+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

ВИЛОЯТ КЎЗИ ОЖИЗЛАР КУТУБХОНАСИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

қарор ва ижро

Бугун мамлакатимизда жамият ҳаётида эзгу қадрият ва анъаналарни ривожлантириш, хусусан, ҳалқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, она Ватани, халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган китобхонлик даражаси, мутолаа маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси кўзи ожиз ва заиф кўрувчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, уларнинг китоб ўқишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қатор ишларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрда "Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланган.

Дастурга биноан, махсус ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларни ахборот-кутубхона билан тўлиқ қамраб олиниши учун вилоятдаги 1-, 2- ва 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар рўйхати шакллантирилади.  Рўйхат асосида  250 нафар кўзи ожиз ногиронлиги бор шахслар яшайдиган туман ва шаҳарларда кўзи ожизлар учун кутубхонамиз филиалларини ташкил этиш назарда тутилган.

Чора-тадбирларда кўзи ожизларга мўлжалланган кутубхоналар моддий-техника базасини ривожлантириш, ана шу кутубхоналарда фаолият юритаётган кутубхоначиларнинг электрон техника воситалари асосида хизмат кўрсатишини йўлга қўйиш, шунингдек, брайль ва аудио китоблар фондини бойитиш, кўзи ожиз бўлган китобхонларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, хизмат машинаси ёрдамида кутубхонага кела олмаган фойдаланувчиларга китобларни буюртма асосида элтиб бериш, уларнинг таклиф, фикр ва мулоҳазалари билан қизиқиш ҳамда уларни талаб даражасида бажаришга ҳаракат қилиш сингари муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, кўзи ожиз ногиронлиги бўлган фойдаланувчилар ўртасида "Энг фаол китобхон", "Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон", "Энг яхши китобхон оила" каби кўрик-танловларни мунтазам ва босқичма-босқич ўтказиб бориш, шунингдек, вилоят кўзи ожизлар кутубхонасида брайль алифбосида ёзилган адабиётларни кўпайтиришда кичик босмахона ташкил қилиш,    шунингдек, аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясини очиш, кутубхонага келишга имкони йўқ фойдаланувчилар учун интернет орқали аудио китоблардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш сингари қатор ишларни амалга ошириш ҳам режалаштирилган. Шунингдек, кўчма кутубхоналар ташкил этиш ҳам муҳим вазифаларимиздан биридир.

Таъкидлаш керакки, кўзи ожизлар кутубхоналарида фойдаланувчилар сафи кундан-кун ортиб бормоқда, хизмат кўрсатиш кўлами ҳам кенгаймоқда Бугунги кунда вилоятда истиқомат қилувчи 7 минг 981 нафар кўзи ожиз фуқародан 6 минг 70 нафардан ортиғи   мавжуд 9 та кўзи ожизлар махсус кутубхоналарига қамраб олинган. 

Айни кунда кутубхонамиз китоб фондида 46 минг 234 нусхада  адабиётлар бўлиб, шундан 34 минг 218 нусхаси ўзбек тилидаги адабиётлардир. Шу жумладан, бўртма нуқтали адабиётлар 11 минг 539 нусхани, гапирувчи адабиётлар 8 минг 189 нусхани, электрон диск ҳолатдаги адабиётлар  810 нусхани, босма шрифтдаги адабиётлар 25 минг 696 нусхани  ташкил этади. Кутубхонамизнинг китоб жамғармаси янги адабиётлар ва вақтли матбуот нашрлари билан мунтазам тўлдириб борилмоқда.

Вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси хизмат кўрсатиш билан чегараланиб қолмай,  шаҳар ва туманлардаги кўзи ожизлар кутубхоналари учун методик марказ ҳам ҳисобланади. Уларга зарур услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатиб келинади. Шу билан бирга, кўзи ожизлар кутубхоналари ходимларининг билим ва касбий малакасини оширишга қаратилган  семинар-тренинг, ўқув машғулотлари ҳам мунтазам  ўтказиб келинади.  

Бизнинг асосий мақсадимиз,  кўзи ожизларга, уларнинг оила аъзоларига,  қолаверса, аҳолининг барча қатлами вакилларига сифатли кутубхона хизмати кўрсатиш орқали уларнинг ахборот олишларига, китобхон бўлишларига ҳар жиҳатдан ёрдам кўрсатишдан иборат. 

 

Холидахон УМАРОВА,

вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси директори. 

Прочитано 1627 раз