+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Сен 2020

ЎҚУВЧИ БИЛИМ ОЛИШДАН ТЎХТАБ ҚОЛМАСИН

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

Бутун оламни яратган Оллоҳ ҳар бир дардни давоси билан туширган. Бугунги кунда ер юзидаги деярли барча давлатларда тарқалиб улгурган  COVID-19 вирусидан ҳам соғайиб, шифо топаётганлар бор. Демоқчиманки, бизни даҳшатга солган бу касаллик давосиз эмас. Бироқ...

  Карантин чоралари юмшатилиб, аста-секин одатий ҳаётга қайта бошладик. Қайтмасликнинг ҳам иложи йўқ-да. Ахир, касалликдан қўрқиб уйда қамалиб ўтиравермаймиз-ку?! Яшашда давом этиш, ишлаш керак. Иммунитетимиз кучли бўлиши учун спорт билан, жилла қурса бадантарбия билан шуғулланиб, фаол турмуш тарзи кечиришимиз,  витаминли, калорияга бой таомлар истеъмол қилиб организмимизнинг вирусларга чидамлилигини оширишимиз керак. Бунинг учун эса ишлаш, пул топиш керак.

Шунинг учун ҳам, иқтисодимизни ўйлаган ҳолда карантин чоралари юмшатилди. Пандемия барча соҳалар қатори таълим йўналиши мутахассисларининг иш фаолиятини ҳам тубдан ўзгартирди. Анъанавий дарс бошлашга тайёр турган  мактаблар яна онлайн тизимда ишлашга ўтди.

Аср вабосига айланиб улгурган коронавирус ҳар биримиздан чуқур мулоҳаза юритиб, ҳар томонлама эҳтиёт бўлиб яшаш ва ишлашни тақозо этмоқда.

Карантин юмшатилиши "бўлди, вирус кетди, касаллик тугади" дегани эмас. Айримлар ҳали ҳам бу бало кўлами қай даражада эканини ё ҳалиям тушуниб етмаяпти, ёки иммунитетига ўта ишоняпти.

Кўчаларда бемалол ниқобсиз юришлар, бозорга ёпирилишлар, масофа сақлаш уёқда турсин, яна аввалгидек апоқ-чапоқ кўришишлар, тўхтаб қолган "гап-гаштак"ларнинг давом этиши... Буларнинг барчаси саломатлигимизни яна хавф остида қолдирмоқда.

Бу билан нима демоқчимиз? Кўринмас вирус шундоққина бизнинг ёнгинамизда, биз билан яшаб юрибди. Истаган пайти жирканч қўлларини узатиши ва ҳамла қилиши мумкин. Шунинг учун, ҳушёрликни оширишимиз, соғлигимизга ниҳоятда эътиборли бўлиб, ўзимиз ва яқинларимизни асрашимиз керак.

Юқорида айтганимдек, дардини берган худойим шифосини ҳам беради. Аммо, Яратган бизга омонат топширган соғлигимизга беэътибор бўлсак, асраб-авайламасак, енгил хасталик ҳам бизни осон йиқитиши мумкин.

Биламиз, уйда болаларига онлайн дарс қилдираётган ота-оналарга ҳам осон эмас. Бола ота-онасининг олдида устози олдидаги масъулиятни ҳис қилганчалик масъулиятни ҳис эта олмайди. Бундан эса албатта, ота-оналар асабийлашади, жаҳли чиқади.

 Ҳеч қандай бойлик саломатлигимиздан қиммат эмас. Ўзингиз ёки оила аъзоларингизнинг бирида қандайдир касаллик аломатларини сезсангиз, дарров шифокорларга мурожаат қилинг. Жамоат жойларидан ўзингизни тортинг. Яна аввалгидай ҳаётимизга қайтишимиз, болажонларимизнинг мактабларда бемалол ўқишлари учун ҳам шундай қилишга мажбурмиз!

Барчамизнинг ниятимиз бир: Касаллик тезроқ даф бўлсин. Мактабларимизда анъанавий дарслар бошланиб, ўқувчиларимиз ўқиб, изланиб, билим олишдан тўхтамасин.

 

Матлубахон АКБАРОВА,

Асака туманидаги

17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

 

 

Прочитано 1254 раз Последнее изменение 09 Окт 2020