+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Сен 2020

БИР МАРТАЛИК СУЮНЧИ ПУЛИ ВА ДАФН МАРОСИМИ УЧУН НАФАҚА ПУЛИ ОЛИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Буни билиб қўйинг

Давлат хизматлари агентлиги томонидан инсоннинг ҳаёт тарзида энг муҳим ҳисобланувчи ижтимоий соҳадаги давлат хизматларини кўрсатиш бўйича аҳолига яна бир қулайлик яратилди.

Илгари фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик суюнчи пули ва дафн маросими учун нафақа пулини олиш бўйича аризалар яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман бўлимлари томонидан қоғоз шаклдаги ҳужжатларни тақдим қилиш орқали расмийлаштирилиб, тўлов кейинги ойнинг белгиланган кунида етказиб бериш юкланган ташкилотга юборилиш орқали олинган бўлиб, бу фуқароларнинг узоқ кутишларига сабаб бўлган. Ушбу соҳадаги давлат хизматлари кўрсатишни янада соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилиниб, бу йўналишдаги аризалар жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда реал вақт режимида расмийлаштирилиши йўлга қўйилган эди.

Ижтимоий соҳадаги мазкур давлат хизматлари кўрсатишни янада мукаммаллаштириш, аҳолининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб ҳамда фуқаролар учун янада қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2020 йил 16 июндаги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 13 августдаги топшириғи ижроси юзасидан фарзанд туғилганда бир марталик нафақа пули ва дафн маросими учун бериладиган нафақа пули жорий йилнинг 26 августидан бошлаб Халқ банкининг исталган туман (шаҳар) филиалларидан олиниши белгиланди. Эндиликда фуқаролар ушбу ҳуқуқлардан фойдаланиш учун аввалги амалиётда мавжуд бўлган яшаш манзилидаги ваколатли ташкилотларга эмас, балки ўзига қулай бўлган Халқ банкининг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкинлиги жорий қилинди.

Бундан ташқари аҳолига шу нарсани етказиш ўринлики, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси ва Коронавируснинг тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш ва хавфсизликни таъминлаш бўйича махсус штабининг 2020 йил 11 апрелдаги 18-сон қўшма йиғилиш баёнининг 35-бандига кўра Молия вазирлигининг карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин бир ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқини тақдим этиш, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинлаш белгиланган.

Шу ўринда яна бир муҳим маълумотни айтиш жоизки, ижтимоий соҳадаги давлат хизматларини соддалаштириш Давлат хизматлари агентлиги кун тартибига қўйилган бирламчи масала бўлиб, бу борада аҳоли учун эътиборга молик қулайлик яратилди.

Эндиликда, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб фарзанд туғилганда фақатгина ФҲДЁ органларига мурожаат қилиш орқали бир вақтнинг ўзида ёш авлоднинг келажаги учун муҳим бўлган 6 турдаги:

- шифохонадан туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома олиш;

- ФҲДЁ органида туғилганликни қайд этиш;

- поликлиникага ҳисобга қўйиш;

- фарзанд туғилганда бир марталик суюнчи пулини олиш;

- яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш;

- болани давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун навбатга ёзилиш каби давлат хизматларини композит тарзда реал вақт режимида амалга ошириш татбиқ этилди.

Жорий қилинган янги тартибга кўра биргина ФҲДЁ органига мурожаат қилиш орқали туғилганлик ҳолати қайд этилади ва ушбу давлат хизматларидан бир вақтнинг ўзида электрон тарзда фойдаланиш таъминланади.

Давлат хизматлари соҳасида юқорида таъкидланган қулайликларнинг амалиётда йўлга қўйилиши ислоҳотларда аввало инсон манфаати ва унинг ижтимоий ҳаёт тарзидаги масалаларини ечишга қаратилган бўлиб, бу соҳани янада ривожлантиришда аҳоли талаб ва таклифига асосланиш Давлат хизматлари агентлигининг кун тартибига қўйилган бирламчи вазифа эканлигини қайд этиш жоиз.

 

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси етакчи маслаҳатчиси.

 

 

Прочитано 1355 раз