиб, унга қарадим.

Ҳа, бу ўша бизга тутқич бермаган "тоғлик бузоқча" эди. У ҳидлай-ҳидлай охири онасини топди. Она-бола узоқ ҳидлашиб туришди. Шу-шу "тоғлик бузоқ" онаси ёнида ўтлай бошлади. Узоқдан шарпамни сезиши билан яна кўздан ғойиб бўларди.

Орадан йигирма кунча ўтиб, қишлоққа келдим. Сигир эгасининг хонадонига бориб, унга бузоқча пайдо бўлиб қолганини айтдим. Сўзимни тинглагач, у мен билан тоққа боришга отланди.

Ўтовга келгач, дурбинни олдикда, "тоғлик бузоқ" ни кўришга ошиқдик.

Бузоқни кузатар экан, ҳамроҳим: "Қурбон ака, яхши семирибди, бу мол икки юз килога яқин гўшт қилади", - деди    қувончдан кўзи чақнаб. Ичимда нимадир шиғ этди.

Кечга яқин унинг таклифи билан сигирни ўтовдан тўрт юз метр узоқликдаги ялангликка боғладик. Шамолга қарама-қарши томонга юриб катта ҳарсанг тош ортидан ўзимизга жой ҳозирладик.

- Балки келаси йили отарсиз. Гўшти ҳам кўпроқ бўларди, - дедим. У кўнмади. Шу пайт бузоқни тоғдан тушмаслигини ич-ичимдан хоҳлардим.

Орадан уч соат ўтгач, боғланган сигир тоғ томонга қараб, думини асабий силкита бошлади. Бу билан у ўзига қараб келаётган бузоққа "болам, келма, сени фалокат кутмоқда", демоқчидек эди.

Арчазор ичидан чиқиб келган бузоқ онасини орқасидан эргаштирмоқчи бўлиб, ўн қадамча юрди. Аммо онаси уни орқасидан боролмас, боғловда эди. Бузоқ яна ортига қайтди. Қўққисдан отилган ўқдан ҳатто сукунат ҳам чўчигандай бўлди.

"Қурбон ака, тегди!" Бу ҳамроҳимнинг ғолибона овози эди. Бузоқ чуқур-чуқур нафас олар, бошини кўтара олмай, кўзларини олайтирганча бизга қарашга ҳаракат қиларди. Ниҳоят, ҳамроҳим пичоқ билан бузоқни ҳалоллади...

 Эртаси куни тонгда у бизга "тоғлик бузоқ"нинг калла-почалари, бир неча килограмм гўшт қолдириб, қишлоққа тушиб кетди.

Ҳамроҳим қувончдан, мен эса карахт бўлиб қолганимдан сигир арқонини ечиш хаёлдан кўтарилибди. Сигир томонга йўл олдим. Арқонни ечаяпману, гўё унинг боласини ўзим отиб ўлдиргандек, кўзларимни олиб қочардим. Сигирнинг елкасини силаб, унсиз узр сўрадим. Шохидан ечган арқонни елкамга ташлаб, ортимга ҳам қарамай, ўтов томон тушиб кетдим.

Орадан уч кун ўтди. Сигир ўрнидан жилмас, ўт емас, сув ҳам ичмасди. Ҳаттоки ётмасди. Бир жойда турганча ёнига борган одам ёки молларга эътибор ҳам бермасди.

Ўтовдан чиққан ўғлимга мол эгасини зудлик билан чақириб келишини тайинлаб, қишлоққа жўнатдим. Ўша куниёқ молнинг эгаси ўтовга етиб келди. Касал молни қишлоққа ҳайдаб кетмоқчи бўлди. Лекин сигир унинг ҳайдашига ҳам, қамчи босишига ҳам эътибор бермасди. Фақат ҳар замонда майсалар устида қотиб қолган боласининг қон доғларини ҳидлар ва ожизгина маърарди. Кечга бориб, сигир жон таслим қилди. Унинг кўзлари катта-катта очиқ, баланд тоғлар томонга қараб кимнидир, ниманидир кутаётгандек қотиб қолган эди.

 

Дилшодбек ҚОДИРОВ,

 

Бўз тумани.

МУСИҚА ВА ПСИХОЛОГИЯ

Мусиқа - инсон ички дунёсининг ҳиссиётли томонлари билан бирга маънавий оламини бутунлигича ифода этиб, унинг ақлий ва ирода қудратини, яхлит қиёфасини ярата олади. У киши руҳий тизим хусусиятларини ифодалаш, миллий руҳ ҳолатларини вужудга келтириш имкониятига ҳам эга.

Буюк бастакорлар ижодида у ёки бу халққа хос бўлган руҳий хусусиятлар, туйғу ҳолатлари ва воқеликни ифодалашнинг ўзига хослиги яққол кўринади.

Миллий руҳ хусусиятларини акс эттириш жараёнида халқ мусиқий ижоди катта ўрин тутади. Буюк рус физиологи И. П. Павлов таълимотига кўра, инсон кечираётган турли ҳис-туйғулар бош мия ярим шарлари пўстлоқ қисмининг фаолияти асосида юзага келади.

Атроф-муҳитнинг инсон организмига доимий таъсири ва организмнинг бу таъсирларга қонуний жавоб реакцияси натижасида аста-секин маълум бир муносабатлар тизими вужудга келади. Бу киши ҳиссиётларнинг физиологик ва психологик табиатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.

 Ёшлар, айниқса, ўқувчиларида эстетик ҳиссиётни шакллантириш ҳақида фикр юритганда, эътиборни аввало, икки муҳим масалага қаратиш керак. Яъни:

- ўқувчиларда эстетик ҳиссиётнинг пайдо бўлиши учун объектив шарт-шароитлар мавжудми?

- ўқувчилар санъат асарларини гўзаллик нуқтаи назардан баҳолай оладиларми?

Психология фанидан маълумки, воқелик таъсири остида пайдо бўладиган сезги ва идрок ҳиссиётнинг асосий манбаидир. Болаларда бош мия ва сезги органларининг тараққиёти етарли даражада юксак бўлмаганлиги туфайли уларда сезувчанлик бирмунча таъсирли бўлади.

Мусиқани тўла-тўкис идрок этиш учун диққат, хотира ва мусиқий тафаккур зарур ва муҳимдир. Ана шундагина инсоннинг тасаввури ёрдамга келади ва эстетик ҳиссиёт шаклланади. Айтилганлардан кўриниб турибдики, мусиқий асарни тўлиқ идрок этиш учун инсон психикасининг фаолияти хилма-хил бўлмоғи лозим. Мусиқий-назарий билимларни ўзлаштиришдан мақсад, ўқувчиларнинг мусиқий асарнинг лад, ўлчов, суръат, регистрини айтиб беришлари эмас, балки мусиқанинг юқоридаги ифода воситалари орқали уларда шахсга хос хусусиятларни: ижодий қобилият, эркин фикрлаш, хотира, тасаввур, фаоллик, ташаббускорликни шакллантиришдир.

Ўзбек халқи асрлар давомида қувонч, ғам-алам, армон каби ўй-кечинмалари ва ҳис-туйғуларини куй ва қўшиқлар орқали ифодалаб келган. Халқимизнинг маънавий бойлигини қўшиқ ва куйларида, унга бўлган ҳурмат ва муносабатда кўриш мумкин.

Мусиқий таълим-тарбияни муваффақиятли амалга ошириш учун унинг психологик асосларини ўрганиш муҳимдир. Бугун ҳаётимизда мусиқа ҳар бир хонадонга кириб борган. Мусиқа мусаввирлик ва ҳайкалтарошликдан фарқли тарзда дунё ҳақида тасаввурлар эмас, балки туйғулар ва кайфиятлар ҳосил қилади. Мусиқада туйғулар ҳаётий туйғуларнинг айнан ўзи бўлмай, улар танлаб олинган, тасодифий лаҳзалардан тозаланган, муайян орзулар нуқтаи назардан англанган бўлади. Мусиқа инсон ҳиссиётлари ҳолатининг барча ранго-ранг товланишларини акс эттиришга қодир. У туйғулар, нозик кечинмалар ва кайфият ҳолатларини ҳам ифода эта олади. Мусиқа вақт мезонига амал қилиб, кечинмаларнинг ўзгартириб туриши, авжланиш ва пасайиш жараёнларини қамраб олади.

Ёшлар бирор бир мусиқий асарни   тинглар эканлар, унинг турфа овозлари, ифода воситалари, характер ва кайфиятини фарқлашни, эшитган мусиқий асарнинг қайси жанрга мансублигини, мумтоз, эстрада ёки бошқа мусиқий оҳангларни бир-биридан фарқлай олишни ҳиссий-эмоционал жиҳатдан идрок эта борадилар,   бошқача қилиб айтганда, уларда мусиқий дид шаклланади.

Мусиқий дид, мусиқий дунёқарашнинг шаклланишида дарсдан ташқари ва мактабдан ташқари ишларнинг қай даражада йўлга қўйилганлиги, ўқувчиларнинг яшаш шароитлари, оиладаги муҳит ва оиланинг мусиқага муносабати, ота-оналар, оиланинг бошқа аъзоларини мусиқага бўлган муносабатлари ҳам муҳимдир. Шундай экан, азиз ота-оналар, фарзандларимизни мусиқий билимларини бойитишларига кўмак берайлик. Зеро, миллий куй-оҳангларимиз фақат эзгуликка хизмат қилади.

 Зулфия МАМАЮСУПОВА,

 

             АДУ талабаси.