+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Нояб 2016

БАХТ БОЙЛИКДА ЭМАС

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(47- сон, 2016 й. Муносабат)

Айни кунда келин олиш, қиз узатиш билан боғлиқ урфлар, бу борада ўзларини кўз-кўз қилаётган айрим кишилар, қўша-қўша мебеллар, элга овоза бўлаётган сепу сидирғалар билан узатилган айрим қизларнинг уқувсизлиги, бахтсиз бўлиб қолаётганлиги ҳақида газета ва журналлар саҳифаларида турли мақолалар, ҳикоялар чоп этилмоқда.

Бироқ, бу борадаги муаммолар барибир долзарблигича қолмоқда. Айниқса, келин танлашда қизларнинг эпидан кўра, сепига кўпроқ эътибор қаратилаётганлиги кўпчиликни ташвишга солади.

Бир оилани биламан, ёлғиз она икки қиз ва бир ўғилни қийинчилик билан катта қилди. Турмуш ўртоғининг вафотидан сўнг аёл қизларини оқила, меҳнаткаш, ҳунарли, одоб-аҳлоқли қилиб вояга етказди.

Ҳуснига ҳар қанча ҳавас қилса арзийдиган қизлар бўйига етганда, уйига кўп совчилар келди. Бироқ совчиларнинг айримлари "отасиз қиз бўлмайди" деса, яна бирлари "қўли юпқа экан", "уйлари ҳам кўримсиз экан" дейишди. Минг афсуски, қизларнинг гўзаллигига, одоб-аҳлоқига эътибор беришмади. Бундай гап-сўзлардан кейин она минг машаққатлар билан ҳовли-жойини таъмирлади. Лекин орадан ўтган йиллар ўз ҳукмини ўтказмай қолмади. Энди у хонадонга келган совчилар қизларнинг ёши ўтиб қолибди, деган гаплар билан ортга қайтишди. Кундан - кунга қизларининг сўлиб бораётганини  кўрган онаизор минг бир хижолат билан, яқин танишларига:

- Уйланиб, ажрашган, болали йигитлардан совчи келяпти. Қизимни ёши йигирма тўртда бўлса-да, хали турмуш қурмаган, унинг ҳам орзу-ниятлари бор. Илтимос, ёшига муносиб йигитлар бўлса, топинглар, - дейди.  Аёлнинг сўзларини тинглаб, унга жуда ачиндим. Она учун бу гапни айтиш қанчалар оғир эканлигини ҳар бир аёл яхши билади. Лекин қизларининг бахти учун у ҳар қандай мустарликни бўйнига олишга тайёр.

"Замон ўзгариб кетди" дея қош чимариб сўзлаётган айрим аёлларимиз ўзларининг ўзгариб кетганини наҳот сезишмаса? "Кўрмаганни кўргани қурсин", деганларидек, ўшандай аёллар қизларнинг хулқ-атвори, одоб-аҳлоқи, қандай оилада тарбия топганига қараб эмас, балки,  сеп-сидирға, мол-дунёсига қараб, келиннинг ортидан келадиган тоғора-тоғора мазарлардан умидвор бўлиб  танлаётганликларини қандай изоҳлаш мумкин?

Бир маросимда таниш аёл атрофдагилардан андиша қилмасдан ўғлини уйлайдиган опасига: "Фалон маҳаллада, фалончи бойнинг қизи бор эмиш, ўшани қўлдан бой бермаслигимиз керак. Тезроқ отни қамчиламасак эгаси чиқиб қолмасин тағин" дейиши халқимизнинг ҳеч бир одоб-аҳлоқ мезонларига тўғри келмаслиги аниқ.

 Фарзандининг кўнглига қараш, қизни суриштириш йўқ. Ундайларга қатор-қатор сарполару, қимматбаҳо мебеллар бўлса бас. Наҳотки, улар бахт тушунчасини фақат бойликда, деб ўйлашади, Ўткинчи ҳою-ҳаваслар, йиллар ўтиб, яроқсиз ҳолга келиб қоладиган буюмлар йигит-қизга бахт аталмиш буюк неъматни ҳадя эта олармикан? Бу борада ҳар бир юртдошимиз, айниқса, опа-сингилларимиз жиддий ўйлаб, мулоҳаза билан иш тутсалар, фойдадан ҳоли бўлмасди. 

 Марҳабо АКБАРАЛИЕВА, Асака тумани.

Прочитано 2954 раз