+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июнь 2020

БОЛАЖОНЛАРНИ СОFИНДИК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Коронавирус пандемияси туфайли юртимизда жорий этилган карантин даврида барчадан уйда қолиш талаб этилмоқда. Барча таълим муассасалари қатори мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилиб, тарбияланувчилар ота-оналари бағрида, уйларида қолмоқда. 

 Болажонлар таълимнинг илк босқичига оид билимларни олишида узилиш бўлмаслиги учун мактабгача таълим ташкилотлари томонидан таълим-тарбия ишларини масофадан олиб борилиши йўлга қўйилди. Бу борада бизнинг 7- мактабгача таълим ташкилоти томонидан ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда. 

Муассасамиз раҳбари Саида Хўжаева ташаббуси билан  барча тарбиячиларимиз         таълим-тарбия ишларини онлайн асосида ташкил этди. Онлайн машғулотлар  Президентимиз томонидан илгари сурилган "Бешта муҳим ташаббус"га чамбарчас боғланган ҳолда олиб борилмоқда.

Карантин бўлишига қарамай, бу борадаги ишларни давом эттирилаётгани нафақат болажонларимизни, балки уларнинг ота-оналарини ҳам қувонтирмоқда. Ташкилотимиз ходимлари ота-оналар орқали болажонлар билан онлайн мулоқотни йўлга қўйиб, кичкинтойларга таълим-тарбия беришда давом этмоқда. Хусусан, турли саналар муносабати билан онлайн тадбирлар, танловлар, телефон орқали болажонлар билан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди. Тадбирлар мавзусига оид видеороликлар, маълумотлар тақдим этилди.

Аксарият тарбияланувчиларимиз онлайн мулоқотларга қизиқиш билан қараб, машғулотларда фаол иштирок этди. Бу билан фарзандларимиз таълим-тарбиясида узилиш бўлишига асло йўл қўйилмаяпти. Ташкилотимиз тарбиячилари томонидан карантин муддати тугагунга қадар онлайн машғулотлар давом эттирилади.

Жорий йил 1 июлдан нодавлат, 1 августдан эса давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти тикланиши хақидаги хабарлар, айниқса, биз    тарбиячиларни беҳад қувонтирмоқда. Чунки биз болажонларни, муассасамизни жуда-жуда соғиндик.

Шаҳзода НУРДИНОВА,

 

Избоскан туманидаги 7- ДМТТ тарбиячиси.

Прочитано 1294 раз Последнее изменение 28 Июль 2020