+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Окт 2020

Мактабгача таълим: ислоҳотлар юқори самаралар бермоқда

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Таълим соҳаси, айниқса, мактабгача таълим соҳасини ислоҳ қилиш бугун давлавтимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири десак, муболаға бўлмайди. Сўнгги йилларда мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга қаратилган қатор қонунлар, қарорлар қабул қилиниб, амалиётга жорий этилмоқда.

Мактабгача таълим соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, болаларни мактабгача таълим билан босқичма-босқич тўлиқ қамраб олишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони билан Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситаларида берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда 14 мингдан ортиқ мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. 2019 йилда мактабгача таълимга болалар қамрови 52 фоизга етказилди. Жорий йилда бу кўрсаткич 59,5 фоиз бўлиши кутилмоқда, шунингдек, 85,2 фоиз 6 ёшли болаларни мажбурий бир йиллик таълим билан қамраб олиш режалаштирилган.

Биламизки, Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилмасдан аввал тизимда замонавий дастурлар жорий этилмаган, болаларни мактабга тайёрлаш бўйича муқобил, мослашувчан моделлар етарли даражада ривожланмаган. Тараққий этган мамлакатлардаги каби болаларни ижтимоий, шахсий, ҳиссий, нутқий, математик, жисмоний ва ижодий ривожлантириш, атроф-муҳит билан танишувга йўналтирилган махсус давлат таълим дастурлари татбиқ қилинмаган эди. Давлат мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог кадрларнинг аксарияти ўрта махсус маълумотга эга бўлиб, болаларни мактаб таълимига талаб даражасида тайёрлаш имконини бермас эди.

Давлатимиз раҳбари томонидан 2019 йил 8 майда "Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори даражага кўтариш учун муҳим дастуриламал бўлди. Мазкур қарор билан тасдиқланган концепция мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларни сифатли мактабгача тайёрлаш, мактабгача таълим хизматларини ривожлантириш, бир сўз билан айтганда, мактабгача таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадли вазифаларини қамраб олган бўлиб, жараённинг устувор жиҳатлари ва муҳим босқичларини белгилаб берди.

Умуман, мактабгача таълим тизимида янги лойиҳалар, ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, 2019 йилда "Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.  Мазкур қонунда мактабгача таълим ва тарбиянинг асосий тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсати йўналишлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, эгалигида мактабгача таълим ташкилотлари бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланди. Бу билан мактабгача таълим тизимининг ҳуқуқий базаси мустаҳкамланиб, имкониятлари янада кенгайди.

Қайд этилган Концепцияда 2030 йилгача 3-7 ёшдаги болаларнинг 80,8 фоизини мактабгача таълим билан қамраб олинишининг таъминланиши кўзда тутилган. Хусусан, 2020 йилда янги мактабгача таълим ташкилотлари биноларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш, мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини жорий этиш каби чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда, мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар юқори самаралар бермоқда.

Вилоятимиз, туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида ҳам концепцияни амалга оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманимизда айни кунда 47 та давлат, 7 та нодавлат хусусий-шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси, шунингдек, 29 та уй боғчалар ташкил этилиб, боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълимга қамрови 54,1 фоизни ташкил этади.

Хусусан, ўзим раҳбарлик қилаётган муассасада ҳам иш жараёнлари тубдан янгиланди. Болаларни мактабга тайёрлаш, мутахассислар касб малакаси ошириш, машғулотларни бугунги кун талаби даражасида олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу албатта, ижобий натижаларга эришишимизда муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу боис, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш учун бор имкониятларимизни ишга солиб астойдил меҳнат қиламиз.

 

Гулбаҳор АБДУЛЛАЕВА,

 

Избоскан туманидаги 38-МТТ директори.

Прочитано 720 раз Последнее изменение 15 Окт 2020