+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Дек 2020

Тарихни билиш - бугуннинг қадрига етиш дегани

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Педагог мулоҳазаси

Тарих фани  - бўлиб ўтган воқеалар тафсилотларини ўрганишгина эмас, балки, тарих билан бугунни чоғиштириш, сўз, атамалар маъноларини ўрганиш, хариталар билан ишлаш, воқеа-ҳодисаларни таҳлил қилиш, хулоса чиқариш, мулоҳаза юритишга чорлайди. Мен дарс бераётган синфлар ўқувчиларининг кўпчилиги тарих фанига қизиқади. Ўтиладиган ҳар бир дарс сиёсий янгиликлардан хабардор бўлиш билан бошланиб, ўқувчилар куннинг муҳим воқеалари ҳақида ахборот берадилар.

Декабрь - умумтаълим мактабларида тарих фани ойлиги, деб белгиланиб, ойлик доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини оширмоқда.

Ҳозирги пандемия шароитида тарихий музейларга, муқаддас қадамжоларга бориш имкони чекланган.  Фан ойлиги бошиданоқ ўқувчилар қишлоқ тарихини ўрганиш мақсадида кексалар, таниқли кишилар билан учрашувлар, суҳбатлар жараёнида қатор маълумотлар йиғдилар. Шу билан бирга, тарихий аҳамиятга эга уй-рўзғор буюмлари, тақинчоқлар, суратлар, меҳнат қуроллари, қўлланма, эски ёзувга доир ҳужжатлардан иборат кўргазмалар ташкил қилдилар. Бу эса бутун мактаб ўқувчиларининг тарих фанидан олаётган билимларини бойитишга ёрдам бермоқда.

Шунингдек, синфлар ўртасида "Ўз шажарангизни биласизми?", "Қонун ва мен" мавзуларида рефератлар танлови, ижодкор ва расм чизишга      мойиллиги бор ўқувчилар ўртасида "Мен яшаб турган қишлоқ", "Қишлоғим тасвири" деб номланган ижодий ишлар, хариталар, суратлар кўргазмалари, тарихий асарлардан саҳна кўринишлари намойиши ҳамда очиқ дарслар ташкил қилинди.

Шу ўринда дарслар мобайнида ўқувчиларга янги йилни турли халқлар қандай қарши олиши, янги йилга оид расм-русумлар, урф-одатлар ҳақида ҳам қизиқ маълумотлар бериб борилади. Бу эса ўқувчиларда тарихий анъаналар, инсоний муносабатларга ҳурмат ҳиссини оширади, қадриятларни улуғлашга ўргатади.

"Заковат", "Топқирлар баҳси", "Билимдонлар беллашуви" танловлари доирасидаги савол ва топшириқлар орқали ҳам ўқувчиларнинг янги йил ва унга боғлиқ тарихий маълумотлар ҳақидаги билимлари синовдан ўтказилди. Рўзимуҳаммад Узоқов, Дилбархон Комилова, Дурдона Соҳибова, Яҳёбек Турдиев, Исломбек Баҳодиров, Моҳларой Иброҳимова сингари ўқувчилар "Ёш тарихчи" тўгарагининг фаол аъзолари сифатида фан ойлиги тадбирларида тенгдошларига намуна бўлди.

Тарихсиз келажак бўлмайди. Бугуннинг, яратилаётган чексиз имкониятларнинг қадрига етиш учун албатта, тарихни чуқур ўрганиш, улуғ алломалар, тарихий шахслар ҳаёти, Ватанимиз ўтмишини пухта ўрганиш зарур. Зеро, "Тарихини унутган халқ, жамият ўз йўлини йўқотади, бундай халқ ва жамиятнинг эса келажаги йўқ!" деган донишмандларнинг сўзларини асло унутмаслигимиз лозим.

 

Абдуманноб ОЛИМОВ,

Хўжаобод туманидаги

 

12-умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси.

Прочитано 667 раз