+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Нояб 2023

Гиёҳвандлик: унга қарши курашиш барчанинг бурчи

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Бугунги кунга келиб, гиёҳвандликнинг қамрови шу даражада кенг қулоч ёйдики, ушбу иллат бутун жаҳон жамоатчилигини ташвишга солмоқда. Таҳлилларга кўра, кейинги 20 йил давомида кўплаб мамлакатларда гиёҳванд моддалар, шунингдек, психотроп наркотик моддалар истеъмол қилувчи гиёҳвандлар сони кўпайиб бормоқда.

Айтиш керакки,   гиёҳвандликка чалинган беморларда кузатиладиган энг асосий белгилар, бу - гиёҳванд моддага қарамлик ва истеъмол қилувчи асаб тизимининг шикастланишидир. Янада ачинарлиси, гиёҳванд кимса хуруж тутганда оғуни олиш учун кўзига кўринган нарсани бериб юборади, унинг ақли ишламай қолади. Ана шундай ҳолатда у ҳеч кимни, ҳатто ота-онаси, яқинларини ҳам аяб ўтирмайди. Шу боис ҳам, гиёҳвандликка ружу қўйган шахс яшайдиган хонадонда кўпинча фожиали ҳоллар рўй беради.

Тўғри, гиёҳвандликка қарши кураш борасида юртимизда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Яширинча олиб бориладиган гиёҳвандлик ҳамда психотроп наркотик моддалар савдосига тўсиқ қўйиш учун дорихоналар, ноқонуний дори савдоси билан шуғулланувчи бозорлар, массажхона, сауна ҳамда тунги клублар қатъий назоратга олинган. Ушбу иллатнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан жамиятимизда гиёҳвандликка тўла барҳам беришга эриша олмаяпмиз. Бу эса мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишни тақазо этади. Гиёҳвандликка қарши ҳамма - ота-оналар, маҳалла фаоллари,  корхона ва ташкилотлар масъуллари ҳамжиҳатликда, биргаликда курашиши керак. Бу балойи азим - оғуга ёшлар кўпроқ мубтало бўлаётганлигини ҳисобга олиб, эътиборни кўпроқ ёшларга қаратиш, умумтаълим мактаблари, ўрта ва олий таълим муассасаларида  тарғибот ишларини кучайтириш, мутасаддилар масъулиятини ошириш муҳимдир.

Энг муҳими, гиёҳвандлар, гиёҳванд моддалар истеъмол қилишга иштиёқи бор кишиларнинг гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахслар билан муомала қилишига йўл қўймаслик лозим.  Шу йўл орқали ана шу йўлга кирган ёшлар соғлом ҳаётга қайтмоқда. Инсоннинг энг гўзал орзу-умидларидан мосуво қиладиган, эзгу мақсадларидан айирадиган гиёҳвандлик балосига қарши ҳамма бирдек курашиши лозим. Акс ҳолда, аср вабоси бўлган ушбу иллат ҳаётимиздан мустаҳкам жой олиб, жондан азиз дилбандларимизни домига тортаверади. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.

 

Санжарбек МЎЙДИНОВ, вилоят Транспортда ХТБ ЖҚГ катта тезкор вакили, майор.

Мирзоҳид ҲАКИМОВ,

вилоят Транспортда ХТБ ХПБ катта инспектори, капитан. 

 

Прочитано 576 раз