+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Март 2020

ВАҲИМАГА ҲОЖАТ ЙЎҚ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

долзарб мавзу

Коронавирус туфайли вилоятимизда таълим муассасалари фаолияти, оммавий тадбирлар ўтказилиши вақтинча тўхтатилди. Лекин ишлаб чиқариш корхоналари, ташкилот, муассасалар, бозорлар, савдо мажмуалари, дўконлар, жамоат транспорти бир маромда ишламоқда. "Бозорларда озиқ-овқат нархлари кескин ортиб кетди" - деган миш-мишлар мутлақо асоссиз.

 

Фуқароларимизнинг таҳликага тушишига ҳожат йўқ. Чунки вилоятимизда касалликнинг кенг тарқалмаслиги ва олдини олиш учун мутасадди идоралар томонидан зарур барча чоралар кўрилмоқда, тиббиёт муассасалари бир маромда ишламоқда. Вилоят штаби ташкил этилган. Шу ўринда таъкидлаш керакки, бу офатни енгиб ўтиш энг аввало, ҳар биримизнинг ўзимизга боғлиқ. Шахсий гигиена қоидаларига, тегишли ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиш ва бошқа зарурий эҳтиёт чораларини кўриш, касалликнинг олдини олиш бўйича тиббиёт ходимларининг тавсияларига қатъий амал қилиш орқали ўзимиз ҳамда яқинларимизни коронавирус инфекциясидан ҳимоялашимиз мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун вилоятдаги барча бозорлар, савдо дўконлари бир маромда ишламоқда, нарх - навонинг ошишига йўл қўйилмаяпти. Ҳокимликлар, солиқ ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари, депутатлар томонидан тадбиркор ва савдогарлар билан суҳбатлар ўтказиб, нарх-навонинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, аҳолини ваҳимага солувчи миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Прокуратура, солиқ     бошқармаси ходимлари бозорлар, савдо мажмуаларига бириктирилган. У ердаги нарх-наво бўйича мунтазам ахборот олиниши йўлга қўйилиб,нархларнинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик қатъий назоратга олинган.

Коронавирус инфекцияси бўйича аҳолининг билим ва тушунчаларини бойитиш,   шунингдек, асоссиз, ёлғон, инсонларни саросимага солувчи маълумотлар, турли миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш бўйича вилоятдаги 882 та маҳалланинг ҳар бирида маҳалла раиси, мутахассиси, отинойи ҳамда маҳалла фаолларидан иборат Ишчи гуруҳлари тузилди. Гуруҳ аъзолари томонидан зарур чора-тадбирлар белгиланиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Касалликнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар одамларни ваҳимага солмаслиги керак. Вилоятда ун, ёғ ва бошқа озиқ-овқат захиралари етарлича  мавжуд. Тахликага, ваҳимага асло асос йўқ.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бозорлар, аҳоли зич яшайдиган ва чекка маҳалла гузарларида ярмаркалар ташкил этилиб, арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари, вилоят ҳудудига коронавирус касаллиги аниқланган, хавф даражаси юқори бўлган давлатлардан кириб келаётган фуқаролар тиббий назоратдан ўтказилиб, ўз уйларида тегишли тартибда назоратга олинган. Улар ва оила аъзоларига шифокорлар бириктирилган.

Вилоятдаги "Дўстлик" ва "Маданият" чегара божхона постлари орқали  чет эл фуқароларининг республикамиз ҳудудидан чиқиб кетишлари ва Ўзбекистон фуқароларининг юртимизга киришлари учун зарур шароитлар яратилган.

Вилоятга коронавирус инфекцияси авж олган давлатлардан сўнгги 14 кун ичида қайтган, касалликда гумон қилинган фуқароларни стационар тарзда изоляциялаш учун алоҳида шифохонада 50 ўриндан иборат махсус жой, мутахассислар ва захира дори-дармонлар тахт ҳолга келтириб қўйилди.

Андижон шаҳри ва бир неча туманда таркибига зарур мутахассислар киритилган тезкор гуруҳлар шакллантирилган. Мазкур гуруҳлар зарур восита ва жиҳозлар, махсус автомашиналар билан таъминланган бўлиб, зарурат бўлганда фаолият олиб бориш учун шай ҳолатга келтирилган.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда вирус келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича зарур барча чоралар кўрилмоқда. Унутмайликки, ваҳима қилиш билан касаллик чекиниб қолмайди. Шу боис, бу борада ишларни тизимли ташкил этиш ва  тарғибот ишларига алоҳида эътибор қаратишимиз муҳимдир.

 

Манзурахон ЮНУСОВА,

вилоят ҳокимининг ўринбосари,

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.

Прочитано 880 раз