+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Апр 2025

Мақсадимиз: билимли, салоҳиятли, мутахассислар тайёрлаш

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Намунали таълим масканлари

    Вилоятимиздаги  барча техникумларда бўлгани каби Андижон Медиатаълим техникумида ҳам ўқувчи ёшларга билим бериш, замонавий, бозор талабларига мос касбларга ўқитиш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Барчамизга яхши аёнки,   кейинги йилларда мамлакатимизда таълим тизимининг барча   босқичларида ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, янги ташкил этилган техникумларда таҳсил олаётган ёшларнинг пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун кенг имкониятлар яратилди. Бу эртамиз эгаларининг билимли, касб-ҳунарли, юксак салоҳиятли бўлиб камол топишларида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур йўналишдаги ибратли ишларни техникумимиз мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Ҳозирда техникумимизда 400 нафардан зиёд ўқувчи мактабгача таълим, компьютер инжиниринг, спорт ва АРМ йўналишларида кундузги, сиртқи ва дуал таълим асосида таҳсил олади. Уларнинг пухта билим олишлари, муайян касбни эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган.

Тажрибали ва ташаббускор педагог Хуршида Алижонова раҳбарлик қилаётган жамоамизда 60 нафар педагог-ходим меҳнат қилади. Уларнинг 20 нафарини олий маълумотли педагоглар ташкил этади. Педагогларнинг 3 нафари ўз йўналишлари бўйича магистр даражасини олган устозлардир.

Айниқса, касбий таълим  бўйича директор ўринбосари Муҳаббат Бобохонова, Зарифахон +одирова, Нигорахон Олимова, Хуршида +улматова, Дилноза Файзуллаева, Гулбаҳор Муҳиддинова сингари тажрибали ўқитувчиларимизнинг самарали фаолияти бутун жамоамизга намуна бўлмоқда.

Техникумни имтиёзли битирган, маълум ютуқларга эришган ўқувчиларимиз республикамизнинг барча олий таълим муассасаларига суҳбат асосида қабул қилинади.

Техникумимиз вилоятимизнинг таълим, спорт муассасалари, кутубхоналарига малакали мутахассислар етказиб бераётган етакчи таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Хусусан, таълим масканимизда ўқувчиларнинг пухта билим олишлари, дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун замонавий жиҳозлар билан таъминланган ўқув хоналари, касбий таълим бўйича устахоналар, махсус лабораториялар, лингафон, информатика, мультмедия хоналари, 22 мингта китоб фондига эга ахборот-ресурс маркази, спорт зали, ошхона ҳамда 3 қаватли ётоқхона мавжуд.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш керакки, ўтган йили вилоят ҳокимининг кўмаги билан техникумимизнинг уч қаватли ётоқхонаси таъмирлаб берилди. Ўқувчиларимизнинг яшаши учун зарур барча шароитлар яратилди. Ёруғ, кенг ва бежирим хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланди, ҳар бир қаватдаги ошхоналарга зарур жиҳозлар ўрнатилди, музлаткич, кир ювиш машиналари билан таъминланди.

 Шунингдек, бугунги кунда техникумда педагогика, психология, чеварлик, инглиз тили, рассомчилик, мусиқа сингари 10 га яқин фан ва касб тўгараклари, футбол, баскетбол бўйича спорт шўъбалари самарали фаолият кўрсатмоқда.

Техникумимизда гуруҳлараро турли беллашувлар, қизиқарли тадбирлар мунтазам ўтказиб турилади. Хусусан, шу кунларда мамлакатимизда ўтказилаётган "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида "Китобдан яқин дўст бўлмас", "Китоб - маънавият булоғи" мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ва давра суҳбатларида китобхонлик кенг тарғиб этилмоқда.

Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, фан олимпиадалари, касблар бўйича турли танловлар, санъат фестиваллари, спорт мусобақаларида муваффақиятли иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар қаторидан ўрин олаётган ўқувчиларимиз ҳам талайгина.

Масалан, Мактабгача таълим йўналиши 1- босқич талабаси Махсума Ҳакимова сув спортининг эшкак эшиш слаломи тури бўйича кўплаб мусобақаларда ғолиб бўлди. Ҳозирда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган   Ўзбекистон чемпионатида иштирок этмоқда.

Шунингдек, спорт йўналиши ўқувчиси Аброрбек Мусаев кикбоксинг бўйича Таиландда ўтказилган Жаҳон кубоги мусобақасида 81 килограмм вазн тоифасида ғолиблар қаторидан жой олди.

Умуман, техникумимизда юқоридаги каби турли танлов ва мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётган ўқувчиларимиз оз эмас. Бу каби ўқувчиларимиз сафи жорий йилда янада ортади.

Жамоамиз эришаётган муваффаққиятларда техникум раҳбарияти, ҳар бир ўқитувчининг муносиб ҳиссаси бор, албатта. Ишонч билан айта оламанки, ўқувчиларимиз эришаётган ютуқлар салмоғи янада ортади. Замонавий касбларни эгаллаётган ўқувчиларимиз юртимиз тараққиёти ва ривожига муносиб ҳисса қўшади.

 

Саидахон ХОДЖАЕВА,

Андижон Медиатаълим техникуми ўқитувчиси.

 

Прочитано 200 раз