+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Апр 2023

Инсон кўнглини обод қилмоқ хайрли ва савобли амалдир

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

муносабат

Мамлакатимизда фуқароларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари, мусулмонларнинг ўз зиммаларидаги диний арконларни бекаму кўст адо этишлари учун зарур барча шароитлар яратилган. Бугун халқимизга мана шундай асрий орзулар рўёбини туҳфа этган улуғ неъмат - истиқлолимизга, тинч-осойишта ҳаётимизга шукроналик ҳар бир  юртдошимиз қалбида жўш урмоқда.

Айниқса, бугунги муборак Рамазон ойида буни янада чуқурроқ ҳис этамиз. Ёши элликдан ошган юртдошларимиз яхши эслайди. Бир пайтлар рўза тутиш, намоз ўқиш, ҳажга бориш,    ҳайит байрамларини нишонлаш учун кўп тўсиқлар қўйилганди,     тазйиқлар бўлар эди. Яратганга беадад шукрларки, бундай ҳолатлар тарихда қолди.

Бугун Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан олиб бораётган оқилона диний сиёсат туфайли халқимизнинг асрий орзулари ушалмоқда. Кейинги йилларда юртимизда диний эркинликни таъминлаш бўйича қанча-қанча ибратли ишлар олиб борилмоқда. Янги-янги масжидлар ишга тушди, Қуръон маркази ташкил этилди, мадрасалар қошида Қуръонни ўрганиш бўйича курслар фаолият кўрсатмоқда, Қуръон танловлари ўтказилмоқда. Масжидларда, маҳаллаларда имом-хатиблар, отинойилар расман иш олиб бормоқда. Буларнинг бари, динимизга, диний қадриятларга, халқимизнинг эътиқод эркинлигини таъминлашга кўрсатилаётган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан юртимизда нафақат дин, эътиқод эркинлигини таъминлашга, балки инсон қадрини улуғлашга қаратилаётган эътибор барчамизни беҳад қувонтиради. Хизмат юзасидан вилоятимиздаги кўп маҳаллаларда бўламан, кўплаб одамлар, аёллар билан суҳбатлашаман. Чекка-чекка ҳудудларда давлатимиздан кўмак олган, яъни кредит олиб ўз ишини бошлаган, субсидия асосида тикув машинаси олган ёки  фарзандининг операцияси учун ёрдам пули берилган эҳтиёжманд, қийин шароитларда яшаётган аёлларнинг миннатдорчилик сўзларини эшитиб, қувонч ёшларини кўриб тўлқиланиб кетаман. Тан олайлик, халқимиз бундай эътиборни, кўмакни авваллари ҳеч кўрмаган.

Ана шундай эътибор, қолаверса, халқимиз бошида оддий одамлар учун қайғураётган, одамларнинг оғирини енгил қилаётган юртбоши турганлиги учун Яратганга беадад шукрлар бўлсин.

Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан биргина Андижон вилоятининг ўзидан 100 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган оила вакилларининг Умра сафарига юборилганлиги эса оддий инсонларга бўлган эътибор, меҳр-оқибат, одамийликнинг амалий ифодаси десам асло муболаға бўлмайди. Умра сафарига кетган ва бориб қайтганлар орасида вилоятимизнинг турли ҳудудларида фаолият олиб бораётган ёлғиз яшовчи, боқувчисини йўқотган 3 нафар отинойининг борлиги бизни беҳад қувонтиради.

Динимизда инсон кўнглини обод қилишлик энг хайрли ва савобли амаллардан ҳисобланади. Илоҳим, юртимизда ана шундай эзгу амаллар, хайрли ишлар бардавом, силаи раҳм, меҳр-оқибат, саховат кўрсатишдек хайрли ишларнинг бошида турган юртбошимиз, яхши инсонлар ҳамиша омон бўлсин, фаолиятларига Аллоҳ куч-қувват, барака берсин.

Очиғи, кундан-кунга юксалиб, обод бўлаётган, дини ислом, инсон қадри улуғланаётган шу  юртда яшаётганлигимдан, дунё ҳавас қилса арзийдиган  юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман. Юртимизга, тинчлигимизга асло кўз тегмасин.

 

Шоирахон  ҚОСИМОВА,

Андижон вилояти бош отинойси,"Шуҳрат" медали

совриндори.

Прочитано 863 раз