+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2023

"СИЙЛАГАННИ ЯРАТГАН ЭГАМ СИЙЛАСИН" ЁХУД МИННАТДОР ҚАЛБ ИЗҲОРИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

2023 йил - Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимизда ногирон, эҳтиёжманд инсонларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бундай эътибор айниқса, мен каби хаста инсонларнинг яшашга бўлган иштиёқини, эртанги кунга ишончини оширмоқда. Атрофингдаги кишиларнинг меҳр-мурувватини ҳис қилиб яшаш муҳтож кишиларнинг қулфи      дилини яйратади, кайфиятини кўтаради. Шу тариқа улар ўзларининг мушкули енгил, дарддан фориғ бўлгандай ҳис этадилар. 

Мен Жалақудуқ тумани Қадақсин маҳалласида ёлғиз яшайман, 2- гуруҳ ногирониман,  ёшим 55 да. Маҳалламизнинг "Аёллар дафтари"га киритилганман. Хонадонимга ҳафтада икки кун ижтимоий хизмат муассасаси ходимаси келиб, уй ишларимни бажариб беради. Юмушларимни бажонидил бажариб бераётган ходима Унсуной Орзиқуловадан беҳад миннатдорман.

Ўтган йили муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг Ҳайит-байрами муносабати билан "Рамазон ҳайитингиз муборак бўлсин!" деб ёзилган, рангли, чиройли ёрлиқли совғаларни олганлигим ҳаётимдаги энг унутилмас воқеалардан бири бўлди. Президентимизнинг мен каби хаста, оддий инсонларга кўрсатаётган эътиборидан кўнглим тоғдай кўтарилди.

Бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат байрам совғасини маҳалламиз раиси Шуҳратбек Раҳматуллаев, туман ҳокимлиги вакиллари уйимга олиб келиб беришди. Бунинг учун энг аввало, юртбошимиздан, ҳокимларимиздан, мана шу хайрли ишга бош қўшган барча инсонлардан чексиз миннатдорман. Уларнинг барчаларига эзгу тилаклар билдириб, инсон қадри улуғланаётган  юртда яшаётганлигимга шукроналар қиламан, Яратган Эгамга дуолар қиламан.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги менга, мен каби кўплаб инсонларга яна байрам совғаси тақдим этди. Давлатимизга, яхши инсонларга мингдан-минг раҳмат, илойим, бошлари тўйлардан чиқмасин.

Янги йил байрами арафасида янада қувонарли ҳолат юз берди. Хонадонимга бир гуруҳ  давлат хизматчилари совға-саломлар билан ташриф буюришди. Маҳалла раиси Ш.Раҳматуллаев, "Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали туман бўлинмаси раҳбари  Жўрабек Рўзиев мен билан суҳбатлашди, кўнглимни кўтарди. Таклиф ва мулоҳазаларим, ўй-фикрларим билан ўртоқлашди. Ҳатто, бирга эсдалик учун суратга тушдик. Хонадонимни, яшаш шароитларимни кўрди. Имкон қадар ҳаракат қилиб, уйимни таъмирлашга ёрдам беришини айтди. Табиий газдан фойдаланганлигим тўғрисидаги дафтарчамни текшириб, ҳисоб-китоб қилиб кўрди.

Буни қаранг-ки, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай газ таъминоти корхонасининг мижозлар билан ишлаш бўлими ходими Баҳодиржон Абдунабиев қўнғироқ қилиб, менга табиий газдан фойдаланганлигим учун мавжуд беш юз минг сўм миқдордаги қарздорлигим бартараф этилганлигини айтганида жуда хурсанд бўлиб кетдим.

Бир сўз билан айтганда, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ногиронлиги бўлган мен каби инсонларга оталарча ғамҳўрлик кўрсатилмоқда. Мен мана шундай юрт фарзанди эканлигимдан бахтиёрман. Кириб келган янги - 2023 йил юртимизда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб номланганлиги ҳам бежиз эмас. Ишонаманки, янги йилда ҳам биз каби ногиронлиги бўлган хастадил инсонларга кўмак беришдек хайрли ишлар кўлами янада кенгаяди.

Инсон қадри улуғланётган юртимизга кўз тегмасин, одамлар ўртасидаги меҳр-оқибат ришталари янада мустаҳкамлансин.

Муяссархон АБДУРАҲИМОВА,

II гуруҳ ногирони, Жалақудуқ тумани.

Прочитано 228 раз