+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июнь 2020

Мутолаа - камолот мезони

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Педагог мулоҳазаси

Ҳар бир касб эгаси дастлаб, ўқитувчи қўлида таълим - тарбия олади. Етарли билимга эга, чиройли нутқ маданиятини эгаллаб улғайган ўқувчи келгусида ўзи танлаган касбнинг етук мутахассиси бўла олади. Ўқувчиларга она тилимизнинг биллурдек мусаффолиги, она тилига бўлган муҳаббат - халқимизга бўлган беқиёс муҳаббатимиз рамзи эканлиги сабоқлар давомида сингдириб борилади.

 Тил авлодларни авлодларга, асрларни асрларга боғлайди. Шунинг учун ҳам ҳеч бир ходиса ёки восита тилнинг ўрнини боса олмайди. Она тилида тўғри, мукаммал сўзлай олишнинг энг муҳим омили эса ўқувчиларни китоб мутолаасига ўргатишдир.

Китоб мутолааси кишини комиллик сари етаклаши, унинг тафаккур хазинасини бойитиши, зеҳнини ўткир, теран мушоҳадали қилиши ҳақиқат. Китоб - инсон томонидан кашф қилинган энг буюк ихтиро ҳисобланади.

Мактабда бошланғич синф ўқувчиларига дарс бераман. Ўқувчиларимни синфдан  ташқари китоб ўқишга қизиқтириш, янги бадиий адабиётлар билан таништириш мақсадида қўшимча машғулотларда янги педагогик усул ва технологиялардан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратаман. Оғзаки ва ёзма давра суҳбати, китоблар кўргазмасини ташкил қилиш, ўқилган китобларга шарҳ ёзишга ўргатиш, ифодали ўқиш мусобақалари, адабий ўйин ва викториналар, адабий эрталиклар ўтказиш, ижодий учрашувлар ташкил қилиш - ўқувчиларни "ёш китобхонлар"га айлантирган. Давра суҳбатларида ўқилган китобдан бир ўқувчи лавҳа ёки матн айтса, иккинчи ўқувчи уни давом эттириб, бу сатрлар муаллифи ёки қайси қахрамонга тегишли эканлигини айтиб, мунозаларни давом эттиради.

Кичик ёшдаги болалар ўқишдан кўра, эшитишни кўпроқ маъқул кўрадилар. Шунинг учун китобдан парчаларни кўпинча ўзим ўқиб бераман. Ўқиш жараёнида интонацияга, ўқиш техникасининг юқори бўлишига, асар мазмуни болаларга тез сингишига эътибор бераман. Бунга жавобан, болалар ҳам яхши ўқишга интилишади. Агар ўқилган асар сўзлаб берилса, болалар китоб мазмунини теранроқ тушуниб олади ва ўзи ҳам сўзлаб беришни ўрганади.

Халқимиз - олийжаноб, гўзал қадриятлар, шарқона урф - одатларга эга халқ. Бундай халқнинг маданияти ҳам юксак бўлмоғи лозим. Бу эса болаликдан олаётган таълим - тарбияга, атроф - муҳит таъсирига ҳам боғлиқ.

Онлайн тарзда сабоқ олган ўқувчиларим, уларнинг ота - оналари билан мунтазам боғланаман. Ўқувчилар уйда қолиб ҳам сабоқ олиш шароитига кўникканлар. Қандай китоб ўқиётгани, таассуротлари ҳақида телефон орқали тўлиб - тошиб сўзлайдилар, маслаҳат сўрайдилар.

Ота-оналарнинг фарзандларига уйда мўъжазгина кутубхона қилиб бераётганликларини эшитиб, хурсанд бўламан. Демак, билимга бўлган интилиш кучли бўлса, ҳеч қандай тўсиқ унинг йўлига ғов бўла олмайди. Маънавий хуружлардан, "оммавий маданият" ниқоби остида кириб келаётган турли иллатлар таъсиридан болаларимизни ҳимоялашнинг асосий омили китобга меҳр қўйишдир.

Бола қалбида ватанга муҳаббат, юртга садоқат, меҳр - оқибат, аждодларимизга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга кўмаклашадиган энг яхши восита ҳам китобдир.  Ўқувчилар қанчалик кўп китоб ўқиса, сўз бойлиги юксалади, она тилининг жозибасини тушунади, ҳаётга бўлган меҳри ортади.

 

Дилфузахон ЖУМАБОЕВА,

 

Марҳамат туманидаги 29 -умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Прочитано 1238 раз Последнее изменение 28 Июль 2020