+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Март 2020

8 МАРТ ҚАНДАЙ БАЙРАМ, Исломда бу байрамни нишонлаш мумкинми?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

 (Аёлни ҳурмат қилмайдиганлар ўқимасин!)

Инсон - табиати қизиқ. Баъзан, муҳим ва долзарб ишлар турганда, арзимас, майда-чуйда нарсалар билан овора бўлиб, атрофидагилар билан ўзаро баҳслашади, тортишади. Гапнинг индаллоси... Ҳар баҳорда мусулмонлар ўртасида бир мавзу такрорланади: "8 март - Халқаро хотин-қизлар кунини нишонласа бўладими?"

Байрам қачон пайдо бўлган?

Аввало, ўқувчига тушунарли бўлиши учун ушбу байрам тарихи ҳақида тўхталсак. 8 март 1908 йил биринчи марта Америка Қўшма Штатларида байрам қилинган. 1909 йилдан 1913 йилгача, февраль ойининг охирги якшанбасида нишонланган. Дастлаб байрамнинг қайси куни нишонланиши борасида кўп чалкашликлар бўлган. 1911 йилдан Халқаро хотин-қизлар куни Германия, Австрия, Дания ва Швейцарияда 19    мартда нишонлана бошланган. Кейинчалик 12 май санасида нишонланган. 1914 йилдан 8 март байрам куни сифатида белгиланган. Ҳозирда ушбу сана кўпгина давлатларда дам олиш куни ва аёллар байрамидир.

Байрам ҳақида турли фикрлар бор. Кимлардир уни нишонлаш, яна кимдир нишонлаш керак эмас, деб ҳисоблайади. Лекин, ҳеч ўйлаб кўрганмизми, аслида оналаримиз, опа-сингилларимизни табриклашимиз, уларни кўнгилларини шод этиб, қадрлашимиз учун 8 мартни кутишимиз шартми?

Шу ўринда бир мулоҳаза. Баъзи мўмин-мусулмонлар ҳам 8 мартни байрам қилиш динимизда йўқ, дейишади. Лекин муҳтарама аёлни эъзозлаш, унга ҳурмат кўрсатиш - динимиз амри, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари экан, нега энди биз айнан 8 март куни хотин-қизларни эъзозламаслигимиз керак экан?!

8 март илк тарихи хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиниб, тенг ҳуқуқлилик талаб этилган. Хўш, аёлларнинг ўзларини ҳам, ҳуқуқларини ҳам улуғлаш биринчи мартта Клара Цеткин томонидан жорий этилганми ёки Қуръони каримда Аллоҳ таоло томонидан ҳукм этилганми?

Исломда аёл

Аллоҳ таоло инсоният      наслини давом эттириш учун аёлга оналик имконини берди. Аёл эркак учун таскин, осойишталик ва либос тимсолига айланди. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай дейилади: "У сизларни бир жондан яратган ва ором олсин учун ундан жуфтини яратган Зотдир"(Аъроф сураси  189-оят). Бошқа бир оятда эса: "Улар (Аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз"(Бақара сураси 187-оят), деб марҳамат қилинган.

Қуръони каримнинг бир   нечта оятларида онани эъзозлашга, унинг ҳаққини адо этишга буюрилган. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳам ҳадисларининг бирида: "Жаннат - оналар оёғи остидадур!"-деб  марҳамат қилганлар. Ислом таълимотида оилали аёлнинг зиммасига қатор вазифалар юклатилиши билан баробар, оилада унинг ўз ҳақ-ҳуқуқлари ҳам борлиги айтилган (Бақара сураси 228-оят).

Аёлларга чиройли муомала қилишда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бутун инсониятга намуна бўладилар. Аёл номини улуғлаш, унинг шаънини кўтариш, хотин-қизларнинг ҳуқуқини белгилаб беришда нафақат Ислом оламига, балки бутун жамиятга ибратдирлар. У Зотнинг муборак охирги васиятларида бундай машҳур жумлалар бор эди: "Огоҳ бўлинглар, аёлларга яхши муомала қилинглар!.." (Имом Термизий ривоятлари).

"Кимнинг бир қизи бўлиб, унга чиройли одоб берса, Аллоҳ берган неъматларидан уни ҳам баҳраманд қилса, номаи аъмоли ўнг тарафдан берилишига ва дўзахдан осонгина қутулиб, жаннатга дохил бўлишига сабаб бўлади";

"Мўминларнинг энг имони мукаммали - гўзал хулқлисидир! Сизларнинг энг яхшингиз - ўз аҳли аёлига яхши муносабатда бўладиганингиздир!", дейилган.

Олмониялик таниқли олима Аннамарие Шиммелнинг "Жонон менинг жонимда" китобида бундай жумлалар келади: "Ислом жамиятида энг катта ҳурматга лойиқ зот - аёл, она ҳисобланади".

Аёл билан

маслаҳатлашинг!

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтларда аёллари билан маслаҳатлашганлар. Ҳудайбия сулҳи воқеасида мушриклар билан сулҳ тузилгандан кейин саҳобаларга: "Туринглар, қурбонликларингизни сўйинглар ва сочингизни олинглар", -дедилар. Ана шу гапларини саҳобаларга уч марта такрорлаб айтсалар ҳам, бирор киши ўрнидан турмади.

Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Умму Саламанинг олдиларига кириб, воқеани айтдилар. Умму Салама разияллоҳу анҳо: "Эй, Аллоҳнинг Расули! Шундоқ қилишларини хоҳлайсизми? Чиқинг-да, улардан бирортасига бирор сўз айтмасдан, қурбонлигингизни сўйинг, соч олувчингизни чақиринг, сочингизни олсин", -дедилар.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам завжалари Умму Салама разияллоҳу анҳо маслаҳат қилганларидек иш тутдилар. Саҳобалар У Зот саллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, қурбонликларини сўйдилар ва сочларини олдириб, У Зотга дарҳол эргашдилар (Имом Бухорий ривоятлари).

Ер юзида Ислом динини илк қабул қилган инсон айнан аёл  киши бўлгани аёлларнинг    фахрланишлари учун етарлидир! Бу аёл - Хадича разияллоҳу анҳодирлар.

1500 га яқин китоб ёзган ҳиндистонлик буюк олим Ашраф Али Таҳонавий "Баёнул Қуръон" деб номланган тафсирни ёзаётган пайт аёли у кишига: "Қафасдаги қушга дон бериб, сўнг мадрасага кетинг", -деди.

Ҳазрат "Баёнул Қуръон"нинг хаёлида аёлининг гапини эсдан чиқариб, мадрасага кетаверибди. У зотнинг шогирдларидан Шафеъ Усмоний айтади:

Ўша куни тафсирни давом эттирмоқчи бўлган олимнинг қалами қимирламабди. Ҳарчанд уриниб, уни юргизишга ҳаракат қилмасин, қалам жойида қотиб тураверибди. Шунда Яратганга "Ё Аллоҳим, мен ҳар доим ёзишга ўтирганимда, қалам ўзи ёзишни бошларди, мендан нима гуноҳ содир бўлдики, бугун қаламим ёзмаяпти?", деб нола қилибди. Шунда уйдан чиқаётганида аёли қушга дон беришни айтгани эсга тушиб, қаламни ташлаганча, уйга югуриб кетибди.

Уйга бориб, қушга дон бериб келганидан сўнггина қалам қимирлаган экан.

Қалам ёзишни бошлаган жой эса Қуръони каримнинг Нисо сурасидаги "Аёлларингиз билан яхши муомалада      бўлинглар!" деган оят экан.

Модомики шундай экан, Онага, Аёл зотига юксак эҳтиром кўрсатиш - азалий диний қадриятларимиздан биридир.

Хулоса

Динимизда аёлга эътибор нақадар юксак эканини бугун ҳамма эътироф этади. Қуръони каримда ҳам аёлларга эҳтиром кўрсатиш эркаклар зиммасига юкланган, Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам аёлларни эъзозлаган эканлар, наҳотки биз бу ишни бир кунга - 8 мартга хослаб олган бўлсак. Аслида ҳар куни аёлларни эъзозлашимиз керак!

1910 йил Копенгагенда ўтказилган Иккинчи халқаро аёллар конференциясида хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиб чиққан бўлса, динимизнинг асосий манбаси Каломуллоҳда 14 асрдан зиёдроқ вақт аввал аёлни эъзозлаш амр этилган.

Ҳақиқий бахт эса, аёлни асл маскани - оиласи бағрига, фарзандлари қучоғига, эркакларнинг ардоғига қайтаришда! Унга оналик бахтини, аёл мукаррамлиги ва гўзаллиги, назокати, ҳаё ва иффатини қайтариб беришда. Шундай экан, аёлни ҳар куни эъзозлашимиз зарур!

 

Иброҳимжон ИНОМОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари.

 

УзАдан олинди.

Прочитано 2289 раз Последнее изменение 23 Март 2020