+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Сен 2020

ЎҚИГАН ҚИЗ КЎЧАДА ҚОЛМАЙДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мулоҳаза

 

Мен жуда узоқ йиллардан буён олий ўқув юртида ёшларга таълим-тарбия бериб келаман. Тараққиёт натижасими ёки бошқа сабабми, одамлар нимагадир ҳаётда, айниқса, одоб-аҳлоқ, тарбияда  муҳим бўлган нарсалардан осонликча воз кечмоқда.

Ўтган йилларни сарҳисоб қилиб, мен иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси бўлган отамнинг оддий касб эгаси бўлишига қарамай, фарзандларини илмли қилиб тарбиялашга интилишини, меҳнаткаш, қўли очиқ инсон эканлиги, унинг оилани бошқариш, оила қўрғонини авайлаб-асраш борасидаги ўзига хос тутумларини эслаб, ўша давр кишилари қанчалар саховатли, сабрли ва оқибатли бўлганликларига яна бир бор ишонч ҳосил қиламан.

Ҳаётни кузатиб, бугун кекса авлод кишиларига хос ана шу тутумлар, тарбия мезонлари нечоғлик муҳим аҳамият касб этишини янада чуқурроқ англайман. Кишининг ёши ўтиб борган сари кузатувчан, бироз инжиқ ва насиҳатгўй бўлиб қоларкан.

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида ўқиган қизларнинг "бозори" жуда чаққон бўлмаган. Айниқса, қишлоқ жойларида "бозор кўрган эчкидан қўрқ" нақлига амал қилган айрим кимсалар шаҳарга бориб, ўрта махсус ёки олий ўқув юртида ўқиётган ёки уларни битириб иш бошлаган қизларни келин қилишни унчалик хоҳлашмасди. Ёш, ўқимаган қизларни келин қилса, уларни йўлга солиш, айтганини сўзсиз бажаришга ўргатиш осон бўлади, деган фикрда бўлган. Бундай дунёқараш мустақилликнинг дастлабки йилларида яна ҳам кучайди, жойларда ўрта мактабни энди тугаллаган, коллежда энди ўқишни бошлаган, ҳаётнинг баланд-пастига ақли етмайдиган ёш қизларни турмушга узатиш оддий ҳол эди. Бошқача қилиб айтганда. қизнинг ота-онаси қизини тезроқ эгасига топшириб, ундан "қутулиш" ҳаракатига тушиб қолган.

Шу ўринда мен раҳматли ота-онамлар 4 нафар қизларидан бирортасини ҳам олий ўқув юртини тугаллаб, иш бошламагунга қадар турмушга узатмаганликлари, келган совчиларга "Ўқиши тугагандан кейин ўйлаб кўрамиз", деган лўнда ва аниқ жавоб берганликларининг гувоҳиман.

Кейинги йиллардаги ҳаётий жараёнлар шуни кўрсатадики, талаба қизларимизнинг кўпчилиги ўқишни тугатмай, кўп ҳолларда 3-4 босқичда ўқиётган давридаёқ турмушга узатилмоқда. Бунинг натижасида ота-она орзу-ҳавас йўлида билиб-билмай, ўз жигарбандлари ҳаётини мураккаб синовларга ташлаб қўймоқдалар. Улар ҳаёт қийинчиликлари олдида оғир аҳволга тушиб қолмоқда.

Янги турмушга узатилган талаба қизнинг кун тартибига, унинг бажариши шарт бўлган вазифаларига бир назар ташлайлик: биринчидан, у ҳар куни дарсга қатнаб ўқув машғулотларида иштирок этиши, бунинг учун йўлга сарфланадиган вақтини ҳам ҳисобга олганда, унга бунинг учун камида 7-8 соат керак бўлади. Ҳар куни берилган топшириқларни мустақил ўзлаштириши, курс ишлари ва лойиҳаларни  ўз вақтида бажариши албатта,  катта ақлий меҳнат талаб қиладиган жараён. Бунинг учун ҳам алоҳида 2-3 соат вақт ажратиш керак. Бундан ташқари, талаба қиз танлаган соҳасининг етук мутахассиси бўлишни хоҳласа, албатта кутубхона ва ахборот ресурс марказига қатнаши, замонавий билимларни олиши,  маънавий олами ва дунёқарашини кенгайтириш учун интернет маълумотлари билан танишиб бориши, газета ва китоблар ўқиши лозим.

Бу ёшдаги йигит-қизлар суткасига 7-8 соат ухлаб, дам олиши зарурлиги ҳисобга олинса, дарсдан, ўқиб-ўрганишдан    ортган вақт унинг шахсий ишлар билан шуғулланиши, келинлик вазифаларини адо этиши учун етармикан? 

Аслида ёш келиннинг олдида турган вазифаларни санаб адо қилишнинг ўзи қийин.  Кўплаб оилаларда келиннинг зиммасига юкланган вазифаларни тўла-тўкис бажариш учун 24 соатнинг ўзи ҳам етмаса керак?

 Бу албатта, ёш келиннинг олдига вақтни тежаш масаласини кўндаланг қўяди. Бунинг учун у аввало, ухлаб, дам олиш,      дарсга қатнаш ва ўқув вазифаларини бажариш учун кетадиган вақтларни қисқартириш ҳисобига амалга ошира бошлайди. Натижада, талаба қизнинг дарсни ўзлаштириш кўрсаткичлари пасайиб боради, дарсни кўп қолдирганлиги сабабли муаммолар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳол унинг асабларига салбий таъсир кўрсатади, у ўзини муаммолар гирдобида ожиз қолаётганлигини ҳис этади. Характерида жирракилик, гап қайтариш, ҳаётдан норозилик аломатлари пайдо бўла бошлайди. Бу жараён узоқ давом этса, унинг соғлиғига ҳам таъсирини ўтказмай қўймайди. Муаммолар гирдобига тушиб қолган бундай ёш оиланинг ҳаёти айрим ҳолларда барбод бўлаётгани ҳам бор гап.

Катта ҳаёт тажрибасига эга инсон сифатида мен, шу ўринда ҳурматли ота-оналарга қарата: "Агар қизим бахтли бўлсин, у оиласида тинч-тотув ҳаёт кечирсин, улардан бир-биридан ширин, соғлом неваралар кўрай десангиз, қизингизни, айниқса, талаба қизингизни  эрта турмушга узатманг" дея маслаҳат бераман.

Аввало, қизингиз ўқишини битирсин, бу орада уни оила қуришга, қайнона-қайнотасининг ҳурматини жойига қўйиб, уларнинг хизматини қилишга ўргатишга ҳаракат қилинг. Унутманг, соғлом, тарбияли, ўқиган ва уққан дипломли қизингиз асло кўчада қолмайди. У албатта, бахтли оила бекаси бўлади.

 

Мухторали ТУРДИАЛИЕВ,

 

Фарғона политехника институти  катта ўқитувчиси, АРМ раҳбари.

Прочитано 708 раз