+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

31 Дек 2020

Чет тилини ўрганиш - она тилини яхши билишга боғлиқ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Чет тилини ўргатиш - ёшларни жаҳон цивилизацияси ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, ҳамкорлик, мулоқотни шакллантириш учун кенг йўл очади. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш эса биз педагоглардан юксак маҳорат, малака ва бой педагогик тажрибага эга бўлишини талаб этади.

Ҳар бир ўқитувчи ўзига хос услубга эга. +ар бир дарс ранг-баранг, қизиқарли бўлиши, аввалдан пухта ўйланган ва лойиҳалаштирилган бўлиши зарур. Ўқувчилар чет тилини тез ва пухта ўзлаштиришлари учун ўқитувчи дарсларда электрон ўқув адабиётлар, электрон мультимедиали дарслик, овозли анимацион воситалардан фойдаланиши катта аҳамиятга эга. Одатда, чет тили дарслари мулоқот тарзида ташкил қилинади. Об-ҳаво, йил фасллари, табиат, оила ҳақида, китоб мутолааси ва шунга ўхшаш фикр-мулоҳазали савол-жавоблардан иборат мулоқот дарслари ўқувчиларнинг нутқ бойлигини оширишга ёрдам беради.

Дарсларни ўтиш жараёнида шу нарсага амин бўлдимки, ўқувчи энг аввало, ўз она тилимизни мукаммал ўзлаштириши муҳим. Сўзлар, уларнинг маъноси, қўллаш ўрни ҳақида маълумотларни ўқувчилар яхши билишлари, гапларни грамматик таҳлил қилиш, жумлаларни тузишда сўзларни ўринли ва тўғри танлаш, гапда сўз ёки тиниш белгисининг алмашиши маъноларнинг ўзгаришига сабаб бўлишини яхши билиб олиш лозим.  Шундагина, у бошқа тилни ҳам осон тушуниб, тез  ўрганади, хорижий тилда сўз бойлигини оширишга ыийналмайди.

Мен дарс бераётган 5-, 6-синф ўқувчилари орасида инлиз тилини пухта ўзлаштирганлар, инглиз тилидаги адабиётлардан намуналарни чиройли таржима қилаётган ўқувчилар бор. Тажриба орттириш, дарс сифатини ошириш учун устоз ўқитувчиларнинг дарсларини тез-тез кузатаман. Интернетдан олинган фойдали маълумотларни дарсларда қўллашга, чет элдаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қиламан.

Инглиз тили дарслари ҳар бир фан билан бевосита боғланади. Тарихий атамалар, географик номлар, кимёвий унсурлар, математикага оид масалаларда ҳам айрим сўзларни инглиз тилида ифодалашни ўқувчилар ўрганиб борадилар. Мактабимиз ўқувчиларинин инглиз тилига бўлган қизиқишини янада ошириш учун "Камалак" ("Rain bow") тўгараги ташкил қилинган. Ҳар бир машғулот якунида ўқувчилар билан рамзий маънода турли жойларга саёҳат уюштирилади. Унда болалар маълум жойлар, атрофдаги буюмлар, турли воқеа-ҳодисаларни инглиз тилида сўзлаб беришга ҳаракат қиладилар. Аксарият дарслар ўйин тарзида ўтилади, ўзлаштиришга қийналадиган ўқувчилар аълочи ўқувчиларга бириктирилади.

Умидахон ЖУМАБАЕВА,

Қўрғонтепа туманидаги

5-умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси.

 

Прочитано 668 раз