+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Нояб 2020

ГЕНДЕР ТЕНГЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ - МУҲИМ МАСАЛА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Муносабат

 

Бугунги кунда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида, айниқса, оилани мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Шу боис ҳам, кейинги йилларда опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, қабул қилинаётган қатор қонун, фармон ва қарорлар улар учун кенг имкониятлар эшигини очиб бермоқда.

  2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни опа-сингилларимизнинг турли тайзиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш борасидаги қонуний ҳимоясини таъминлашга ҳуқуқий асос бўлди.

Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадларига йўналтирилган ушбу Қонун 7 та боб ва 32 та моддадан иборат. Қонунга кўра, хотин-қизлар ва эркакларга давлат томонидан тенг ҳуқуқ ва имкониятлар кафолатланади, уларни жинси бўйича камситишга йўл қўйилмайди.

Қонунда давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллаш, кредитлар олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлаш бўйича нормалар, гендер тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда жавобгарлик масалалари акс эттирилган.

Шу билан бирга, мазкур ҳужжатда гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга доир вақтинчалик махсус чоралар, гендер, гендер статистикаси, гендер-ҳуқуқий экспертиза, жинси бўйича бевосита ҳамда билвосита камситиш каби асосий тушунчалар алоҳида баён этилган. Шу ўринда жинси бўйича камситиш ҳисобланмайдиган ҳаракатлар ҳам белгилаб берилган.

2019 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқлар ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунида ҳам хотин-қизларнинг бу борадаги ҳуқуқлари билан бирга, уларга нисбатан психологик, жисмоний, жинсий ва иқтисодий зўравонлик турлари ҳақида, ана шу ҳолатлар билан боғлиқ жараёнлар бўйича ҳам кенг тушунчалар берилган. Айни кунда мамлакатимиз, хусусан, вилоятимизда юқорида қайд этилган ҳар икки қонун ҳужжати ижросини таъминлашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, давлат, нодавлат идоралари, маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли, айниқса, опа-сингилларимиз ўртасида қонунлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниши юзасидан кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Минг афсуски, давлатимиз томонидан чиқарилаётган қонунлар, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан хотин-қизларнинг тазйиқ ва зўравонликларга учраши билан боғлиқ нохуш ҳолатлар қайд этилаётганлиги албатта, барчани жиддий ташвишга солади. Хусусан, Олий Мажлис  Сенати аъзолари томонидан жорий йилнинг биринчи уч ойида "1146" ишонч телефонига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда, оиладаги маиший зўравонликлар хотин-қизларга нисбатан энг кўп тарқалган тайзиқ эканлиги маълум бўлди.  Яъни 430 та мурожаатнинг 207 тасини айнан аёлларнинг турмуш ўртоқлари томонидан қилинаётган зўравонликлар ташкил этган.

Бундан кўринадики, жамиятимизнинг асосий оғриқлик нуқталаридан бири  оилаларда эр-хотинлар орасидаги муносабатлардир. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун оила институтини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий билимларини юксалтириш, айниқса, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, оилага бўлган муҳаббатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Зеро, аёлга табиатнинг нозик хилқати, деб таъриф берилиши бежиз эмас. Ҳаётимиз давомчиларини дунёга келтириб, тарбиялайдиган, ҳаётнинг гултожиси ҳисобланган хотин-қизлар ҳамиша эътибор ва ҳимояга эҳтиёж сезади. Ана шундан келиб чиқиб, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳар бир давлат, нодавлат ташкилотининг муҳим вазифаси эканлигини асло унутмаслигимиз, қонунларимизда белгиланган вазифаларни тўла-тўкс бажаришимиз муҳимдир.

 

Гулсара ТЎХТАСИНОВА,

Андижон машинасозлик институти талабаси.

Прочитано 1190 раз