+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Авг 2020

ЁШЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯСИ - ДОЛЗАРБ МАСАЛА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

ҳуқуқий тарбия

Фуқаролик жамияти, эркин ва демократик давлат шаклланишида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти қай даражада эканлиги муҳим омилларидан бири саналади.

Бугун ҳар бир кишининг жамиятимиздаги мавжуд қонунчилик амалиётини яхши билиши, қонунларни қабул қилинишидаги умумхалқ муҳокамаларида фикрлари, таклифлари билан иштирок этишлари уларнинг ҳуқуқий саводхонлиги даражаси билан чамбарчас боғлиқ. Бундан ташқари, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданияти мамлакатимизда жамоатчилик назоратини амалга оширишда ҳам  алоҳида ўрин тутади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги "Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони ҳуқуқ тизимида олиб борилаётган ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтармоқда. Ушбу Фармон билан "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси" қабул қилинди.

Концепцияда фуқаролар онгида "Жамиятда қонунга ҳурмат руҳини қарор топтириш - демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир!" деган ҳаётий ғояни мустаҳкамлаш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, энг аввало, таълим - тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, ёш авлод онгига ҳуқуқ ва бурч, ҳалоллик ва поклик тушунчаларини, одоб-ахлоқ нормаларини чуқур сингдириб бориш, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириб бориш, уларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантириш каби муҳим вазифалар белгиланган.

Халқимизнинг узоқ йиллардан бери ўзининг пурмаъно ҳикматини йўқотмаган нақллари бор: "Бола азиз, одоби ундан азиз", "Бир болага етти маҳалла ота-она" каби. Маҳаллаларимизда, ўзимиз яшаб турган кўчамизда улғаяётган ёшлар тарбиясига барчамиз бирдек масъулмиз. Албатта ёшларимиз, фарзандларимиз тарбиясида сусткашликка йўл қўйсак, бунинг салбий асоратини йўқотиш ўта қийин кечади.

Бунинг учун ёшлар онгига яхши - ёмон, тўғри - нотўғри, ҳалол - ҳаром ва шу каби бошқа ҳуқуқий тушунчаларни сингдириш, педагоглар, тарбиячи ходимлар ва ота-оналар ўртасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйиш, ҳуқуқий онг ва маданиятни ривожлантиришга мўлжалланган тадбирлар таъсирчанлигини ва бу борадаги ишлар кўламини ошириш сингари қатор масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлашни истардимки, қайси давлат ёшларнинг ҳуқуқий тарбияси борасида ишлар кўлами ва самарадорлигини етарли даражада таъминламас экан, ундай давлатда қонунларни менсимаслик аломатлари ва бунинг натижасида турли қонунбузилиш ҳолатлари,  ҳуқуқбузарликлар, жиноятлар сони ортиб бораверади.

Мамлакатимиз ўзининг бой тарихий меросига таянган ҳолда такрорланмас давлатчилик йўлини белгилаб олган. Биз бу йўлдан борар эканмиз, ёшларимизнинг ҳуқуқий тарбияси долзарб масала бўлиб қолаверади. Зотан, ўзбек педагогикасининг ёрқин намоёндаси А.Авлоний таъкидлаганидек: "Тарбия - биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё фалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир".

Азамат ОНАРБОЕВ,

Марҳамат туманидаги

29- умумтаълим мактабининг 

директор ўринбосари.

Прочитано 1231 раз