+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Май 2017

МУЛОҚОТ МУАММОЛАРНИ ҲАЛ ЭТМОҚДА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(22-сон) 2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" муносабати билан ижтимоий ҳаётимизнинг турли йўналишларида мутасаддилар иштирокида ўтказилаётган мулоқотлар натижасида фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда. Мавжуд муаммоларнинг ижобий ҳал этилаётганлиги аҳоли турмуш фаровонлигини, фуқароларимизнинг давлатга бўлган ишончини оширишга, уларнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

 "Андижон ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти ҳамда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими томонидан ташкил этилган аҳоли вакиллари билан очиқ мулоқот ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Андижон Янги шаҳар, Эски шаҳар ва Бобур номли электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, мутасаддилари, шунингдек, электр энергияси истеъмолчилари иштирок этган мулоқотда соҳадаги муаммолар, уларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалари атрофлиича муҳокама қилинди.

Дастлаб, "Андижон ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бош директори И. Ҳакимов, "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими бошлиғи М. Мирзакаримов вилоятимизда энегетика соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, эришилаётган ютуқлар, йўл қўйилаётган хато ва камчиликлар, жумладан, Андижон шаҳри мисолида электр энергиясидан фойдаланиш ҳолатларининг бузилиши, истеъмол қилинган электр учун тўловларни амалга оширишдаги муаммолар, баъзи бир ходимлар томонидан содир этилган таъмагирлик ҳолатлари ҳақида гапирдилар. 

Яхши биламизки, электр энергияси иқтисодиётимиз ривожини таъминловчи муҳим энергия манбааларидан бири ҳисобланади. Шу боис, уни узлуксиз истеъмолчиларга етказиб бериш, сотиш, тўловларни ўз вақтида амалга ошириш борасидаги ишларни тизимли ва белгиланган тартиблар асосида олиб бориш муҳим вазифа ҳисобланади. Бироқ, соҳанинг айрим нопок вакиллари, баъзи бир фуқаролар томонидан ноқонуний ишлар, электр энергиясидан ўғирликча фойдаланиш ҳолатлари содир этилаётганлигидан кўз юмиб бўлмайди.   

Мулоқотда айнан ана шу масала, яъни электр энергиясини реализация қилиш жараёнида содир этилган жиноятлар атрофлича таҳлил этилди. Электр энергиясини реализация қилиш соҳасидаги жиноятлар, уларга нисбатан кўрилган қонуний чоралар тўғрисида маълумотлар берилди. Ҳуқуқбузарликлар, ноқонуний хатти-ҳаракатларга шароит яратиб берувчи омилларнинг олдини олиш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.    Шунингдек, мулоқотда Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил, 24 ноябрда қабул қилинган, Сенат томонидан 2016 йил, 13 декабрда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни мазмун-моҳияти, хусусан, коррупция билан боғлиқ жиноятлар хавфли жиноят эканлиги, у ҳар қандай жамиятни таназзулга олиб бориши, унинг оқибатлари халқимизнинг давлатга, турли соҳалар ходимларига бўлган ишончини йўқотиш билан бирга, улкан моддий ва маънавий зиён келтириши ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Очиқ мулоқот якунида аҳолига, тадбиркорлик субъектларига бир маромда электр энергияси етказиб бериш бўйича қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди. Иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоблар олдилар.

 

Маъмура СУЛАЙМОНОВА,

"Ўздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон

 

ҳудудий бўлими ходимаси.

Прочитано 1963 раз