+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Окт 2019

ЁШЛАРНИ АСРАЙЛИК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ҳуқуқий тарFибот

Ҳар тонг мактабга, коллежга, олий ўқув юртларига шошилаётган ёшларни кўриб, кўзимиз яшнайди. Ўқишда, спортда, санъатда юқори натижаларга эришаётган йигит-қизларга ҳавасимиз келади. Лекин, гуруч курмаксиз бўлмаганидай, ёшлар орасида ҳам жиноят қилишга мойил бўлганлар йўқ эмас. 

Андижон давлат университетида Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди судъясининг катта ёрдамчиси Моҳидил Маматбоева ташаббуси билан "Ўзбекистон ёшлари жиноятчиликка қарши курашади!" мавзусида тарғибот акцияси ўтказилди.

Университет профессор-ўқитувчилари, талабалар, шунингдек, ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари иштирок этган тадбирда бугунги кун ёшлари, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, баркамол авлод тарбияси, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этиш ва оммалаштириш каби қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

- Ҳозирги кунда жиноятчиликка қарши курашни муқаддас заминимизда яшаётган ҳар бир виждони ва иймони бор инсоннинг одамийлик бурчи, деб ҳисоблайман, - дейди М.Маматбоева. - Суднинг иш юритувига келаётган ва аксарият жиноят ишлари бўйича судланаётган ва турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинаётган ёшлар билан суҳбатлашганимда, уларда ҳуқуқий билимлар етишмаслигининг гувоҳи бўламан. Ҳуқуқшунос, Адолат СДП аъзоси сифатида, жамиятда бўлаётган сиёсий ислоҳотларга ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида "Жиноятсиз  турмуш тарзига эришиш тартиби" яъни, вояга етмаган ёшлар ва аёллар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқдим.

Ўтказилаётган "Ўзбекистон ёшлари жиноятчиликка қарши курашади" акцияси  мазкур   лойиҳанинг бир қисмини ташкил этади. Мен жиноят курсисига ўтирган ҳар бир ёшга у қилган жиноятни келтириб чиқарувчи омилларни таҳлил қилиб, ўзимнинг фарзандим, опа-синглим каби қарайман. Уларни бахтиёр ёшлар қаторига қўшиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз. Бу каби акциялар ёшлар ўртасида жиноятчиликни кескин камайтиради, жаҳон ҳамжамияти орасида муносиб ўрин эгаллаган Ўзбекистонимизга, унинг буюк келажагини қурадиган юксак салоҳиятли ёшларни камол топишига ёрдам беради. 

Бундан ташқари, "Адолат" СДПнинг таълим соҳасидаги ташаббусларини юзага чиқариш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармасига вилоятдаги умумтаълим мактабларида "Ўқувчи ва қонун" синфларини ташкил этиш таклифини берган эдим. Таклифим маъқулланиб, бир қатор мактабларда ана шундай синфлар ташкил этилди.  

Тадбир қатнашчилари М. Маматбоеванинг маърузасини катта қизиқиш билан тингладилар. Институт талабалари маъруза ва бу борада олиб борилаётган ишлар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар. Ўзларининг шеърлари, саҳна чиқишлари билан тадбирда фаол иштирок этдилар.

Андижон шаҳридаги 35-ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари безорилик, ўғирлик, фирибгарлик, тан жароҳат етказиш жиноятлари диспозиция ва санкцияларини ўзбек ва рус тилларида тушунтириб бердилар.

Моҳидил Маматбоеванинг ёшлар ўртасида олиб бораётган тарғибот ишлари ёшлар   тарбиясига ижобий таъсир этади, ана шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Умуман, ёшлар тарбиясига барча масъулдир. Уларни яхшиликлар сари етаклаб, ёмон йўлдан қайтарайлик. Зеро, ёшлар бизнинг келажагимиздир.

 

Соҳибахон ҲОШИМОВА

Прочитано 1057 раз