+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2017

Экологик тарбия аввало, оилада шаклланиши керак

Автор
Маколани бахоланг
(1 Овоз бериш)

Ҳаво ва сув - инсон саломатлиги ва ҳаёт кечириши учун муҳим омиллар ҳисобланади. Санитария меъёрларига риоя қилинмаганида эса ичимлик суви киши саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи манбага айланади.

Таъкидлаш керакки, бугун дунё ҳамжамиятини, айниқса, ривожланган давлатларни токсик ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ муаммолар жиддий ташвишга солмоқда. Ўтган асрнинг 90-йилларида ичимлик сувининг зарарланиши натижасида АҚШда лямблиознинг авж олиши, Жанубий Америка ва Россияда вабонинг такрор авж олиши каби экологик бўҳронлар кузатилган. Шу боис, кейинги йилларда кўплаб мамлакатларда экологик муаммоларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Экологик муаммолар - соғ-лиқни сақлаш муаммолари билан қўшилиб, инсониятнинг ерда яшаб қолиши билан боғлиқ бўлган масалаларни ўз ичига оладиган комплекс муаммодир. Кўплаб ифлосланиш омиллари узоқ муддат таъсир қилади ва узоқ-узоқларга тарқалиб, бутун коинотни зарарлайди.

Ҳосилдор ерларнинг бузилиши, тупроқ юқори қатламининг юпқалашиб емирилиши, ўрмонларнинг йўқотилиши, ер ости сувларининг камайиб кетиши, сув ва тупроқ кислоталик даражасининг ошиши, кислотали ёмғирлар ёғиши нафақат аҳоли соғлигига салбий таъсир кўрсатади, балки табиат қонунлари, ҳаёт тарзининг бузилишига олиб келади.

Иқлимнинг дунё миқёсида исиб бориш жараёни ер шари ҳарорати мувозанатининг бузилишига ва бу билан боғлиқ кўплаб жиддий салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Ривожланаётган давлатларда эса ичимлик сувининг етарли эмаслиги, сифати меъёрий   стандартлар талабларига жавоб бермаслиги туфайли касалланиш ва ўлим кўрсаткичлари бирмунча юқоридир.

Дунёдаги ривожланган мамлакатларда ичимлик сувининг сифат кўрсаткичлари даражаси назорати, оқава сувларни иккиламчи тозалаш ва сув таъминоти тизимини лойиҳалаш, миллий иқтисодиётни ва жамоат соғлигини сақлашни режалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.  Масалан, Буюк Британия, Германия, Греция, Франция сингари кўплаб давлатларда чиқиндиларни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб кетилиши бўйича тизим яратилган. Қаттиқ чиқиндиларни ер остига кўмилиши, санитария қоидаларига қатъий риоя этилиши қатъий назорат қилинади.

Маълумки, қишлоқ хўжалик химикатларининг қисқа муддатли таъсири ўткир заҳарланишга олиб келади. Бундан ташқари, кўплаб пестицидларнинг сурункали таъсир этиши оқибатида инсонларда токсик гепатитлар, жигар циррози, турли органлар раки ва бошқа шу каби оғир хасталиклар авж олишига йўл очиб беради. Шунинг учун ҳам жаҳондаги кўплаб мамлакатларда экологик муаммоларни оқилона бартараф этишга қаратилган ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, Ўзбекистонда ҳам экологик муаммолар,  уларнинг салбий таъсирини камайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада қатор қонун ва қонуности ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш борасида зарур ишлар олиб борилмоқда.

Ифлосланган атроф-муҳитнинг бевосита одам соғлиги, ҳаёт тарзи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарарли таъсири, салбий оқибатларини англаган ҳолда атроф-муҳитни покиза сақлаш, табиатни асраб-авайлаш, оқава ва ичимлик сувларидан оқилона фойдаланиш ҳар биримизнинг бурчимиз эканлигини асло унутмаслигимиз лозим.

Ана шундан келиб чиқиб, бу борадаги  тарбияни энг аввало, оиладан бошлашимиз керак. Ҳар бир оилада, айниқса, ўсиб келаётган ёшларимизнинг  покизалик, она табиат мусаффолигини сақлаш ҳақидаги билим ва тушунчаларини бойитишга эътибор қаратишимиз керак. Ҳовли супураётган синглимизга чиқиндини ариққа супурмаслигини, чиқинди ташлашга кетаётган  укамизга уни белгиланган жойга ташлашини уқтиришни унутмаслигимиз керак. Биз учун оддийдек туюлган бу масалалар экологик софликни сақлашда муҳим аҳамият касб     этади.

Гулбаҳор МАҲМУДОВА,

Илҳом УСМОНОВ,

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари.

Прочитано 2430 раз Последнее изменение 05 Фев 2018