+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

22 Окт 2020

ЭҲТИЁТСИЗЛИК - УМР ЗАВОЛИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Огоҳлик!

Тепловоз - автомобиль эмас. Ҳар бир фуқаро шуни яхши билиши лозимки, катта тезликда келаётган тепловозни бирдан тўхтатиб қолиш мушкул. Узоқдан секин-аста тормоз босиб тўхтатилади. Шунинг учун темир йўлда юриш, атрофида чорва моллар боқиш қатъиян таъқиқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик Кодексида тегишли моддалар ва бандлар белгиланган. Аммо, фуқароларимиз орасида темир йўлдан ўтиш қоидаларини билмаслик ёки эътиборсизлик, болаларни темирйўл атрофида чорва боқиши ҳамон учраб турибди.

Сўнгги пайтларда темир йўл транспортида бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар идоралари тегишли ходимлари томонидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Темир йўлда бемақсад юрган вояга етмаганлар, турли кўнгилсиз ҳолатларга сабабчи бўлаётганларнинг яшаш манзиллари аниқланиб, уларнинг яшаш ва ўқиш жойларига тақдимномалар юборилиб, тегишли қонуний чоралар кўрилмоқда.

Жорий йилнинг 10 ойи давомида Андижон темир йўл масофаларида Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 113-моддаси 2/4-қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган, яъни темирйўл ёқаларида чорва молларини боққан, темирйўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтган ва бемақсад юрганликлари учун бир қатор вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналарига қонуний чоралар кўрилди. Бироқ, бу билан чекланиб қолмаслик керак. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини кучайтириш лозим. Мақсадимиз: ҳеч бир инсон умри завол бўлмасин. Ҳар биримиз ҳамиша ҳушёрликни, зийракликни қўлдан бермайлик. Умр инсонга бир маротаба берилишини унутмайлик.

 

Улуғбек АРТИҚОВ,

Ўзбекистон Республикаси Транспорт Прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

Илёсбек АРЗИЕВ,

Андижон вилояти ИИБ Транспортда ХТБ ХПБ бошлиғи, майор.

 

 

Прочитано 1246 раз