+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Окт 2025

Аёл ва эркаклар тенг жамоада натижалар салмоқли бЎлади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик  жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Гендер тенглиги - барқарор ривожланиш асосларидан бири”лойиҳаси  доирасида чоп этилди.

 

 

Олима мулоҳазаси

Аёл ва эркаклар тенг жамоада натижалар салмоҚли бЎлади

Ўзбекистон Конституциясининг бир неча моддаларида фуқароларнинг жинсидан қатъи назар ҳуқуқ ва эркинликлари тенг эканлиги таъкидлаб ўтилади. Хусусан, 10- бобнинг 58-моддасида “Хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди” деб белгилаб қўйилган.

Аёл ва эркакларнинг ҳуқуқлари тенглиги деганда аксарият кишилар аёлларга ҳуқуқнинг кўпроқ берилиши талаб қилиняпти, деб бир ёқлама тушунадилар. Шунингдек, аёлларга вазифа ва лавозимларни эгаллашларига кўпроқ имтиёз берилиши ҳақида сўз бормоқда деган тушунча ҳосил қиладилар.  Жамиятимизда турли соҳаларда, оилада, ишлаб чиқаришда, касб-ҳунар, турли лавозим эгаллашда, бошқарув шакллари ва бошқаларда гендер масаласи ўртага чиқади. Шуни айтиш керакки, бу масаланинг умумий ва хусусий ҳолатлари бор. Гендер тенглиги бу – оила ва жамиятда эркаклар вазифа ва лавозимларини аёлларга олиб бериш эмас, балки аёллар ҳуқуқларини эркаклар ҳуқуқидан кам бўлмаслигини таъминлашдир. Бундан ташқари гендер масаласи ўзбек жамиятида қадимий ва исломий қадриятлар билан чамбарчас боғлиқ.

Ҳозирда аёлларнинг оиладаги ҳуқуқлари, касбий ўсиши, таълим олиши ва даволанишида ҳуқуқларининг чекланмаслиги энг долзарб бўлиб турган масаладир.

Жамиятимизда хотин-қизларнинг таълим олишида гендер тенглиги таъминланиши лозим. Чунки аёл зиёли бўлган хонадонда авлодлар ҳам баркамол инсон бўлиб етишади. Оилаларда фарзандларнинг билимли, ўқимишли бўлиши миллатнинг маърифатли бўлишига асос бўлади.

Оилада қиз фарзанд билан ўғил фарзанднинг таълим олишида айрича муносабатда бўлиш ҳам нохуш психологик вазиятларни пайдо қилади. Масалан, бир оилада қиз фарзанд умумтаълим мактабида ўқийди, ўғил фарзанд эса яхшироқ ўқисин, деган мақсадда хусусий мактабга ўтказилган. Аслида, қиз фарзанд биологияга чуқурлаштирилган мактабда ўқиш истаги бор. Қиз фарзанд отага: “Укам ўғил бола бўлгани учун пулли мактабда ўқитяпсизлар-а”, деб хулоса қилган. Мен бу отага қиз фарзандни ҳам ўғли билан тенг кўришини айтганимда, хусусий мактабга иккисига тенг тўлов қилолмаслигини сабаб сифатида келтирди.

Бугунги кунда айрим ҳудудларда қизларнинг таълим олишига тўсқинликлар борлиги маълум. Таълим ёшининг 7 ёш қилиб белгилангани ва 11 йиллик таълимнинг мажбурийлиги ҳам қизларни эрта турмушга беришнинг олдини олади. Шунингдек, бугунги кунда “қиз бола бировнинг хасми, турмушга чиқса эри боқиб олади” деган эски қарашларнинг даври ўтган. Ҳар бир қиз, аёлнинг жамият ҳаётида фаол бўлиши демократик жамият асосларидан биридир.

Кўп жамиятларда фарзандли оналарни ишга қабул қилмаслик ёки оналик таътилидан сўнг ишга олишни рад этиш ҳолатлари учрайди. Кичик ёшдаги фарзанди бор аёлнинг ўрнига эркак ходимнинг маъқул кўрилиши ҳаётда кўп учрайди. Бу ҳам гендер   тенглигининг бузилиши ҳисобланади. Аслида, ходимларни ишга қабул қилишда уларнинг жинсига ёки фарзанди бор, йўқлигига қараб эмас, касбий лаёқати, иқтидори ҳисобга олиниши адолатдан бўлади. Шунингдек, масъулиятли ходим, у хоҳ аёл, хоҳ эркак бўлишидан қатъи назар шахсий ҳаёти ва касбий фаолиятидаги масалаларни қориштирмайди, бирининг иккинчисига халал бермаслигининг олдини олади.

Аёлларнинг касбий ўсишдаги (карьера) муаммоларидан бири шундаки, хотин-қизларнинг оила қуришдаги ёши айнан касбий ўсиш вақти билан баробар келади. Айнан 22-30 ёш оралиғида янги ғоялар, бизнес лойиҳалар яратиш даврида қизларнинг турмушга чиқиши, фарзандли бўлиши билан касбий ўсишдаги фаоллиги аксарият оилаларда олдига эмас, ортга кетади. Бир неча йилги танаффуслардан кейин эса аввалги жойдан давом эттириш қийинчилик туғдиради: қўшимча ўқиш, билим, малака талаб қилинади. Шундай ҳолатлар бўлмаслиги учун оила аъзолари, жамоатчилик аёлга ёрдам беришлари, касбий ўсишда тўхтаб қолмаслигини кўзда тутишлари зарур.

Ижтимоий кузатув шундай натижаларни берадики, фақат эркаклардангина иборат жамоага нисбатан аёл ва эркаклар тенг бўлган жамоада ишлаб чиқариш натижалари баланд бўлган. Шу боис ҳам жамиятда аёл ва эркаклар ҳуқуқларининг тенглиги масаласи иқтисодий ҳаётда ҳам муҳим ҳисобланади.

Ўзбекистонда бугунги кунда гендер тенглигини таъминлаш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 2019 йилда Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенглиги, 2021 йилда Оилавий зўравонликка қарши қонунлари, шунингдек, Миллий стратегия: 2021–2025 йиллар учун “Аёлларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш” дастури қабул қилинди. Бу борада Ўзбекистонда БМТ, ОСЕ, USAID каби ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, 2024 йилда “Гендер тенглиги учун 1000 та янги бизнес” лойиҳаси ишга туширилганлиги аёлларга микрокредитлар, ёш қизлар ва олима аёллар учун    стартап-грантлар ажратилиши йўлга қўйилганлиги ана шулар жумласидандир. Амалдаги қонунларнинг ишлаш механизмини жонлантириш, жойларда тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишларини олиб бориш, самарали натижаларга эришиш бугунги кундаги муҳим вазифаларимиздан ҳисобланади.

 

Дилдорахон АБДУЛЛАЕВА,

 Андижон давлат университети профессори, филология фанлари доктори.

Прочитано 7 раз Последнее изменение 04 Дек 2025