+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Март 2020

КОРОНАВИРУСДАН САҚЛАНИШ КЎПРОҚ ЎЗИНГИЗГА БОFЛИҚ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Тавсиялар

Коронавирусга чалиниш хавфини пасайтириш учун ниқоб тақиб юриш лозим. Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва ўпишиш асло керак эмас, шунингдек, жамоат транспортларида кетаётганда бошқа йўловчи билан юзма-юз туриб қолмаслик керак.

"Вирус ҳаво-томчи йўли билан юқади, шу боис имкон қадар ниқоб тақиб юриш лозим.

Унутмаслик керакки, баъзи бир ниқоблар бир соатга, айримлари тўрт соатгача самара беради.

Танишингизни кўрганингизда қучоқлаб ёки ўпишиб кўришманг. Яхшиси, ўртада маълум масофа сақланг. Бошқаларга вирус юқтирмаслик учун, йўталганда кафт билан оғизни беркитиш лозим.

Эслатма

Коронавирусдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

- аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

- зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

- қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

- фарзандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

- юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

- уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

- одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни  дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

- шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

- овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурилган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

- иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса,  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Нигора САТҚУЛОВА,

 

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази шифокори.

Прочитано 1488 раз Последнее изменение 23 Март 2020