+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Авг 2017

ИСТЕЪМОЛЧИ ҲУҚУҚ ВА БУРЧИНИ ЯХШИ БИЛИШИ КЕРАК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(34-СОН) 2017 йил Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Мамлакатимизда инсон манфаатлари, унинг ҳақ-ҳуқуқлари масаласига энг устивор масалалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилади. Айниқса, жорий - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижтимоий ҳаётимизнинг барча соҳаларида бу борада кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Андижон шаҳар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти  мутахасислари  томонидан ҳам меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг истеъмол маданиятини юксалтириш, Ўзбекистон Республикасининг "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида муайян ишлар олиб борилмолқда.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида жамиятимизга турли соҳаларда фуқароларимиздан 82 та шикоят келиб тушди. Ана шу шикоятлар қонун ҳамда амалдаги тартиблар доирасида ўрганиб чиқилиб, жами 19 миллион 688 минг  600 сўм маблағ истеъмолчиларга ундириб берилди.

Жумладан, Асака туманида яшовчи фуқаро Н. Исақова ариза билан  мурожаат қилиб, Андижон шаҳрининг Янги бозор ҳудудида жойлашган савдо дўконидан 2 840 000 сўмга кондиционер сотиб олгани, ўрнатиб бериш учун 84 000 сўм уста ҳақи ҳам берганлиги, бироқ у сотиб олган кондиционер бир ой ўтмасдан ишламай қолганлиги, бу ҳақда дўкон ходимларига айтганида улар ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганликлари, унинг мурожаатини умуман, эътиборсиз қолдираётганликларини маълум қилиб, амалий ёрдам беришимизни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу масала жамиятимиз мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб, истеъмолчи сотиб олган ва маълум сабабларга кўра ишламай қолган кондиционерни савдо дўкони ва сервиз хизмати ходимлари бепул таъмирлаб бердилар. Шу ўринда сотувчи ва хизмат кўрсатувчилар сотган ва ўрнатган жиҳозлардаги носозликлар учун кафолат муддати давомида  масъул эканликларини асло унутмасликлари лозим. Агар белгиланган кафолот муддати давомида жиҳозда носозлик юзага келса, албатта, ўша жиҳоз янгисига алмаштириб берилиши ёки бепул таъмирлаб берилиши шарт. Истеъмолчининг хақ-ҳуқуқлари паймол қилинишига қонунларимиз асло йўл қўймайди.

Азиз юртдошлар! Истеъмоолчи сифатида ўз ҳуқуқингизни, зиммангиздаги бурч ва масъулиятни яхши билиб олинг. Харидингизнинг кафолат муддати бўйича тегишли ҳужжатни расмийлаштиришни, тўлаган маблағингиз чекини олишни асло унутманг. Агар истеъмолчи сифатида сизнинг ҳуқуқларингиз поймол этилаётган бўлса, вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида фаолият олиб бораётган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига мурожаат қилинг. Биз сизга қонунлар доирасида, албатта, ёрдам берамиз.

 

 Хуршида ТОЖИБОЕВА,

 

Андижон шаҳар ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот бўлими мутахассиси.

Прочитано 2303 раз