+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

27 Авг 2020

ОБОД БЎЛАЁТГАН ХЎЖАОБОД

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Юксалиш одимлари

15 нафар аёлга ҳомийлик асосида янги уй қуриб берилди

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - мустақиллик байрами олдидан Хўжаобод туманида яшаётган 15 нафар фуқаро янги уй соҳибига айланди.

Туман ҳокимлиги томонидан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Кўприкбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қад ростлаган уйлар жисмоний имконияти чекланган, оғир ижтимоий шароитда яшаётган уй-жойга муҳтож хотин-қизларга тантанали равишда топширилди.

Уйларни топширишга бағишланган тадбирда мамлакатимизда одамларнинг оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларига кўмаклашиш, айниқса, кам таъминланган оилалар вакилларини, ногирон, оғир шароитларда яшаётган аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. 

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда мазкур тоифадаги аёлларнинг 36 нафарига Андижон, Хонобод шаҳарлари, Балиқчи, Булоқбоши, Марҳамат ва Қўрғонтепа  тумани ҳокимликлари томонидан янги уй-жойлар қуриб берилди. Бунинг учун 2 миллиард 485 миллион 400 минг сўм маблағ сарфланди. Умуман, йил охирига қадар жами 427 нафар хотин-қиз, шундан 130 нафари маҳаллий, 297 нафари республика ҳомийлик маблағлари ҳисобидан  янги уй-жой билан таъминланиши кўзда тутилган.

Хўжаобод туманидаги Кўприкбоши маҳалласида 2 сотихли 2 хонали уйлар қурилиши йил бошида бошланган эди. Мустақиллик байрами арафасида барча қулайликларга эга, чиройли ва кўркам уйлар қурилиши якунланиб, ўз эгаларига топширилди.

- Ўзим 2-гуруҳ ногирониман, - дейди янги уй соҳибаларидан бири Муборакхон Мирзаева. - Ўз уйимиз бўлмаганлиги учун икки нафар вояга етмаган фарзандим билан Бешкарам маҳалласида бировнинг уйида вақтинча яшаб келаётган эдик. Уй-жой қилишга имконим умуман йўқ эди. Уй-жой масаласида менга ёрдам беришларини сўраб, юқори идораларга кўп мурожаат қилганман. Очиғи, уй-жой олишимга ишонмаган эдим. Бугун дунёда мендан  бахтли инсон йўқ. Чунки, менга 2 сотих, 2 хона олди айвонли янги уй берилди. Энди ўз уйим бор, кимнингдир олдида хижолат бўлмай, хотиржам яшай оламан. Ҳатто, яқинларим кўрсатмаган бундай яхшиликдан, давлатимизнинг эътибор ва     ғамхўрлигидан яшашга бўлган умидим, давлатимизга, яхши инсонларга ишончим минг карра ортди. Қийналиб яшаётган мен каби аёллар холидан хабар олиб, уларнинг мушкулини осон қилаётган инсонларга, мана шундай хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга мингдан минг раҳмат.

Янги уй-жойлар калитини эгаларига вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов топшириб, уларни янги уй ҳамда мустақиллик байрами билан табриклади. 

 

Маҳалла идораси учун янги бинолар

Президентимизнинг 2020 йил 18 февралдаги "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла   институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида Нишоббўйи ҳамда Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинлари учун хизмат бинолари қурилиб,  фойдаланишга топширилди.

Эндиликда мазкур маҳаллалар фаоллари кўркам, кенг ва чиройли хизмат хоналарида иш юритиш имконига эга бўлдилар.

- Жамият ҳаётида маҳалланинг ўрни ва роли ниҳоятда катта, - дейди Карнайчи МФЙ раиси Салойиддин Миркомилов. - Давлатимиз, Президентимизнинг маҳалла тизимига кўрсатаётган эътибори билан идорамиз учун янги бино барпо этилди. Бу бизга қулай иш шароити яратиш билан бирга, зиммамизга улкан масъулият ҳам юклайди. Эл-юрт иши учун янада фидойи бўлишга, сидқидилдан, астойдил меҳнат қилишга ундайди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова янги бинолар очилишига бағишланган тадбирларда иштирок этиб,  маҳалла аҳлини янги бино очилиши ҳамда яқинлашиб келаётган  Мустақиллик байрами билан муборакбод этди.

 

50 нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди

-Тумандаги ҳар бир маҳаллада аҳоли, айниқса, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда, - дейди туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Моҳидилхон Нишонова. - Хусусан, янги корхоналар ташкил этиш орқали кўплаб аҳолининг бандлиги таъминланмоқда.

 Ҳа, ҳақиқатдан ҳам туманда мазкур йўналишда ибратли ишлар олиб борилмоқда. Деярли барча маҳаллаларда трикотаж ва бошқа ишлаб чиқарпиш цехлари ташкил этилган бўлиб, шу орқали аҳоли иш билан таъминланмоқда. Карнайчи маҳалласида иш бошлаган "Asl faxr group" масъулияти чекланган жамияти тасарруфидаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам мазкур маҳаллада яшовчи 50 нафардан зиёд  ишсиз хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

 

Саховатли инсонлар дунё тургунча турсин

Президентимиз Андижон вилоятига қилган ташрифи чоғида вилоятда қийин шароитда яшаётган 40 мингдан зиёд оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини, яъни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, турмуш шароитларини яхшилаш орқали камбағалликдан чиқариш бўйича топшириқлар берган эди. Давлатимиз раҳбарининг топшириғи бўйича Хўжаободда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Айни кунда туманда 77 оила "темир дафтар"га киритилган.

Тумандаги Карнайчи маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Шахноза Нишонбоеванинг оиласи ҳам "Темир дафтар"да туради. Оила боқувчисини йўқотган, вояга етмаган уч нафар фарзандни аёлнинг ўзи тарбиялаб, вояга етказмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ташаббуси билан "Қишлоққурилишбанк" Хўжаобод тумани филиали ҳомийлигида ушбу оилага янги уй қуриб берилди ҳамда уч нафар фарзандининг суннат тўйи ўтказилди.

- Кўрсатилган эътибордан бошим кўкка етди, - дейди Шахноза Нишонбоева. - Турмуш ўртоғим вафот этган, уй-жой қилишни хаёлимга ҳам келтира олмас эдим. Президентимизга, ҳокимларимизга, саховатли инсонларга раҳмат. Уларнинг эътибор ва кўмаги билан янги уйли бўлдим. Қолаверса, фарзандларимнинг суннат тўйи ўтказиб берилди.    Дунёнинг бирор бир давлатида чекка бир қишлоқда яшовчи, мендай оддий бир аёлга шунчалар мурувват кўрсатилмаса керак. Мен эҳтиёжманд инсонларга меҳр кўрсатадиган юртда туғилганимдан, шу юрт фарзанди эканлигимдан фахрланаман.

Юртбошимиз, саховатли инсонлар дунё тургунча турсин. Меҳр-оқибатли халқимизга асло кўз тегмасин.

Янги уй топшириш ҳамда суннат тўйида иштирок этган вилоят ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Манзурахон Юнусова ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари янги уй соҳибасини муборакбод этиб, тўйболаларга ўзларининг эсдалик совғаларини топширдилар.

Иродахон МАХАТОВА,

вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси.

 

Фахриддин Ибайдуллаев

Прочитано 770 раз Последнее изменение 02 Окт 2020