+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Март 2017

ТАДБИРКОРЛАРГА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТИЛМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

(12- сон) Мутахассис минбари

Истиқлол йилларида мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва  жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борадаги ишларни юқори босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бугунги кунда мазкур фармон ижросини таъминлаш  борасида "Andijon mulk markazi" масъулияти чекланган жамияти томонидан ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик субъектларига устав фондидаги улушлар, автотранспорт воситалари, асбоб-ускуналар ҳамда кўчмас мулк хисобланмайдиган бошқа мулкларнинг аукцион савдоларини ташкиллаштириш, ахборот ва маслахат хизматлари кўрсатилмоқда. Бу ишларни ташкил этишда вилоятдаги қатор корхона ва ташкилотлар, банкрот корхоналарнинг тугатиш бошқарувчилари, суд ижрочилари томонидан хатланган мол-мулклар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шу билан бирга, аукцион савдолар хажмини ошириш, тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, мутахассисларимиз томонидан тадбиркорлик субъектлари ва турли ташкилотлар масъул ходимларига зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда.

Аукцион савдоларга қўйилган мулкларнинг ҳужжатлар тўплами белгиланган тартиблар асосида бўлиши ва расмийлаштирилганлиги, ҳар ой якуни бўйича инвентаризация ҳамда ахборот-маслаҳат хизмати кўрсатиш ишларини сифатли ва белгиланган тартибда ташкил қилиш борасида ҳам самарали ишлар олиб борилаётганлиги мижозларга қулайликлар яратмоқда.

Бир сўз билан айтганда, жамиятимиз ўз фаолиятида белгиланган ишларни қонун талаблари асосида амалга ошириш, аҳолининг барча қатламларига юқори савияда хизмат кўрсатиш орқали вилоятимиз иқтисодиётини ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш учун бор имкониятларини ишга солади.

 

Д. ЯҚУБОВ,

"Andijon mulk markazi" MЧЖ директори.

Прочитано 2102 раз