+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июль 2017

АНДИШАНИ УНУТГАН ЁШЛАР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(31-сон) Сиз бунга нима дейсиз?

Шаҳарнинг катта кўчаларидан бирида манзарали дарахтларга маҳлиё бўлиб ўз манзилига кетаётган отахон йўлларнинг текис ва равонлиги, биноларнинг бир-биридан чиройли ва кўркамлиги, йўлаклар четида очилиб турган капалакмисол гулларнинг ранг-баранглиги, одамларнинг завқ-шавқ билан ишга, ўқишга ёки      бошқа юмуш билан ошиқиб бирор жойга хотиржамликда одимлаётганлигини кўриб, дили яйради.

Юрт ободлиги, тинчлик-хотиржамликдан қалбини шукроналик ҳисси эгаллади.

Ахир бу кунларга етишиш осон кечмаганини, қанча-қанча инсонлар шу кунларни кўриш орзусида ўтиб кетганлигини хаёлидан ўтказди.

Отахон мана шу хаёллар билан юриб бораркан қаршисида келаётган уч-тўрт нафар ўсмир қизларга кўзи тушди. Ўйладики, улар яқин келганида салом беришади, "отанга раҳмат" деб уларнинг ҳақига дуо қиламан, дея кўнглидан ўтказди. Қизлар тобора яқинлашиб келаркан, отахон уларнинг кийинишларига қараб уялиб кетди. Жуда калта ва тор юбка, кофта кийиб олган бу қизлар чамаси мактабнинг юқори синф ўқувчилари эди. Афсуски, отахон кутган ҳол рўй бермади. Қизлар қўлидаги матохга маҳлиё бўлиб, бақир-чақир қилишиб, нуронийнинг олдидан бепарво ўтиб кетишди.

Отахон юрт ободлиги, ҳаётимизнинг тинч ва тўкинлигини ўйлаб хурсанд бўлса, айрим ёшларнинг тарбиясизлиги, маданиятсизлиги, кийинишда андишани унутаётганлиги кўнглини ранжитди. Ахир кексаларга салом бериш, уларга ҳурмат кўрсатиш   халқимизнинг азалий одати эканлигини наҳотки ана шу ёшларимиз билмаса, ота-онаси, устозларидан бу ҳақда эшитмаган бўлса?

Нуроний бунинг сабаби нимада эканлигини ўйлади. Айб фарзандларининг кўнглига қараб, истаган    кийимларини олиб бераётган, уларни миллатимиз урф-одатларига зид кийинишларига эътиборсиз қараётган ота-оналарда эканлигини англади! Айрим юртдошларимизнинг кўп нарсаларга, айниқса, фарзандлар тарбияси, одоб-аҳлоқига эътиборсиз қараётганликларидан куюнди. Яна тараққиёт натижасида ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб келаётган янги кашфиётлар - телефон, интернет сингари матоҳлардан ўринли фойдаланмаслик ёшларимиз тарбияси ва  дунёқарашига салбий таъсир кўрсатаётганлигини   хаёлидан ўтказди.

Отахон кўз ўнгида ўз набираларини худди шу ҳолатда тасаввур қилиб кўрди. "Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас". У шундай дея фарзандларига набираларининг  тарбиясида собит туриши кераклигини уқтиришни дилига тугиб, ўз уйи томон ошиқди.

 

 

Хосият СИДДИҚОВА

Прочитано 2409 раз