+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Нояб 2016

САЛОМАТЛИК - ЭНГ КАТТА БОЙЛИК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

(45-сон, 2016 й)

Истиқлол йилларида аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 Бу борада, қолаверса,      "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Муҳаммадали Аҳмедов раҳбарлик қилаётган Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмасида ҳам эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бирлашма тасарруфидаги 19 қишлоқ врачлик пункти, кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият юритаётган 207 нафар шифокорлар, 1304 нафар ҳамшираларнинг барчаси ўз ишига масъулият билан ёндашиб, аҳоли соғлиги йўлида самарали меҳнат қилмоқдалар.

Шифокорларимиз томонидан туман аҳолисига малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ишлари тизимли тарзда ташкил этилган. Айни кунга қадар 3481 нафар ўсмир қизлар, 34760 нафар туғиш ёшидаги аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, улар аниқланган касалликлар бўйича соғломлаштиришга жалб қилиндилар.

Жорий йилда аҳолига бирламчи тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида 6 та қишлоқ врачлик пунктлари мукаммал таъмирдан чиқарилган бўлса, бирлашмамиз тасарруфидаги 30 ўринли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими, 25 ўринли режали жарроҳлик ва реанимация бўлимлари қайта реконструкция қилиниб, "Саломатлик-2" лойиҳаси бўйича янги жиҳозлар ва тиббий асбоб-анжомлар билан таъминланди. Шунингдек, жорий йилда диагностика бўлими ташкил этилганлиги ишларимиз самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

 "Саломатлик-3" лойиҳаси доирасида бирлашмамиз жами 86 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускунлар келтирилди. Буларнинг барчаси аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини янада ошириш имконини берди.

Тиббиёт бирлашмамиз тизимида меҳнат қилаётган шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари ишга маъулият билан ёндашадиган, ўз касбининг малакали мутахассиси эканликларини алоҳида эътироф этиш лозим. Шу боис ҳам айни кунда меҳнат қилаётган ходимларимизнинг 20 нафари "Соғлиқни сақлаш аълочиси" унвони, 2 нафари "Соғлом авлод" кўкрак нишони соҳибидир. Шунингдек, жорий йилда 9 нафар ходимимиз эл саломатлиги, юрт ободлиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари учун "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Аёл соғлом бўлсагина, соғлом фарзандни дунёга келтира олади. Бинобарин, фарзандларимиз саломатлиги миллатимиз равнақини белгиловчи муҳим омилдир. Бу борада тиббиёт бирлашмамиз ходимлари ўз зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этадилар.

Режабхон МАЛЛАБОЕВА,

Қўрғонтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари.

Прочитано 2998 раз
Шу рубрикадаги бошка янгиликлар: « ГИЁҲВАНДЛИК - АСР ВАБОСИ ИЛЛАТЛАР ИЛДИЗ ОТМАСИН »