+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

04 Дек 2025

ҚАДР-ҚИЙМАТ ЎЛЧОВИ

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик  жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Гендер тенглиги - барқарор ривожланиш асосларидан бири”лойиҳаси  доирасида чоп этилди.

 

тафаккур

ҚАДР-ҚИЙМАТ ЎЛЧОВИ

Ёлғизликка қулфланган   фикрлар орасида бир нола бор - аёл билан эркакка берилган имкониятлар баробар бўлмаса, ҳаётнинг ўзи ҳам кичкинагина оғиш билан издан чиқиб кетади. Инсоннинг икки қаноти бўлса, шулардан бири ожиз бўлса, қандай қилиб осмонга кўтарилиши мумкин?

Табиатга қаранг - баҳор келганда гул очилиши учун булут ёмғирини аямайди. Қуёш нурини, табиат эса неъматларини тенг тақсимлайди. Ҳар фаслда ўзига хос ҳаёт, бирдек тенглик, бирдек жараён мавжуд. Кишилик жамиятида эса, баъзан аёлнинг ҳақи, қиз боланинг орзуси, ожизанинг меҳнати эътибордан четда қолиб кетади.

Бир оз тасаввур қилиб кўринг, уйдаги чақалоқнинг илк қадамлари, болаларнинг мактабга қувонч билан югуриши, хонадон тинчлиги, оила тотувлиги - буларнинг барчаси онанинг меҳри ва отанинг қўллови билан баробар, бирдек муштарак. Агар ана шу иккисидан бири етишмаса-чи? Оилада тенг ҳурмат бўлмаса, жамият қандай барқарор бўлади?

Бир инсоннинг жинси унинг қийматини белгилайдими?

Албатта йўқ. Аёл ҳам, эркак ҳам  ҳақ-ҳуқуқ, имконият, меҳнат, орзу ва эркинликда баробар ҳуқуқ ва имкониятга эгадир.

Бирон қиз севган касбини танлашга уялиб, орзусини ярим йўлда қолдирса;

Ёки бир аёл фақат жинси туфайли иш жойида унинг меҳнати паст баҳоланса;

Ёш бола онасини ночор кўрса;

Бу ҳолатларнинг ҳар бири жамиятнинг қаровсиз қолдирилган боғи каби - бир гулини суғориб, бошқасини сувсиз қўйиш билан баробардир. Эътибор,  тенглик бўлмаса, гулзор пайдо бўлмайди.

Гендер тенглик - бу шунчаки қонун ёки расмий ҳужжат эмас.

Бу - ҳаётнинг ўзига хос нафаси. Инсонликнинг ўзаги, қадр-қийматнинг ўлчови.

Эркак ҳам, аёл ҳам инсон. Ҳис қилади, меҳнат қилади, орзу қилади, яшашга интилади, чиройли яшашга муносиб.

Шунинг учун ҳам фарзандларимизга болаликдан ўргатишимиз керак - ҳаётда тенглик бўлса, нафақат инсон, балки жамият ҳам юксалади. Инсонлар тенг бўлган жойда ҳеч ким орқа сафда қолмайди. Ҳеч бир қиз орзусидан кечмайди. Ҳеч бир аёл сўзини ичига яширмайди. Ҳеч бир эркак "ўзим ёлғизман" деб оғир юкни елкасига ташлаб олмайди.

Гендер тенглик, бу - эркинликка бошловчи калит. Уни қўлда эмас, қалбда тутиш керак.

Сожидахон САИДОВА