+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Апр 2025

АҲОЛИНИНГ ҲУҚУҚИЙ БИЛИМ ВА САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ҲуҚуҚ ва ислоҳот

     Бугунги кунда ижтимоий ҳаётимизнинг ҳамма соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шу жумладан, суд-ҳуқуқ тизими фаолияти ҳам такомиллашиб, ривожланиб бормоқда.

     Кейинги йилларда суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, фаолиятини янада юқори   босқичга кўтаришга қаратилган қатор қонунлар, Президент, ҳукумат, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Фармон ва қарорлари қабул қилиниб, тизимнинг мустаҳкам ҳуқуқий базаси яратилди. Натижада суд ишларни кўришда очиқлик, шаффофлик шаклланди. Бугунги кунда аксарият суд жараёнларини онлайн кузатиш имкони яратилган. Бундан ташқари, судьянинг мустақиллиги, дахлсизлиги, улар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги давлат томонидан кафолатланди. Бу одил судловга эришиш - қонуний, асосланган ва адолатли суд қарорлари қабул қилинишини таъминламоқда.

+олаверса, судлар томонидан қонунчилик доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳал этиш, мурожаатларни кўриб чиқишда сансалорлик ва бефарқ муносабатда бўлиш ҳолатларига йўл қўйганлик учун жиноий жавобгарликкача бўлган жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш бўйича ҳам зарур чоралар қўрилмоқда.

Юқоридаги ишлар энг аввало, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашга, фуқароларни қонуний ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтиришга, уларнинг шаъни, қадр-қимматини улуғлашга, шунингдек, суд идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, адолатли, ҳуқуқий-демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимиз тараққиётида, қолаверса, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳолатларининг олдини олишда шубҳасиз, аҳолининг ҳуқуқий билим ва саводхонлиги муҳим ўрин тутади. Ана шундан келиб чиқиб, Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман суди томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларда жамиятимиздаги жараёнларга    даҳлдорлик ҳисси билан яшаш кўникмаларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳамкор ташкилотлар билан жойларда ўтказилаётган турли тадбирлар, сайёр суд жараёнлари доирасида фуқаролар билан суҳбат ва мулоқотлар ўтказилмоқда, уларнинг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини оширишга кўмаклашилмоқда.

Судьяларимиз томонидан фуқароларнинг суд қарорлари, судларга онлайн ариза бериш, суд қарорларини электрон тарзда олиш, шунингдек, оталикни белгилаш, алимент, коммунал тўловлар, моддий ёрдам олиш сингари қатор масалалар юзасидан мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилмоқда.

Бир сўз билан айтганда, фаолиятимиз давомида ишларни белгиланган тартиблар асосида адолатли, шаффоф кўриш, одил қарорлар чиқариш билан бирга, аҳолининг ҳуқуқий билим ва саводхонлигини, ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бу борадаги ишларни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Мақсадимиз, юртдошларимизнинг ҳуқуқий билимларини бойитиш орқали ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатларининг олдини олишга, жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшишдир.  

 

Нодирбек МИРЗАЖОНОВ,

жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман

судининг раиси.

Прочитано 190 раз