+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Май 2020

Болажонлар билан онлайн машғулотлар ўтказилмоқда

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Бутун дунёни ларзага солган тожсимон вирус юртимизни ҳам четлаб ўтгани йўқ.  Мана шундай синовли кунларда барчадан уйда қолиш талаб этилмоқда. Барча таълим муассасалари қатори мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ҳам вақтинча тўхтатилиб, тарбияланувчилар ота-оналари бағрида, уйларида қолмоқда. 

Уйларида қолаётган болажонларнинг зерикмаслиги, таълимнинг илк босқичига оид билимларни олишида узилиш бўлмаслиги учун мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ҳам таълим-тарбия ишларини масофадан олиб борилиши йўлга қўйилди. Бу борада бизнинг 34- мактабгача таълим ташкилоти томонидан ҳам эътиборга лойиқ ишлар олиб борилмоқда. 

Муассасамиз 1972 йилда ташкил топган бўлиб, ҳозирда 56 нафар ходим ишлайди. Улардан 24 нафари педагог ҳодимлар бўлиб, 9 гуруҳдаги 230 нафар тарбияланувчининг таълим-тарбияси билан шуғулланишади. Ташкилот мудираси Обидахон Ҳакимованинг ўз ишига бўлган масъулияти, талабчанлиги, болаларга бўлган меҳри барчани сидқидилдан ишлашга ундайди. Ташкилотда олиб борилаётган таълим, тарбиявий ишлар Президентимиз томонидан илгари сурилган "Бешта муҳим ташаббусига" чамбарчас боғланган ҳолда олиб борилмоқда. Шу билан бирга, мактабгача таълим ташкилотимизда "Илк қадам" давлат дастурига тўлиқ амал қилинаётгани ҳам кўплаб ютуқларимизда муҳим омил бўлмоқда. 

Бу борадаги ишларни ҳозирги карантин даврида ҳам давом эттирилаётгани нафақат болажонларимизни, балки уларнинг ота-оналарини ҳам қувонтирмоқда. Ташкилотимиз ходимлари ота-оналар орқали болажонлар билан онлайн мулоқотни йўлга қўйиб, кичкинтойларга таълим-тарбия беришда давом этмоқда.  Хусусан, "9 апрель - Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун", "12 апрель - Космонавтлар куни , "26 апрель - шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд айёми" каби мавзуларда онлайн мулоқот тарзида машғулотлар ўтказилди. Телефон орқали болажонлар билан қизиқарли савол-жавоблар ўтказилди, мавзуларга оид видеороликлар,  маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, телевидение орқали болажонлар учун бериб борилаётган дастурларни кузатишлари, у ерда ўргатилаётган соғломлаштириш машқлари, ёзиш, ўқишни ўргатиш бўйича кўрсатувларни мунтазам кўриб боришлари айтилди. Аксарият тарбияланувчиларимиз онлайн мулоқотларга қизиқиш билан қараб, машғулотларда фаол иштирок этди. Бу билан фарзандларимиз таълим-тарбиясида узилиш бўлишига асло йўл қўйилмаяпти. Ташкилотимиз тарбиячилари томонидан карантин муддати тугагунга қадар онлайн машғулотлар давом эттирилади.

Адиба МУҲИТДИНОВА,

Асака туманидаги 34-мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси.

 

Прочитано 1383 раз Последнее изменение 18 Май 2020