+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

ТЎЙЛАР ДАБДАБА ВА ЎЗИНИ КЎЗ-КЎЗ ҚИЛИШ ВОСИТАСИГА АЙЛАНИБ ҚОЛМАСИН

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

Ўзбек бағрикенг, меҳмондўст халқ. Айниқса, тўй қилиш, юртга ош бериш орзуси шубҳасиз, ҳар бир миллатдошимиз қалбидаги улуғ ниятлардан бири.  Фарзандимиз улғайган сари унга тўй қилиш тараддудига тушамиз. Бу асрлар давомида шаклланган халқимизнинг ўзига хос анъана ва қадриятидир. Бироқ, кейинги йилларда ана шу анъаналаримиз қаторига миллатимизга хос бўлмаган, бемаъни урфлар қўшилаётганлиги, тўйлар дабдаба ва ўзини кўз-кўз қилиш воситасига айланиб қолаётганлиги кўпчиликни ташвишга солади.

Ана шундан келиб чиқиб, Шаҳрихон туманида тўй-хашамларни ихчам, камчиқим, ортиқча дабдабасиз ўтказилишини таъминлаш бўйича қатор ишлар олиб борилмоқда.

 Сир эмаски, тўйлар билан боғлиқ "янгича урфлар" кўплаб фуқароларни иқтисодий жиҳатдан қийин аҳволга солиб қўймоқда. Қолаверса, улар маънавиятимизга, миллий қадриятларимизга ҳам путур етказмоқда. Тўйлар билан боғлиқ иллатларнинг олдини олиш борасида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, имом-хатиблар, маҳалла оқсоқоллари, қўйингки, мана шу ишга масъул барча мутасаддилар ҳамкорлигида зарур чоралар қўрилмоқда, кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Никоҳ тўйларимиз билан боғлиқ айрим кўриниш ва жиҳатлар хусусида мулоҳаза қилиб кўрайлик. Тўй аслида йиллар давомида яхши ниятлар, эзгу орзу-ҳаваслар билан орзиқиб кутиладиган, қариндошлар, ёру биродарлар жам бўлиб, янги оилани қутлайдиган тадбир. Лекин, кейинги йилларда тўйларимизни дабдаба билан ўтказишга, "янги-янги кашфиётлар" қилишга ўрганиб қолаётгандаймиз.

Келин-куёвнинг тўйдан олдинги муносабатлари, йиққан сеп-сидирғаси муҳрланган видеотасвирлар, биргаликда тушган турли ҳолатлардаги фотосуратларнинг меҳмонларга кўрсатилиши ўзбек учун уят эмасми?  Бундай "янги урф"лар, никоҳдан олдин бўладиган "Загс" базми, келин-куёвнинг қатор-қатор машиналарда сайр қилиб юриши, қайсидир кафега бориб ўйин-кулгу қилинишининг нима кераги бор? Бу ортиқча харажат, ортиқча даҳмазаку!? Бу каби кўринишлар    халқимизнинг бирор-бир одоб-аҳлоқ мезонларига тўғри келмайди. Бугун айрим юртдошларимиз замонавийликни рўкач қилиб ёки ҳали кўп нарсани  англаб етмайдиган фарзандлари кўнглига қараб, ана шу каби "оммавий маданият" кўринишларини ўзлари англамаган ҳолда ҳаётимизга олиб кирмоқда. Бунинг оқибатлари ўзлигимизни унутишга, маънавий қашшоқликка олиб бориши турган гап.

Унутмаслигимиз керак, ҳамма нарсада меъёр, тарози бўлгани яхши. Шу боис ҳам туманимиздаги маҳаллаларда маҳалла фаоллари, Тўй ўтказиш комиссиялари аъзолари, кўпни кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга отахон-онахонлар кўмагида тўй билан боғлиқ юқоридаги каби иллатлар бартараф этилмоқда.

Тўйдан аввал ва кейин ўтказиладиган "маъзар еди", "юз очди" тадбирлар тўй куни ўтказилиши йўлга қўйилди. "Загс" маросими умуман қилинмайдиган бўлди. Ёшларнинг алламаҳалгача ўйин-кулги қилиши сингари ҳолатларга барҳам берилди. Одамлар ўзлари англаган ҳолда тўйни қоронғу тушмасдан тугатишмоқда. Бу албатта, тўй билан боғлиқ иллатларни бартараф этиш, тўйларни ихчам ўтказиш борасида маҳалла фуқаролар йиғинларининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари, "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмалари фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари томонидан олиб борилаётган тарғибот ишларининг ижобий натижасидир.

Тўйни ихчам, камчиқим ўтказишда хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари етакчилари, маҳалла мутахассислари намуна кўрсатмоқда. Масалан, яқинда Терактаги маҳалласи мутахассиси Нокияхон Fуломова  ўғли Азизбекни уйлади. Тўй куёв ва келин томонда бир кунда ихчам тарзда бўлиб ўтди. Нахорги ош, базм, "Юз очди" маросими - ҳаммаси тўй куни ихчамгина қилиб ўтказилди. Қудалар ўзаро келишиб олишди, олди-берди ҳам оддийгина бўлди. Куёв томон қудаларга мебелу ётоқхона жиҳозларини қилдирмасдан баҳоли қудрат ўзлари қилди.

Бу борада тумандаги Қалъача, Бувайдо, Дўрмон,      Қорабўйин, Терактаги маҳалларида амалга оширилган ишлар эътиборга молик. Бундан ташқари, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ҳам ижобий натижалар бермоқда, жорий йилнинг ўтган даврида туманимизда ана шундай салбий ҳолатлар қайд этилмади.

Фаолларимиз томонидан ота-оналарга тўйларда кераксиз, ортиқча харажатлар ўрнига уларга ҳаётда зарур бўладиган жиҳозлар ёки маънавиятини оширишга хизмат қиладиган китоблар совға қилишлари фойдалироқ эканлиги тушунтирилмоқда.

Тўйларни ихчам, дабдабасиз ўтказиш, шу билан бирга, оила қуриш остонасида турган йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оиладаги бурч ҳамда масъулияти ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитиш борасида ҳам зарур тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 

Нигорахон ЮЛДАШЕВА,

Шаҳрихон тумани ҳокимининг ўринбосари,

 

хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Прочитано 1610 раз Последнее изменение 07 Окт 2019