+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Апр 2025

Табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланманг!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Қилмиш-Қидирмиш

     Мамлакатимиз қонунчилигида фуқароларнинг электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик сувидан белгиланган тартиблар асосида фойдаланишлари қатъий белгилаб қўйилган. Бироқ кейинги пайтларда бу борада айрим фуқаролар томонидан белгиланган тартибларни бузиш ҳолатлари бирмунча ортиб бораётганлиги ташвишлидир. Жумладан, жорий йилнинг биринчи чорагидаги фаолиятим давомида мазкур йўналишдаги, яъни Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида кўзда тутилган - "Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш" билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик холати бўйича 40 та иш доирасида 40 нафар фуқарога нисбатан иш ҳужжатлари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддасида қуйидаги ҳолатлар ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланади:

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан, уларнинг пломбаларига  қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш.

+онунчиликда мазкур ҳуқуқбузарликка йўл қўйган фуқароларга - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса - йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланган.

Бундан ташқари, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси, иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш - мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модда умумий фойдаланишдаги электр ёки газ тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёҳуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш орқали оз миқдорда ўғирлаш билан боғлиқ ҳаракатлар содир этилганда қўлланилмайди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан кўрилган ишлар таҳлил қилинганида, юқоридаги каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўйиб, давлатга, таъминотчи ташкилотларга кўп миқдорда зарар етказиш ҳолатлари аниқланганлигини кўриш мумкин.

Хусусан, 2024 йил 23 декабрь куни "Ҳудудгазтаъминот" Андижон вилояти Булоқбоши тумани бўлими ходимлари томонидан Булоқбоши тумани, Фаровон маҳалласида яшовчи фуқаро Р.М. ўз хонадонида газдан фойдаланиш тартибини бузиб, "газ ҳисоблагич"дан уланмаган ҳолда, ўзбошимчалик билан газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олган. Унинг табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиши натижасида "Ҳудудгазтаъминот" Булоқбоши тумани бўлимига 3 миллион  49 минг 290 сўм моддий зарар етказилган.

Шунингдек, 2024 йил 27 декабрь куни "Ҳудудгазтаъминот" Андижон вилояти Булоқбоши тумани бўлими ходимлари томонидан Булоқбоши тумани, Чақар маҳалласида яшовчи, фуқаро З.С. ўзининг хонадонида газдан фойдаланиш тартибини бузиб, "OSTEN" G-6 газ ҳисоблагич ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, "Худудгазтаъминот" туман бўлимига 4 миллион 85 минг 220 сўм моддий зарар етказган.

2024 йил 23 декабрь куни "Андижон худудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Булоқбоши тумани электр таъминоти бўлими ходимлари томонидан навбатдаги кўрик ўтказилганда Булоқбоши тумани, Нефтчилар маҳалласида яшовчи, фуқаро Н.С. ўз хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, электр энергиядан ноқонуний равишда фойдаланиб, "Андижон ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" АЖ Булоқбоши тумани бўлимига 5 миллион 804 минг 640 сўм зарар етказган.

Юқоридаги каби ҳолатлар юзасидан суд иш ҳужжатлари ўрганиб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган, фуқаролар томонидан етказилган моддий зарар пуллари судга қадар ҳамда суд жараёнларида ундирилган.

Шу ўринда фуқароларимизга қинғир иш кун келиб, албатта, юзага чиқишини унутмасликларини, электр энергияси ва табиий газдан белгиланган тартиблар доирасида фойдаланишларини, юқоридаги каби ҳуқуқбузарликларга йўл қўймасликларини сўраб қоламиз.

 

Муҳайёхон ТУРДИЕВА, 

Жиноят ишлари бўйича Булоқбоши туман судининг тергов судьяси.

Прочитано 228 раз Последнее изменение 28 Июль 2025