+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Март 2017

ИСТЕЪМОЛЧИ ЎЗ ҲУҚУҚЛАРИНИ БИЛИШИ КЕРАК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(12- сон) 15 март - Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни

Бугун мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида энг аввало, инсон манфаатларини улуғлаш, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, эркин фуқаролик жамиятини шакллантириш кўзда тутилади. Мазкур жараёнда барча хатти-ҳаракатлар, фаолиятлар қонунлар асосида тартибга солинади. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимояланади.

Жумладан, истеъмолчиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари қандай тартибга солинади, бу борада вилоятимизда қандай ишлар олиб борилмоқда? Шу ва бошқа қатор саволлар доирасида Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Андижон вилояти бирлашмаси раиси Эргашбой Қурбонов билан суҳбатда бўлдик.

- Бугунги кунда фуқароларимиз истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида етарли билим ва тушунчага эгами?

- Маълумки, Ўзбекистонда   шаклланиб бораётган бозор иқтисодиётининг муҳим хусусиятларидан бири кучли ижтимоий ҳимоя саналади. Яъни, барча ислоҳотлар инсон, унинг манфаатлари учун эканлиги қонунларимизда қатъий белгилаб қўйилган.  Жумладан, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳам қонунлар билан муҳофаза қилинади. 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни бу борадаги муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ушбу қонун қабул қилинганлигига кўп йиллар бўлган бўлса-да, фуқароларимиз унинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ҳақида тўлақонли тушунчага эга деб айта олмайман.

Ҳақиқатдан ҳам айрим юртдошларимиз истеъмолчининг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақида етарли билимларга эга эмас. Тўғри, кейинги йилларда бу борада кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, аҳолининг бу борадаги тушунчалари юксалиб бормоқда. Лекин кундалик ҳаётимиздаги истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиш ҳолатлари бу борадаги ишларимизни янада кучайтиришни тақазо этади. Қачонки аҳолининг истеъмолчи сифатида билимлари тўлақонли бўлса,  ўз манфаатини кўзловчи тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилади, оддий фуқаролар жабр кўрмайди.

- Юртдошларимиз истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқлари бузилган тақдирда кимга, қандай мурожаат қилиш кераклигини қай даражада билади?

- Афсуски, айрим фуқароларимиз истеъмолчи сифатида ҳақ-ҳуқуқлари бузилганда кимга, қай тартибда мурожаат қилиш ҳақида етарли тушунчага эга эмас. Бу борада яна бир жиҳат борки, миллатимизга хос менталитет, одамларимизда андишанинг устунлигидир. Маҳалла-кўй дейилади, кўз-кўзга тушади, шу арзимаган нарсага тортишиб юраманми, деймиз-да, кўп нарсалардан кўз юмиб кетаверамиз. Бунда биз ўз ҳуқуқимизни ўзимиз поймол этаётганлигимизни анг-лаб етмаймиз.

Биргина 2016 йил давомида Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Андижон вилояти бирлашмаси ҳамда унинг туман ва шаҳар жамиятларига 690 нафар истеъмолчи ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилган. Ушбу мурожаатлар қонун доирасида ўрганилиб, жами 319 миллион 388,5 минг сўм етказилган моддий зарар истеъмолчиларга қайтарилди. Бизга қилинган ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилгани йўқ.

- Шу ўринда бирлашма фаолияти ҳақида кенгроқ тўхталиб ўтсангиз?

- Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунида истеъмолчилар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрий равишда истеъмолчилар бирлашмалари тузишлари мумкинлиги баён этилган. Шунга кўра, вилоятмизда бу каби жамият нодавлат нотижорат ташкилот сифатида 1998 йилда фаолиятини бошлаган. 2002 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси, унинг тизимида вилоятларда Бирлашмалар, туман ва шаҳарларда эса уларнинг жамиятлари ташкил этилди. Айни кунда вилоят бирлашмамиз таркибида 2 та шаҳар ва 14 та туман жамиятлари фаолият юритмоқда. Улар томонидан корхона, ташкилот, муассаса ва ўзини-ўзи бошқариш органларида 545 та таянч гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг сафига 29789 нафар аъзо бирлашган.

- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида Бирлашма ва жамиятларнинг мақсади, фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат?

- Етарли даражада билим ва тушунчага эга эмаслигимиз сабаб истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларимиз поймол этилиши мумкин. Шу боис, истеъмолчилар ҳуқуқлари, уларнинг бурч ва масъулиятлари хусусида омма орасида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш, социологик сўровлар ўтказиш ҳамда ички истеъмол бозорига сифатсиз, истеъмолга яроқсиз, инсон саломатлигига зиён келтирувчи маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш борасида мониторинглар ўтказиш каби муҳим тадбирларни амалга ошириш фаолиятимизнинг асосий йўналишлари ҳисобланади. Шунингдек, жамиятимиз аъзолари - кўнгиллилар аҳолининг фаол кишилари бўлганлиги учун халқнинг дардини яқиндан ҳис этадиган муҳим бўғин саналади. Мухтасар қилиб айтганда, Жамиятимизнинг асосий мақсади, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали халқ манфаатлари устуворлигини таъминлашдир.

 

Суҳбатдош: Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 2278 раз