+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
  • 12 Июль 2023
    "Касбим - фахрим"
    Беллашув Андижон шаҳар педагогика коллежида ахборот-кутубхона маркази ходимлари, гуруҳ раҳбарлари ҳамда коллеж бошланғич хотин-қизлар ташкилоти раиси Маҳбубахон Исроилова ташаббуси билан "Мактабгача таълим" мутахассислиги биринчи босқич…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2023

Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда

Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба ва қадриятлари асосида ривожланиб, ҳуқуқий демократик давлат барпо этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган 80 дан ортиқ инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги халқаро ҳужжатлар нормалари миллий қонунчиликда ўз аксини топган.

Инсон улғайиб, тафаккур дунёси кенгайган сари унинг ўзига бўлган талаби ҳам ортиб боради. Ўтган йиллар мобайнида жамиятимиз ва унда илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларда ахборот кутубхоналарининг иштироки, аҳамияти ҳар томонлама ортди. Бунинг натижасида жамиятимизнинг ҳам ислоҳот ва ўзгаришларга бўлган талаби кун сайин кўпайиб бормоқда.

Бобур номидаги Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказининг ҳуқуқий ахборотлар сектори томонидан китобхонга ёрдам тариқасида "Инсон ҳуқуқлари", "Аёллар ҳуқуқлари", "Болалар ҳуқуқлари" мавзуларида мунтазам равишда кўргазмалар ташкил этилмоқда, "Ҳуқуқингизни биласизми?" рукни остида ҳуқуқ соҳасига оид савол-жавоблар ижтимоий каналлар орқали тақдим этиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ахборот-кутубхонамизда инсон ҳуқуқлари бўйича адабиётлар тарғиботи тадбирлари, кўргазмалар, экскурсиялар ўтказилиб, ҳуқуқ мавзузи бўйича маълумотлар базаси шакллантириб келинмоқда. "Ҳуқуқий тарбия баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили", "Қонунчиликдаги янгиликлар", "Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш - давр талаби" каби мавзуларда оммавий тадбирлар ўтказилди.

Жорий йилда марказ    жамғармаси инсон ҳуқуқлари бўйича муҳим мавзуларни ўз ичига олган адабиётлар билан бойитилди. Мазмун ва моҳияти жиҳатидан ҳар бири қимматли бўлган 100 номдаги 129 нусхадан иборат ўзбек, инглиз, рус тилларидаги адабиётлар китобхонларимиз учун катта тортиқ бўлди.

Ушу китобларда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, инсон қадрига оид кўплаб долзарб мавзулар, жумладан, аёллар, болалар, ногиронлар ҳамда  маҳкумлар ҳуқуқлари бўйича халқаро миллий ҳудудий нормалар ёритиб берилган. Эндиликда инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш, болалар ва ёшларнинг интеллектуал маънавий ривожланиши учун, инсон ҳуқуқлари таълимига бўлган талаб ва эҳтиёжлар ортиб бораётганлигини инобатга олиб, тарғибот ишлари кўлами янада кенгайтирилди.

Одинахон РАСУЛОВА,

Андижон вилояти ахборот-кутубхона марказиниг ҳуқуқий ахборотлар сектори мутахассиси.