+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Янв 2020

Вилоятимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича қандай ишлар амалга оширилди?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Сарҳисоб

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан аёллар бандлигини таъминлаш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

- 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида вилоятда хотин-қизлар учун 33 мингта янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Дастур доирасида, шунингдек, давлат ва хўжалик субъектлари томонидан амалга оширилган лойиҳалар асосида ўтган йили хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар тўла бажарилди. Бундан ташқари, 43 минг 607 нафар аёл пиллачилик соҳасида кафолатланган иш ўринига эга бўлди.

Туман, шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 7 минг нафардан зиёд, шунингдек, аҳоли хонадонларини ўрганиш давомида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ва биринчи навбатда иш билан таъминлаш зарур бўлган 5 минг нафардан ортиқ хотин-қиз аниқланиб, уларни аксариятининг бандлиги таъминланди.

 Жумладан, бандлиги таъминланган хотин-қизларнинг 13 минг 8 нафари корхона, ташкилотлардаги бўш иш ўринларига, 5 минг 744 нафари янги ташкил этилган корхоналарга, 7 минг 238 нафари бошқа турли йўналишларга ишга жойлаштирилди.

Улуғнор, Бўз, Марҳамат туманларида енгил конструкцияли тикувчилик мажмуалари барпо этилиб, ишга туширилиши ҳисобига 900 та янги иш ўрни яратилди. Мазкур йўналишда Андижон, Шаҳрихон туманларида ҳам иш олиб борилмоқда. Йил охирига қадар ана шу туманларда тикувчилик мажмуалари ишга туширилиб, яна 600 та қиз-аёлнинг бандлиги таъминланади. Жумладан, Марҳамат туманидаги Иқболхон Исроилова раҳбарлигидаги "Иқбол-сервис", Робияхон Эгамёрова раҳбарлигидаги "Шаҳристон", Мавлудахон Шодмонова раҳбарлигидаги "Шаҳноза-текстиль" тикувчилик мажмуалари ана шулар жумласидандир.

- Ўз маблағим ҳамда банкдан олинган 200 миллион сўм миқдордаги кредит ҳисобига маҳалламизда трикотаж корхонасини ишга туширдим, - дейди Андижон тумани Чўмбоғич маҳалласидаги "Фарзона-ишонч текстил" корхонаси раҳбари Шаҳноза Мақсудова. - Айни кунда корхонамизда бир неча турдаги трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Энг асосийси, маҳалладаги 22 нафар ишсиз хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

Хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоат фонди томонидан жорий йилнинг ўтган даврида тақдим этилган 443 та лойиҳани амалга ошириш учун 11 миллиард 380 миллион сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Мазкур йўналишдаги ишлар натижасида 2500 нафардан зиёд хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Жамоат фонди томонидан ажратилган кредитлар ҳисобига биргина Асака туманининг Обод" маҳалласида тикув-трикотаж, кўрпа-ёстиқ тикиш цехларининг ишга туширилиши ҳисобига  110 та янги иш ўринлари барпо этилди.

Вилоятнинг чекка ва иш ўринлари кам бўлган ҳудудларида аёллар бандлигини таъминлаш бўйича ҳам зарур ишлар олиб борилди. Ана шу ҳудудларда қатор лойиҳаларнинг  амалга оширилиши ҳисобига кўплаб хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилди.

Хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида вилоят Хотин-қизлар қўмитаси қошида Аёллар Тадбиркорлик маркази фаолияти йўлга қўйилди. Марказ томонидан туман ва шаҳарларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги хотин-қизлар учун ўқув семинарлари доимий равишда ўтказиб келинмоқда.

Вилоят, туман, шаҳар хотин-қизлар қўмиталари томонидан "Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бўлими билан ҳамкорликда норасмий фаолият олиб бораётган ҳунарманд хотин-қизларнинг фаолиятини расмийлаштириш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, ўтган давр мобайнида норасмий иш олиб бораётган 484 нафар ҳунарманд аёл уюшма аъзолигига қабул қилинди. Умуман, бугунги кунда 556 нафар ҳунарманд аёлдан 1 минг 796 нафар хотин-қиз "Устоз-шогирд" анъанаси асосида ҳунар ўрганмоқда.

"Ҳунарманд" уюшмаси вилоят бошқармаси томонидан 358 нафар ҳунарманд хотин-қизга тадбиркорлик билан шуғулланиш, фаолиятини кенгайтириш учун 3 миллиард 453 миллион сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Бундан таш­қари, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Марказий банк вилоят бошқармаси Марҳамат, Шаҳрихон, Қўрғонтепа туманларида фаолият олиб бораётган 403 нафар ҳунарманд аёлга 3 миллиард 490 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратди. Натижада 500 нафардан ортиқ хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 1323 раз