+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Июнь 2020

ЎЗБЕК ХАЛҚИГА ҲУРМАТИМ БАЛАНД

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мактуб

"SABAH" газетаси Туркиянинг машҳур ва оммабоп нашрларидан бири. Газета ҳар тонгда ўз ўқувчиларига мамлакат ва жаҳондаги энг қайноқ хабарларни етказиб беради. Мазкур газетада фаолият юритаётган Бетул УСТА Туркияда меҳнат қилаётган ижодкор Дилдора Хушбақова орқали юртимиз журналистларига ўз табригини юборди. 

- Ўзбекистон ҳақида илиқ тасаввурга эгаман. Ўзбек халқи қардошларимиздир. Қадим тарихга эга юртингиз ва унинг меҳмондўст халқига ҳурматим баланд.

Газетанинг ташқи алоқалар бўлими ходими сифатида Ўзбекистондаги жараёнлар ҳамиша мени қизиқтириб келган. Кейинги пайтларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани, шахсан мени қувонтиради.

Мен Ўзбекистонга боришни, Самарқанд, Бухоро каби қадимий шаҳарларингизни зиёрат қилишни жуда-жуда хоҳлашимни билишингизни истар эдим.

Очиғи, таҳририятимизга ўзбекистонлик ижодкор кириб келганидан ҳайратландим, ҳам қувондим. Ундан юртингизда 27 июнь - Матбуот ва оммий ахборот воситалари ходимларининг касб байрами эканлигини эшитиб, Сизларга табригимни юборишни лозим топдим. Барчангизни ушбу байрам билан қутлаб, энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

 Касбимиз инсоният учун муҳим ва керакли, қийматли ва долзарб касбдир. Инсонларнинг фаровон ҳаёти, адолат ва ҳақиқат учун холис бўлиб ижод қилиш фаолиятимизнинг биринчи ва энг муҳим мезонидир. Журналист, мухбир албатта, холис, ҳақиқатни кўра оладиган инсон бўлиши керак. Ана шу йўлда қатъий позицияда туриб фаолият юритаётган барча ўзбекистонлик ҳамкасбларга соғлик-саломатлик, ижодий ишлари давомли ва самарали бўлишини тилаб қоламан.

Насиб этса, вақтлар келиб, албатта, Ўзбекистонга бораман, Навоий, Ибн Сино, Бобур юртини зиёрат қиламан. Сиз билан ижодий ҳамкорлик ўрнатаман.

Ҳамиша соғ ва омон бўлинг!

Бетул УСТА, Туркия,

"Сабаҳ" газетаси.

Прочитано 1013 раз Последнее изменение 30 Июль 2020