+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Халқимиз азал-азалдан миллати, дини, табақасидан қатъи назар жисмоний имконияти чекланган, жисми заиф одамларга меҳр-мурувват кўрсатиб келади. Айниқса,     кейинги йилларда мамлакатимизда ана шу тоифа вакилларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик кўлами янада ортди. Буни  Андижон тумани Бўтақора қишлоғида жойлашган "Мурувват" ногиронлар учун эркаклар интернат уйи фаолияти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги мазкур "Мурувват" уйи 345 ўринга мўлжалланган бўлиб,  айни кунда муассасада жисмида ва ақлида сезиларли нуқсони бўлган  18 ёшдан юқори турли ёшдаги 319 нафар шахсга тиббий, ижтимоий хизмат кўрсатиб келинмоқда. Улардан 41 нафари 1-гуруҳ, 269 нафари 2-гуруҳ, 120 нафари болаликдан, 190 нафари умумий касалликлар туфайли ногиронликка чалинган инсонлардир. Бундан ташқари, 30 нафар умумий ҳаракати ва 50 нафар судралиб ҳаракат қилувчи жисмоний имконияти чекланган шахслар ҳам васийликка олинган.

Муассасада Дилшодбек Ибрагимов раҳбарлигида 10 нафар врач, 39 нафар ҳамшира, 94 нафар кичик тиббиёт ходими, 55 нафар хизмат кўрсатувчи фуқаро  меҳнат қилиб келмоқда.

"Мурувват" уйида васийликка олинганларнинг соғлигини муҳофаза қилиш, яшаши учун зарур барча шароитлар яратилган. Ётоқхоналар замонавий жиҳозлар, шунингдек, телевизор, кондиционер, ётоқ жиҳозлари билан таъминланган. Ҳаммом, ошхона доимий равишда уларнинг хизматида. Уч маҳал иссиқ овқат тайёрлаб берилади. Бу ерда яшовчилар йилнинг фаслларига мос бўлган кийим-бош билан тўла таъминланади. Саломатликлари эса шифокорлар томонидан доимий назорат қилиб борилади.

Муассасада яшовчилар эрталабдан бадантарбия билан шуғулланади, кун давомида эса жисмоний соғломлаштириш учун муолажалар олиб борилади. Велотренажер, стол тенниси, волейбол, шахмат-шашка сингари спорт машғулотлари ҳам олиб борилади. Бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун турли йўналишларда жисмоний меҳнат машғулотлари ўтказилиши йўлга қўйилган. Жумладан, улар махсус устахоналарда қизиқишлари ва имкониятидан келиб чиқиб, қовоқлардан сувенирлар тайёрлаш, гипсдан гуллар учун тувак ва вазалар ясаш, дуррага гул босиш, ҳар хил кўринишдаги саватлар тўқиш, косиблик, чеварлик ҳунари билан шуғулланиб, маҳсулотлар тайёрлайдилар  

Муассасанинг ёрдамчи хўжалигида мевали боғ ташкил этилган. Олма, ўрик, беҳи, узум, нок ва бошқа мевалар, шунингдек, боғ ораларида турли сабзавот маҳсулотлари етиштирилади. Бир гуруҳ беморлар ёрдамчи хўжаликда боғ парвариши, деҳқончилик билан шуғулланиб, вақтларини мазмунли ўтказишга одатланган.

 "Мурувват" уйи Ахборот-кутубхона марказида мингга яқин китоблар мавжуд. Бундан ташқари, кутубхонага қатор  газета ва журналларнинг янги сонлари мунтазам олиб келинади. Муассасада яшовчиларнинг маълум қисми китоб, газета ва журналларни ўқиб боради.  Муассасада яшовчилардан ташкил топган "Шоввоз йигитлар" маданий гуруҳи ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этади.

Бу ерда турли байрамлар муносабати билан кўнгилочар тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади. Жумладан, яқинда Халқаро ногиронлар куни муносабати билан ўтказилган "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди" деб номланган байрам тадбирида муассасада яшовчилар яйраб-ўйнадилар, уларга совға-саломлар улашилди. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар кўнгли ўксик ана шу инсонларга хуш ва байрамона кайфият улашди.

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан муассасага қатор ташкилотлар вакиллари, саховатпеша инсонлар ташриф буюриб, ўзларининг совға-саломларини ҳадя этди.

"Мурувват" уйида меҳнат қилиш ҳам савобли, ҳам масъулиятли эканлигини барчамиз яхши биламиз. Узоқ йиллардан буён ушбу масканда самарали меҳнат қилиб келаётган шифокорлар Муҳитдин Худойбердиев, Нодирахон Атақулова, ҳамширалар Шоҳидахон Раҳмонова, Раънохон Исмоилова, кичик тиббиёт ходимлари Хамидахон Жамолдинова, Дилфузахон Ҳасанова, Хуршидбек Омонов, Иброҳимжон Исақов, назоратчи Ҳамиджон Аҳмедов, ошпаз Рустамжон Болтабоев, умуман, бу ерда ишлаётган ҳар бир ходимнинг хизматлари алоҳида таҳсинга лойиқ. 

Биз "Мурувват" уйи жамоасининг олиб бораётган хайрли ва савобли ишларида омадлар тилаб қоламиз.

Раҳимахон

АБДУРАҲМОНОВА,

 

жамоатчи мухбир.

Прочитано 643 раз