+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Дек 2016

ЗАЙТУН МОЙИ ГЎЗАЛЛИК ЭЛЕКСИРИДИР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(52- сон, 2016 й.) Шифобахш неъматлар

Зайтун мойи ёғлар орасида энг фойдалиси ҳисобланади. Унинг ёрдамида киши ошқозон ва ичак касалликларини даволаш мумкин. Умуман, зайтун мойининг кўплаб фойдали хусусиятлари мавжуд. Зайтун мойини гўзаллик эликсири деб ҳам аташ мумкин. У терини    намлантириб, рангини яхшилайди ва ажинларни йўқотади.

1.    Намлантириш. Зайтун мойи нафақат терини намлантиради, балки қайта тиклайди, яллиғланган жойларни самарали даволайди. Шу сабабли мутахассислар ўта қуруқ тери соҳибларига ва териси қуёш нуридан куйганларга зайтун мойи суртишни тавсия этади.

2.    Пардозни тозалаш. Агар сизнинг косметика воситаларига аллергиянгиз бўлса, унда зайтун мойидан пардозни тозаловчи восита сифатида фойдаланинг. Шунчаки пахтали тампонни мойга ботириб олиб, кўзлар устига бир неча дақиқага қўйинг. Кейин эса уқаловчи ҳаракатлар ёрдамида кўздаги бўёқларни артиб ташланг.

3.    Сочларни мустаҳкамлаш. Зайтун мойи заифлашган сочларни мустаҳкамловчи энг яхши воситалардан биридир. Мойни бироз илитиб, соч илдизи ва узунлигига қараб суртинг.

4.    Лаблар учун малҳам. Куз ва қиш мавсумида лаблар тез қуриб қолади, ёрилади. Лабларингизни яна аввалги ҳолатига келтириш ва лаб териси тикланиши учун бир хил миқдордаги зайтун мойи ва асалари мумини аралаштиринг. Сўнгра ана шу аралашмани кун давомида бир неча маротаба лабларингизга суртинг.

 

Хосиятхон тайёрлади.

Прочитано 3888 раз