+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июль 2017

ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР БИЛАН ҚАНДАЙ ШАРТНОМАЛАР ТУЗИШ МУМКИН?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(31-сон) Ҳуқуқшунос минбари

Мамлакатимизда мустақил тараққиёт йилларида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси      Конституцияси, қонунлари, шунингдек, қонуности ва бошқа меъёрий ҳужжатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши тўла  кафолатланган.

Мамлакатимиз Бош қомусининг 45- моддасида вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги, 64- моддасида ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурлиги белгилаб қўйилган.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари эса боланинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашни назарда тутади. Хусусан, қонун ҳужжатларида вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари ҳимоясига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 96-моддасида ота-она вояга етмаган болаларга таъминот бериши шартлиги белгиланган. Вояга етмаган болаларга таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота ёки онадан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилиши, вояга етмаган ёки вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болаларга алимент тўлаш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорини бажаришдан бўйин товлаган шахслар ушбу кодекснинг 79-моддасига асосан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши ёки жиноий жавобгарликка тортилиши кўрсатилган.

Қонунларимизда вояга етмаганлар мустақил равишда қандай битим ва шартномалар тузиши билан боғлиқ масалалар ҳам белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 27- моддаси иккинчи бандида "Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилигисиз қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли:

1) ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш;

2) фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш;

3) қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш;

4) ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган майда маиший битимларни ҳамда бошқа битимларни тузиш.

Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ўзлари тузган битимлар бўйича мустақил равишда мулкий жавобгар бўладилар. Бундай вояга етмаганлар ўзлари етказган зарар учун ушбу Кодексга мувофиқ жавобгар бўладилар".

Кодекснинг 28- моддасида "Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин.

Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади".

Бир сўз билан айтганда, қонунларимизда вояга етмаганлар томонидан баъзи бир масалаларда мустақил, айрим масалалар бўйича эса  ота-оналари, фарзандликка олувчи ёки бошқа ваколатли шахснинг иштироки ва розилиги билан битим ва шартномалар тузиш мумкинлиги белгиланган. Нотариал идораларида ҳам вояга етмаганлар иштирокида тузиладиган битим ва шартномалар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларида белгиланган тарзда расмийлаштирилади.

 

Дилдора ҚОДИРОВА,

 

Андижон шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси.

Прочитано 2015 раз