+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Окт 2020

Ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш,  ҳокимиятнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ 229 та иш кўриб чиқилди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил бошида Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида суд-ҳуқуқ  соҳасида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини юксалтириш, ишларни судда кўриш сифатини ошириш ҳамда холис, адолатли ва қонуний суд қарорларини қабул қилиш хусусида фикрлар илгари сурилган.

Қолаверса, Президентимиз раҳбарлигида ўтказилаётган қатор йиғилишларда фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишига қаратилгани, айниқса, суд идоралари томонидан бу борада белгиланган ишлар, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш зарурлиги қайта-қайта  таъкидланмоқда.

Сир эмаски, кейинги уч йил давомида Юртбошимиз ташаббуси билан суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар  судлар фаолиятини тубдан ўзгаришига, судларнинг халққа яқинлашишига, судьяларнинг халқ ичига кириб, уларнинг дардини тинглаш ҳамда одил судловни очиқ ва ошкора амалга оширилишига ёрдам бермоқда. 

Биргина сайёр судларни ўтказиш кўлами ва мазмуни ортганлигининг ўзи аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини англаб етиш, энг асосийси, мазкур йўналишдаги  тарғибот ишлари самарадорлигини юқори босқичга кўтарди.

Давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиқадиган вазифаларни бажариш бўйича Андижон вилояти ҳамда туман, шаҳар маъмурий ишлар бўйича судлари томонидан ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида вилоят, туман, шаҳар маъмурий судларида 21 минг 39 нафар шахсга нисбатан 16 минг 436 та маъмурий иш кўриб чиқилди. Шундан 13 минг 142 нафар шахсга нисбатан 10 минг 273 та маъмурий иш бўйича жазо қўлланилган.

Ана шу давр мобайнида 7 минг 897 нафар шахсга нисбатан 6 минг 163 та маъмурий иш ҳаракатдан тугатилган. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига кўра, 6 минг 168 та иш бўйича 5 минг 410 нафар шахсга тегишли ишлар тугатилган.

Кўрилган маъмурий ишларнинг 5 минг 102 та шахсга нисбатан 4 минг 910 таси, яъни  жами кўрилган ишларнинг 30,3 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилди.

Кўрилган ишлар бўйича тегишли идораларга 438 та тақдимнома чиқарилди.

Йил давомида ҳокимлар қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш ва ҳокимиятнинг хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги билан боғлиқ оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 229 та иш кўриб чиқилди. Уларнинг 108 таси қаноатлантирилган, 90 таси рад этилган, 19 таси иш юритишдан тугатилди.

Шу ўринда ҳокимлар ёки хокимият идораларининг мансабдор шахслари томонидан чиқарилган нотўғри қарорлар қонуний баҳосини топиб, фуқаро ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қонун йўли билан ҳимояланганлиги, адолат устуворлиги таъминланганлигини алоҳида эътироф этишим лозим.

Бунинг натижасида мазкур мансабдор шахслар қонунга хилоф чиқарилган ҳар қандай қарорига нисбатан судга шикоят қилиниши мумкинлигини тушуниб етмоқда, масъулиятни ҳис этиб ишлашга ўрганмоқда.

Тўғри, фаолиятимиз самарадорлиги ортиб бормоқда, натижалар ҳам ёмон эмас. Бу билан ҳаммаси яхши, дея олмаймиз. Албатта, фаолиятимизда хато ва камчиликлар ҳам бор. Бу ўз фаолиятимизни танқидий таҳлил қилиб, келгусида ҳар бир ишни чуқур, ҳар томонлама ўрганиб, ўз муддатида сифатли кўриш, қонуний ва адолатли қарорлар чиқариш орқали одил судловни, қонун устуворлигини таъминлаш бўйича зарур барча ишларни амалга оширамиз.

 

Отабек МИРЗАМАҲМУДОВ,

Андижон вилоят маъмурий суди раиси.

Прочитано 616 раз